Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ГЕНЕРАЛ АЛМАТОВ НИМАДАН ТАШВИШДА?!

×

 2020-02-11 19:32:01    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Инсон ёшликдан иродасини бақувват қилиши керак. Боиси иродаси кучли одамнинг келажаги бор. Баъзи ҳаётий қийинчиликлар ёки иродасизлиги сабабли тўғри йўлдан адашаётган, оиласи ва ота-онаси бошини эгаётган айрим ёшлар хатти-ҳаракати жамиятимиз учун битмайдиган жароҳатдир.

Бугун дунёда бўлаётган шиддатли ўзгаришларни теран кузатаётган ёшлар ҳар бир жараёнга ақл, билим ва тафаккур нуқтаи назаридан баҳо берса, асло ютқазмайди. Шунинг учун ҳам жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар бир йигит-қизнинг эзгу мақсади бўлиши зарур.

Ислом Каримов номидаги вилоят Театр-концерт саройида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов фарғоналик ёшлар билан учрашувда таълим-тарбия жараёнлари билан боғлиқ ана шундай муҳим жиҳатларга жиддий эътибор қаратди.

Шунингдек, баркамол авлод вакиллари билан юзма-юз мулоқотда генерал Алматов мустақиллик арафасида ва истиқлолнинг дастлабки йилларида юртимиздаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий таназзул, жиноятчиликка қарши курашиш сингари машаққатли синовлардан қандай ўтилгани хусусида аччиқ хотираларни эсга олди. Бугунги бахтли ва фаровон ҳаётимиз оғир ва машаққатли меҳнатлар самараси эканлигини таъкидлади.

- Президентимиз, давлатимиз келажак ворислари, мамлакатимиз тараққиёти пойдевори бўлган сиз ёшлар тақдири борасида оталарча меҳрибонлик билан қайғурмоқда, - деди генерал. – Аммо баъзи ёшларимизни тўқликка шўхлик қилаётгани, бундай имконият ва шароитларнинг қадрига етмаётгани барчамизни ташвишга солади. Афсуски, орангизда диний-экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолаётган, наркотик моддалар домига тушган, арзимас сабаблар билан жиноят содир этаётган тенгдошларингиз йўқ эмас. Ижтимоий тармоқлардаги жирканч ғоялар тарғиботи уларни қармоққа илинтираётгани ҳам айни ҳақиқатдир.

Генерал Алматов самимий суҳбат давомида ўз ҳаётий тажрибалари асосида ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик таъсирига тушиб оиласини барбод қилган, ота-онасини элу юртда шарманда қилаётган ноқобил фарзандларнинг анячли қисмати ҳақида таъсирли воқеалар айтиб берди. Ички ишлар фахрийси яхши фарзанд ота-онанинг умри узун бўлишига хизмат қилишини қайта-қайта такрорлади.

Учрашувда юртимизда тинч-осойишта ҳаёт учун фидокорона меҳнат қилган бир гуруҳ ички ишлар идоралари фахрийлари, аълочи ва намунали хулқли ёшларга Зокиржон Алматов ҳақидаги “Бир умрлик жасорат” китоби совға қилинди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube