Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 157 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БЕКТЕМИР МЕЛИҚЎЗИЕВ РАҚИБИНИ НОКАУТГА УЧРАТИБ, ҒОЛИБ БЎЛДИ

×

 2020-02-15 14:55:31    63

PDF юклаш
Чоп этиш


Qalampir.uz сайтининг хабар беришича, Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Мелиқўзиев (5-0, 4 КО) ўзининг навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

Калифорниянинг Анаҳайм шаҳрида ўтган бокс оқшомида унга Оскар Кортес (27-5, 14 КО) рақиблик қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг биринчи раунддаёқ якунига етди. Аввалига Бектемирнинг ўнг қўл зарбасидан рақиб ерга қулаган бўлса-да, ўзида куч топиб, жангни давом эттира олди. Аммо раунд тугашига 55 сония қолганида Мелиқўзиевнинг энди чап қўлда рақибнинг жигар қисмига берган зарбасидан сўнг Кортес ўрнидан тура олмади ва ҳакам нокаутни қайд этди. Шу тариқа Бектемир ўзининг бешинчи жангида ҳам ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, Бектемир аввалига Марко Антонио Перибанга қарши жанг қилиши лозим эди. Аммо Перибан жангга бир кун қолганида керакли вазнга тушиш учун ортиқча уриниб юборганидан тарозига чиқишдан олдин ўзини ёмон ҳис қилиб, шифохонага тушиб қолди. Шундан сўнг, рақиб тезда ўзгаришига тўғри келди.

 

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube