Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДАГИ ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ МУДИРИ ТАЙИНЛАНДИ

×

 2020-02-19 10:35:21    206

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу йилнинг 18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонасида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев иштирок этди.

Шунингдек, тадбирда вилоятдаги тўртта сектор, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, бўлим ва бошқармалар, давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг шаҳар-туманлардаги Халқ қабулхоналари мудирлари қатнашди.

Йиғилишни вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев очди ва олиб борди.

Кун тартибига киритилган ташкилий масала юзасидан У. Муҳаммадиев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З. Низомиддиновнинг 2020 йил 13 февраль кунги Ғ.М.Бобораҳимовни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинлаш тўғрисидаги Фармойишини ўқиб эшиттирди.

- Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан Халқ қабулхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор эзгу ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш режалаштирилмоқда, - деди У. Муҳаммадиев. - Бундан буён Халқ қабулхоналарида тўртта сектор билан ҳамкорликда ёшлар масалалари билан ишлаш бўйича штаблар фаолияти йўлга қўйилади. Бевосита уюшмаган ёшлар билан ишлаш, бешта ташаббус доирасида илгари сурилган эзгу мақсадларни амалиётга жорий этишда Фарғона аҳли изчил саъй-ҳаракатларни давом эттиришига ишонамиз. Айни жараёнда Халқ қабулхоналари фаолияти ана шундай мезонлар асосида такомиллашиб боради.

Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниев Ғуломжон Бобораҳимовнинг узоқ йиллар мобайнида Фарғона ва Наманган вилоятлари ИИБ тизимида раҳбарлик лавозимларида ишлаб жуда катта ҳаётий тажрибага эга бўлганлигини таъкидлаб, ушбу масъулиятли вазифада ҳам ҳалол ва сидқидилдан меҳнат қилишига юксак ишонч билдирди.

Йиғилишда вилоят фаоллари олдида турган муҳим вазифалар сарҳисоб этилди ва ўзаро ҳамкорликда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар белгиланди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube