Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 172 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁРУҒ ВА ШИНАМ УЙЛАРДА ЯШАЙМИЗ...

×

 2020-02-19 17:36:00    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож 10 нафар оналарга ҳамда ногиронлиги белгиланган 3 нафар фуқароларга тумандаги “Хумдон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қуриб битказилган 2-3 хонали кўп-қаватли, намунавий лойиҳадаги уй-жойлар топширилди.

Уй-жойларни тантанали топшириш маросимида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этиб, хонадон эгаларига уй калитларини топширди.




-Бугун оиламиз аъзолари учун энг қувончли кун. Барча қулайликларга эга бўлган ёруғ ва шинам уйга кўчиб келдик. Ўз уйинг бўлгани қандай яхши. Фарзандларимиз, бизга қўшни бўлган хотин-қизларнинг ҳаммалари бугун дуодалар. Президентимизга, вилоятимиз раҳбарларига барчаларига раҳмат айтамиз,-дейди “Нурафшон” маҳалласида истиқомат қилган Наргизахон Тожибоева. 



Шунингдек, туманнинг Б.Марғилоний кўчасида яшаган Олимахон Кенжаева, Баркамоллик кўчаси 13-уйда истиқомат қилган  Гулноза Юнусова, Бахт кўчасидан Рўзихон Исомиддинова каби хотин-қизлар ҳам ўзларининг дил сўзларини яшира олмадилар. Юртимизга тинчлик тилаган ҳолда доим халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган ислоҳатларда фаол иштирок этишларини айтишди.






Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев маҳалла аҳолиси, ёшлари билан учрашди. 



Уларнинг мурожаатларини, кўтарган муаммоларини асосан ўша ернинг ўзидаёқ ҳал қилди. 

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube