Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 125 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


5 ТА МУҲИМ ТАШАББУС ЁШЛАРНИ ЧОРЛАМОҚДА: “БИЗ ЁШЛАР ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИМИЗ!”

×

 2020-02-20 21:11:39    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида “Биз ёшлар жиноятчиликка қаршимиз!” шиори остида талабалар ва уюшмаган ёшлар ўртасида  ватанпарварлик ва спорт фестивали ўтказилди. Унда келажагимиз эгалари бўлган ёшларга эътиборни янада кучайтириш, улар бўш вақтларидан унумли фойдаланишлари учун зарур имкониятлар яратишда мамлакатимиз Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус асосий мақсад қилиб олинди.  

     Ёшлар фестивалида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этди ва вилоят ёшларининг   маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга доир кўргазмалар намойиши билан яқиндан танишди.

Турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш долзарб масала эканлигини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди. Лазизбек Ғаффоров Фарғона политехника институти энергетика факультетининг 2 курс талабаси. У ўқишдан бўш вақтида ихтиро қилган самолёт моделини фестивалда намойиш этиш имкониятига эга бўлди.

-Олий даргоҳда устозларимдан олган сабоқларимга таяниб ясаган самода шакллар йўналишида учадиган   самолёт ҳақида жуда кўпчилик қизиқиб сўради. Бу кўплаб китоблар ўқиб олган билимларим маҳсулидир. Келгусида шу йўналиш бўйича изланишларимни давом эттираман,-дейди Л.Ғаффоров.

Ёшларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш ва уларда ҳарбий соҳага бўлган қизиқишни ошириш мақсадида Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ва Шарқий Ҳарбий Округ қўмондонлиги тассаруфидаги ҳарбий қисмларнинг ҳарбий техника ва қурол аслаҳалар кўргазмасини ҳам йигит-қизлар катта қизиқиш билан томоша қилдилар.

Мамлакатимиз Президентининг 5 та муҳим ташаббуси бўйича кўргазмалар иштирокчиси олтиариқлик устоз созгар Раҳмонали Нортожиев дутор, рубоб, доира каби 19 турдаги чолғу асбобларининг яратилиш сир-синоатлари ҳақида иштирокчиларга гапириб берди.     

 -Ҳунарли инсон ҳеч қачон хор бўлмайди. Шу ҳунар мени, фарзандларимни бутун мамлакатга танитди. Ҳозирда нафақат ҳунармандман балки тадбиркор сифатида “Садо” миллий чолғу асбоблари ишлаб чиқариш корхонасининг  раҳбариман,-дейди Ўзбекистон Бадиий Академияси аъзоси Раҳмонали Нортожиев.

      Фестивалда “Истиқлол” стадиони ҳудудидаги футбол майдонларида уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақалари ўтказилди. Ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган “Ёшлар меҳнат ярмаркалари” да туман ва шаҳарлардаги корхона ва ташкилотлар  7 мингдан зиёд бўш иш ўринлари билан қатанашдилар.

     Бундан ташқари, фестивалда вилоятдаги Олий таълим муассасалари талабалари, уюшмаган ёшлар ўртасида марафон, 100 метрга югуриш, узунликка сакраш, мас-рестлинг ҳамда қизлар ўртасида қувноқ эстафета югуриш ва арқон тортиш мусобақалари ташкил этилди.

Фестивал доирасида Японияда бўлиб ўтадиган ХVI Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган Азизбек Абдулхабибовга вилоят ҳокимлигининг “NEXIA-3” автомашинаси, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган Расулжон Абдураҳимовга “Cobalt” автомашинаси ҳамда шу куни ташкил этилган спорт мусобақаларида муносиб иштирок этган совриндорлар вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

     Ёшлар фестивали давомида  вилоятдаги таниқли сўз усталари ва санъаткорлар томонидан байрам дастури намойиш этилди.

Фестивалда 15 мингдан зиёд ёшлар ўз қизиқишлари бўйича маълумот олиш ва мириқиб дам олиш имкониятига эга бўлдилар.

                                Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

                                                 Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube