Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҲАМКОРЛИКДАГИ ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛИ РЕЖАЛАР

×

 2020-02-29 15:24:36    56

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи 

Фарғона вилоят иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳажмларини ошириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, Фарғона вилояти билан Россия Федерациясининг ҳудудлари ўртасида ўрнатилган хамкорлик алоқаларининг янги истиқболларини белгилаш, шунингдек, жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган “Ўзбекистон-Россия ҳудудлараро ҳамкорлик II форуми”га тайёргарлик кўриш мақсадида жорий йилнинг 24-27 февраль кунлари Россия Федерациясининг Красноярск, Пермь ўлкалари ва Вологда вилоятига Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев раҳбарлигидаги делегациянинг хизмат сафари амалга оширилди. 

Хизмат сафари доирасида Красноярск ўлкаси губернатори А.В.Усс ҳамда Пермь ўлкаси губернатори Д.Н.Махонин билан расмий учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, экспорт ҳажмини ошириш, инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш борасида тадбиркорларга яқиндан ёрдам кўрсатиш, ҳудудлар ўртасидаги товар айланмасини икки бараварга кўпайтириш бўйича музокаралар олиб борилди.

Шунингдек, Красноярск ва Пермь ўлкалари тадбиркорлари ҳамда Фарғона вилоятидан ташриф буюрган 14 та йирик тадбиркорлар учрашуви ҳам ўтказилди.Унда вилоятнинг иқтисодий имкониятларини намойиш этиш орқали тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича уларнинг мустаҳкам ҳамкорлигини йўлга қўйиш масалалари келишиб олинди. 

Инвестицион лойиҳалар доирасида Красноярск ўлкасидаги “Сибирь” ишлаб чиқариш инвестиция жамғармаси билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида лойиҳа қиймати 150,0 млн АҚШ доллари бўлган магний ва қиймати 10,0 млн АҚШ доллари бўлган мебел ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, Красноярск ўлкасидаги “Командор” савдо тармоғига Фарғона вилоятининг “Uz-Segang” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан 10,0 млн АҚШ доллари миқдорида, шунингдек вилоятда фаолият юритаётган экспортёр корхоналар томонидан 60,0 млн. АҚШ доллар, жами 70,0 млн. АҚШ доллар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди.

Пермь ўлкасида Фарғонада етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган корхона ташкил этиш, кимё, нефт ва газ индустрияси, туризм ва таълим соҳаларини ривожлантириш борасида ҳамкорлик қилиш,“Инкаб” корхонаси томонидан Фарғона вилоятида кабел ишлаб чиқариш йўналишида қўшма корхона ташкил этиш, “Morion Digital” юқори технологияли технопарки билан Фарғона вилоятида рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда ва ақлли шаҳар концепциясини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш ҳамда вилоятда шу каби технопарк ташкил этишга кўмаклашиш масалалари кўриб чиқилди. 

Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш борасида “Тэсто Рус” МЧЖ томонидан “Фибергласс” МЧЖда сантехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳасига 10,0 млн АҚШ доллари, “Водий садоси” фермер хўжалигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва экспорт қилиш лойиҳасига 10,0 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш, Пермь ўлкасидаги “Семья” савдо тармоғига Фарғона вилоятининг

“Uz-Segang” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан 12,0 млн АҚШ доллари, шунингдек, вилоятда фаолият юритаётган экспортёр корхоналар томонидан 50,0 млн. АҚШ доллари, жами 62,0 млн. АҚШ доллари миқдори қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди.

Вологда вилояти губернатори О.Кувшинников билан Фарғона вилояти делегацияси ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, туризмни ривожлантириш, шунингдек, ҳудуд брендини яратиш бўйича Вологда вилояти тажрибасини ўрганиш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Фарғона вилоятида фаолият юритаётган экспортёр корхоналар томонидан Вологда вилоятига 100,0 млн. АҚШ долларилик қишлоқ хўжалиги ва текстил маҳсулотларини етказиб бериш режалаштирилди.

Шу билан бирга, Красноярск ва Пермь ўлкалари ва Вологда вилоятида Фарғона вилоятининг улгуржи савдо маркази фаолиятини йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги ва текстил маҳсулотлари савдосини ривожлантириш мақсадида савдо уйларини ташкил этиш белгилаб олинди.

Хизмат сафари давомида жами 412 млн АҚШ долларилик келишувларга эришилди. Шундан, вилоят иқтисодиётига киритиладиган хорижий инвестициялар ҳажми 180 млн. АҚШ долларини, экспорт бўйича келишувлар 232 млн. АҚШ долларини ташкил этмоқда.

Россия Федерациясининг Красноярск ва Пермь ўлкалари ҳамда Вологда вилояти билан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида жорий йил март-апрел ойларида мазкур ўлкаларнинг губернаторлиги ва тадбиркорларидан иборат делегацияларини Фарғона вилоятига ташрифлари кутилмоқда.

        Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

                     Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube