Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 131 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ АХБОРОТ БЕРДИЛАР

×

 2020-03-03 17:46:18    108

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашининг навбатдаги учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда “Фарғона вилоятида 2020 йилда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан вилоят сектор раҳбарларининг ахбороти” тингланди ва муҳокама қилинди.

Сектор раҳбарлари вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев, вилоят прокурори Улуғбек Қосимов, вилоят ИИБ бошлиғи Дониёр Тошхўжаев ва вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Юнус Насимжанов депутатлар ҳузурида ўзлари бириктирилган сектор ёшларининг бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар таҳлили билан депутатларни таништирдилар.

Кун тартибидаги мавзу юзасидан Бешариқ, Қува тумани, Марғилон шаҳри тўртта сектор раҳбарлари ҳам ахборот бердилар.

Сессияда таъкидландики, ахборот берган шаҳар-туман ҳокимлари муаммо ечими юзасидан аниқ режа ва таклиф киритмадилар.

Сессияда иштирок этган халқ депутатлари вилоят кенгашининг 56 нафар депутатдан биронтаси ҳам сўзга чиққан сектор раҳбарларига бирон- бир савол бермадилар, уларнинг ахбороти юзасидан муносабат билдирмадилар. Раислик қилувчи депутатларни бу каби сустлик ва бефарқлигини танқид қилди.

Сессияда Ўзбекистон Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари У.Исмоилов кун тартибидаги масала юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши сессияси вилоят сектор раҳбарларининг 2020 йилда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар хусусидаги ахборотини эшитиб, музокараларда билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб қарор қилади:

1. Вилоят сектори раҳбарларининг 2020 йилда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

2. 2020 йилда Фарғона вилоятида ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” 1-иловага, ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича Манзилли режа 2.1-иловага, Фарғона вилояти ҳудудидаги бошқарма, идора, ташкилот ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан 2020 йилда ишсиз ёшлар (18-30 ёш) бандлигини таъминлаш режаси 2.2-иловага, Фарғона вилоятида 2020 йилда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар мониторингини олиб борувчи вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи таркиби 3-иловага, Ёшлар бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш схемаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вилоят ҳокимлиги (Ф.Қосимов):

ёшларни касб-ҳунарга йўналтиришга қаратилган қўшимча тўгараклар ташкил этиш, ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш.

шаҳарлар ва туманларда манзилли режанинг амалга оширилиши бўйича вилоят ҳокимлигига ҳар ҳафталик маълумотлар киритиб бориш вазифалари юклатилсин.

4. Вилоят ҳокимлиги (Ф.Тошпўлатов) Марказий банк вилоят бошқармаси (Т.Қундузов), Бандлик бошқармаси (О.Хомидов)лар билан биргаликда:

“Ёшлар - келажагимиз” Давлат дастури ҳамда “Ҳар бир оила - тадбиркор” Давлат дастури доирасида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича имтиёзли кредит маблағларининг ўз муддатларида ажратилиши таъминлансин.

ёшларни тадбиркорликка янада кенгроқ жалб қилиш, бу орқали бандлигини таъминлаш бўйича тизимли равишда тарғибот ишларини ташкил қилсин;

ҳар йили қабул қилинадиган аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш дастурида ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича прогноз параметрларини алоҳида кўрсатиш;

туман (шаҳар) лардаги мавжуд корхона ва ташкилотларга ишга қабул қилиш жараёнларини очиқ, шаффоф, танлов асосида ташкил этиш ҳамда коррупция аралашишига йўл қўймаслик;

аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш бўйича амалдаги имтиёзли кредитлар ажратиш дастурларини мувофиқлаштириш, кредитлар ажратиш жараёнларини соддалаштириш, вақтни тежаш, мулкни эркин тасарруф этилишини таъминлаш;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшлар учун кредит ажратилиши, бино ва иншоотларнинг очиқ ва шаффоф ажратилиши, техника ва технологияларни эркин топа олиш имкониятини яратиш;

хорижий мамлакатларга меҳнат қилиш учун кетиш истагида бўлган ёшларга “Ўзбекистоннинг инсон капитали, мамлакатни ривожлантирувчи куч!” сифатида қараш, уларнинг хорижий тиллар, мутахассислик ва касб сирларини ўрганган ҳолда хорижга чиқишларига эришиш;

ёшларнинг ўз-ўзини банд қилишини рағбатлантириш, уларда тадбиркорлик қилишга, инновацион лойиҳаларни амалга оширишига руҳлантирувчи учрашувларни ташкил этиш.

амалга оширилган ишлар бўйича ҳар ҳафтада маълумот киритиб бориш вазифалари топширилсин.

5. Вилоят ҳокимлиги (Х.Умаров) вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси (Ш.Мамажонов), Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Ғ.Абдулхакимов) билан биргаликда:

2020 йилда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича тасдиқланган манзилли режага асосан қишлоқ хўжалиги йўналиши (жумладан, агрокластерларда, боғдорчилик, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик, пиллачилик, томорқа хўжаликларида, шунингдек, “Ҳар бир ёшга – бир гектар” лойиҳаси бўйича белгиланган вазифалар ижросини тўлиқ таъминлаш чораларини кўрсин, мазкур йўналиш бўйича жавобгар эканлиги белгилансин;

ёшларга деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларида банд бўлиши ҳамда даромад топиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, деҳқончиликни яхши тушунадиган ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга бир гектардан ер майдонлари ажратиб берилишини тизимли ташкил этиш;

- “Устоз-шогирд” анъаналарини янада ривожлантириш, ёшларни ҳунарманд, тадбиркор, фермер, узоқ йиллар меҳнат тажрибасига эга бўлган мутахассисларга бириктиришини кенг жорий этиш;

амалга оширилган ишлар бўйича ҳар ҳафтада тегишли маълумот киритиб борсин.

6. Вилоят ҳокимлиги (Д.Хожиахмедов) вилоят қурилиш бош бошқармаси (А.Ғаниев) билан биргаликда вилоятда олиб борилаётган қурилиш ишларида ёшларни кенгроқ жалб қилиш чораларини кўрсин.

7. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашига (А.Акбаров):

“Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури доирасида белгиланган вазифаларни кундалик монтиронгини юритиш, маълумотларни умумлаштириб, таҳлил қилган ҳолда вилоят штабига тақдим этиб бориш;

Ёшлар маркази вилоят бўлинмаси ҳамда унинг туман (шаҳар) бўлинмаларида асосан уюшмаган ёшлар, кам таъминланган оила фарзандлари, тарбияси оғир ёш ўсмирлар, профилактик хисобда турувчи ёшларни хорижий тиллар, ахборот технологиялари, тасвирий ва амалий санъат, пазандачилик, тикувчилик тўгаракларига янада кўпроқ жалб этиш вазифалари юклатилсин.

8. Вилоят Бандлик бош бошқармаси (О.Хомидов):

тасдиқланган манзилли режага асосан 2020 йилда шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда амалга оширилишини таъминласин;

тегишли тартибда ҳар ойда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича “Меҳнат ярмаркалари” ни юқори савияда ташкил қилиш чораларини кўриш;

касаначилик йўналишида ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўриб борсин;

амалга оширилган ишлар бўйича ҳар ҳафтада вилоят ҳокимлигига ахборот киритиб борсин.

9. Вилоят “Ҳунарманд” уюшмаси (Р.Мирзаахмедов):

тасдиқланган манзилли режага асосан ёшларни ҳунармандчилик йўналишига жалб қилиш бўйича алоҳида чора-тадбирлар ишлаб чиқиб амалга оширсин, ҳунармандчилик йўналишининг тўлиқ амалга оширилишини таъминлансин;

амалга оширилган ишлар бўйича ҳар ҳафтада вилоят ҳокимлигига ахборот киритиб борсин.

10. Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига:

тасдиқланган манзилли режага асосан шаҳарлар ва туманларда

2020 йилда ёшларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўрсин;

ҳудуддаги уюшмаган ёшлар, айниқса ишсиз чет давлатлардан қайтган, жазони ўтаб чиққанларнинг аниқ ва манзилли рўйҳатларини шакллантириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриш;

фойдаланилмасдан бўш турган бино-иншоотларда “Ёшлар тадбиркорлик кластерлари” ташкил этиш ҳисобидан ёшларни тадбиркорликка жалб этиш имкониятларини янада кучайтириш;

Ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ишларини ўрнатилган тартибда амалга оширилишини таъминласин;

“Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури доирасида ҳудудларда “Ёшлар меҳнат гузар”лари қурулиши ишларида ёш тадбиркорларга амалий ёрдамлар кўрсатилишини таъминлаш бўйича йўл хариталарини ишлаб чиқиш вазифалари топширилсин.

11. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг депутатлари ўзлари сайланган ҳудудда ёшлар бандлигини таъминлаш фаолиятини доимий ўрганиб бориш, юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш жараёнларида фаол иштирок этиш тавсия қилинсин.

12. Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг ушбу қарори “Фарғона ҳақиқати” газетасида ҳамда вилоят ҳокимлигининг интернетдаги расмий веб-сайтида жойлаштирилсин.

13. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Ф.Тошпўлатов, Ф.Қосимов, Х.Умаров, Д.Хожиахмедов, С.Аминжоновлар ҳамда халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари Фарғона вилояти

Кенгаши раиси, вилоят ҳокими                             Ш.Ғаниев