Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 89 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОДАМЛАРНИ ЭШИТА БИЛСАНГ

×

 2020-03-03 17:58:17    81

PDF юклаш
Чоп этиш


Узоқ ва чекка ҳудудларда аҳолини қийнаб келаётган долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев 2020 йил 2 март куни Қува туманининг Сўфи қишлоғида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича оммавий сайёр қабул ўтказди.

Унда вилоятнинг барча бошқарма ва ташкилот раҳбарлари, прокуратура, ИИБ ва суд органлари ҳамда туман сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Қабул давомида “Болалик” МФЙда яшовчи Умарова Холида ва Акбаров Жаҳонгирларнинг боғдорчилик учун ер масаласидаги мурожаатлари жойида кўриб чиқилиб, уларга қонуний тушунтиришлар берилди.

“Намуна” МФЙ Юлдашева Кибриёхон, Чирмонч қишлоғилик Мамараимова Мухлисахон, Соимов Сардор каби бир неча ёшлар ишга жойлаштирилди.  

 “Оққўрғон” МФЙда яшовчи Эралиева Намунанинг сув қудуғи чиқариш, “Дехқонобод” МФЙ, “Қўриқ” қишлоғи 39-уйда яшовчи Сапаева Хадичанинг биринчи гуруҳ ногирон фарзандини даволатиш учун моддий ёрдам бериш, Фарғона кўчаси 28/14-уйда яшовчи Ахунова Латифанинг маҳаллани “Обод қишлоқ” дастури асосида таъмирлаш, “Мингчинор” маҳалласи 6-уйда яшовчи Тайлакова Нилуфарнинг кўп қаватли уй эгалари томонидан ноқонуний қурилишлар масаласидаги ва бошқа қатор мурожаатларининг ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

“Новкент” МФЙ да яшовчи Х.Д. биринчи оиласидан фарзанд кўрмай ажрашган, кейин эса аёли вафот этган Х.О.га турмушга чиққан эди. Х.О.нинг биринчи оиласидан уч фарзанди бўлиб, янги оиласидан икки фарзанд дунёга келган. Лекин ... Х.Д. турмуш ўртоғининг фарзандлари билан муросада яшай олмади. У уйини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлди. Қабулга келгач ўзи ва икки нафар фарзанди билан яшаши учун уй сўради.

Вилоят ҳокими бу каби муаммоларни агар маҳаллий раҳбарлар ўз вақтида қулоқ тутиб, тинглай олганларида ҳатто оила барбод бўлмасди, деди ва “Новкент” МФЙ га вилоят ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғи Саидмурод Аминджановни масалани жойида, оила аъзолари, қўни-қўшнилар иштирокида ўрганиш ва ечим топиш учун юборди. Узоқ мулоқот ва тушунтириш ишларидан сўнг Д.Х. га Қувада қурилаётган арзон уй-жойлардан ажратиладиган, унинг дастлабки тўловини эса Х.О. тўлаб берадиган бўлди.

Вилоят ҳокимининг сайёр қабулида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, кредит олиш, ободончиликни таъминлаш каби яна кўплаб масалаларда мурожаатлар бўлди.    

Бундай тадбирлар фуқароларнинг розилигини таъминлаш ва аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

“Найман” МФЙда яшовчи Мўйдинов Тилаволди ва “Хонобод” МФЙ Бозор боши кўчаси 7-уйда яшовчи Хатамов Дилшодлар эса вилоятимизда аҳоли фаровонлигини ошириш ва уларга яратилаётган шарт-шароитлар учун мамлакат Президентига ўз минннатдорчиликларини билдирдилар.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube