Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 94 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЕТТБ ПРЕЗИДЕНТИ СУМА ЧАКРАБАРТИ ФАРҒОНАГА ТАШРИФ БУЮРДИ

×

 2020-03-04 15:21:01    119

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятининг иқтисодий қудрати ва инвестицион салоҳиятини оширишда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг ҳиссаси бор. Ўтган даврда нуфузли муассасанинг кредит линиялари ҳисобидан вилоятда бир нечта лойиҳалар молиялаштирилди. Ўзаро ҳамкорлик самараси натижасида бугун нафақат ички бозор рақобатбардош маҳсулотлар билан тўлиб бормоқда, балки вилоят экспорт ҳажми сезиларли даражада ошди. 

Вилоят ҳокими Ш.Ғаниев Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги вакиллари билан расмий мулоқотлар доирасида банк президенти Сума Чакрабартини Фарғона вилоятига таклиф қилган эди. Бугун Сума Чакрабарти Фарғонага келди. Уни вилоят ҳокими Ш.Ғаниев кутиб олди.












“Фарғона” халқаро аэропортининг расмий меҳмонларни кутиб олиш залида бўлиб ўтган дастлабки мулоқот чоғида вилоят ҳокими Ш.Ғаниев вилоятнинг иқтисодий салоҳияти ва инвестицион муҳити, Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредит линиялари ҳисобидан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиш жараёнлари ҳақида гапириб берди.












Ўтган йили мазкур банк орқали вилоятимизда 45 та лойиҳа ташаббускорлари қўллаб-қувватланди. Мисол учун, Марғилон шаҳридаги “Ferlev” МЧЖнинг нефт маҳсулотлари сотиб олиш, Данғара туманидаги “Real kabelinvest” корхонасининг замонавий иссиқхона ташкил қилиш, Фарғона шаҳридаги “Meridian diagnostic hospital” ОАЖнинг тиббий асбоб-ускуналар сотиб олиш лойиҳаси учун банк кредит маблағи ўзлаштирилди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти Марғилон шаҳридаги “Ёдгорлик” ва “Индорама Қўқон текстил” фабрикалари билан танишди.












– Фарғонага ташрифдан жуда мамнунман, - деди Сума Чакрабарти жаноблари. – Ўзига хос табиатга эга вилоят мени мафтун этди. Марғилон шаҳрида ўтказилган халқаро “Атлас” ва Қўқондаги “Ҳунармадчилик” фестивали ҳақида аввал эшитгандим. Бугун фарғоналик ҳунармандларнинг маҳсулотларини ўз кўзим билан кўриб, кайфиятим кўтарилди. Мен Фарғонани севим қолдим, десам ҳеч ажабланманг. 

Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабартининг Фарғонага ташрифи чоғи унга Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзақов ҳамроҳлик қилмоқда.


Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube