Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА КЎЧМА САВДО ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

×

 2020-03-27 16:03:02    117

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида савдо механизмини янада такомиллаштириш, чакана савдо тармоқларини аҳоли учун қулай нуқталарда жойлаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай имкониятлар яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5564-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида,

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5564-сонли Фармонига асосан кўчма савдо учун рухсатнома олиш талаби бекор қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдонинг “YER AUKSION” электрон савдо майдонида рўйхатдан ўтказиш орқали амалга оширилиши;

кўчма савдо объектларининг жойлар сони кўрсатилган ҳолдаги жойлашув схемаларини келишиш, ваколатли органлар томонидан уч иш кунида, “YER AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

4. Шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг тегишли ҳудудда кўчма савдони ташкил қилиш ва улар фаолиятини йўлга қўйишга шахсан масъул эканлиги белгилансин.

5. Қурилиш бош бошқармаси (Ғаниев), Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Машрапов), вилоят “Ермулккадастр” ДК (Ниёзов) шаҳар ва туманлар ҳокимлари билан бирга ўн кун муддатда тегишли ҳудуддаги кўчма савдо объектларининг жойлашув нуқталарини шакллантирсин ва “YER AUKSION” электрон савдо майдончасига жойлаштирилишини таъминласин.

6. Давлат солиқ бошқармаси (Нисбатхонов) кўчма савдо объектлари тўғрисидаги маълумотлар реестрини юритилишини ҳамда вилоятда кўчма савдони амалга ошириш бўйича низомга риоя қилиниши бўйича мониторинг олиб борилишини таъминласин.

7. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати (Обидов) ва “Фарғона ҳақиқати” газетаси таҳририяти мазкур қарорни оммавий ахборот воситалари орқали ва матбуотда эълон қилсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирсин.

8. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.

9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.


Вилоят ҳокими                                                   Ш.Ғаниев




Вилоят ҳокимининг 2020 йил
“___” мартдаги____-сон қарорига

ИЛОВА

 

Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I боб. Умумий қоидалар


1. Мазкур Низом вилоят ҳудудида кўчма савдо фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом талаблари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

байрам ва байрамолди кунларида савдо хизмати кўрсатиш юзасидан юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида кўчма савдони амалга оширишга;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида кўргазма ва ярмарка савдоси ўтказишга;

бозорлар ва савдо мажмуалари ҳудудида сотиладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг чакана савдосига;

амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган бошқа ҳолларга.

3. Ушбу низомда белгиланган тартибда кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказган тадбиркорлик субъектлари вилоят ҳудудида кўчма савдо билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадирлар.

4. Ушбу низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

кўчма савдо - кўчма савдо объектларидан фойдаланган ҳолда турғун савдо шохобчаларидан ташқарида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш;

кўчма савдо объектлари - вақтинчалик асосда жойлаштирилган ва мавсумий ёки мақсадли хусусиятга эга бўлган, шунингдек иш куни якунлангандан кейин объектни қисмларга ажратиш ва кўчириш талаб этиладиган кўчма савдо объектлари (лотоклар, палаткалар, савдо аравачалари, пештахталар, автодўконлар, автолавкалар, автоприцеплар, автоцистерналар, озиқ овқат юк машиналари, савдо автоматлари ва бошқалар). Қисмларга ажратиш ва кўчириш талаблари автоматлар учун қўлланилмайди;

кўчма савдо жойи - Рўйхатдан ўтиш пайтида кўрсатилган кўчма савдо объекти жойлашган жой;

кўчма савдо объектининг ихтисослашуви – реализация қилинадиган товарларнинг товар гуруҳларидан бирига мансублиги билан ифодаланган хилма-хиллиги;

кўчма савдо субъектлари - тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ва кўчма савдони амалга ошириш учун белгиланган тартибда кўчма савдо объектини “YER AUKSION” ЭСМдан рўйхатдан ўтказган шахслар;

ваколатли орган – вилоят ҳокимлиги;

иштирокчи – танловга қатнашиш учун ариза берган тадбиркорлик субъекти;

жойлашув схемаси – кўчма савдо объектларининг тасдиқланган жойлашув схемаси жойлари;

GPS трекер - объектнинг жойлашишини аниқлаш учун кўчма савдо объектларини сунъий йўлдош орқали кузатиб бориш мақсадида унга ўрнатилган маълумотларни олиш ва узатиш учун мўлжалланган қурилма.


II боб. Кўчма савдо фаолиятини амалга ошириш учун рухсат берувчи талаблар ва шартлар


5. Кўчма савдони амалга оширишнинг мажбурий талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:

чакана савдо соҳасида қонун ҳужжатларига, санитария қоидалари
ва нормаларига риоя қилиш;

назорат-касса машиналари ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш учун ҳисоб-китоб терминалининг ёки маълумотлар алмашиш платформалари – виртуал кассаларнинг мавжудлиги (Ушбу талаб савдо автоматларига нисбатан татбиқ этилмайди);

кўчма савдо объектлари яқинида маиший чиқиндиларни йиғиш учун чиқинди қутиларини ўрнатиш;

товарларни кўчма савдо объектлари орқали ва рўйхатдан ўтилган жойда сотиш.

6. Кўчма савдо объекти ихтисослашув турлари:

нон, нон ва қандолат маҳсулотлари;

гўшт ва гўшт маҳсулотлари;

сут ва сут маҳсулотлари;

тез пиширилган озиқ-овқатлар бир марталик идишларда ёки идишларсиз

сабзавотлар, мевалар ва полиз маҳсулотлари, шунингдек қуритилган мевалар, уруғлар ва ёнғоқлар;

алкоголсиз музлатилган, салқин ва иссиқ ичимликлар;

озиқ-овқат махсулотлари;

босма материаллар;

гуллар;

халқ амалий санъати буюмлари;

қўл санъати буюмлари, сувенирлар, кийим-кечаклар, пойафзал ва енгил саноат маҳсулотлари;

ноозиқ-овқат маҳсулотлари.

7. Қуйидаги турдаги маҳсулотларни Кўчма савдо орқали сотиш тақиқланади:

техник жиҳатдан мураккаб маиший товарлар (маиший металл ва ёғоч кесувчи ва ишлов бериш дастгоҳлари, маиший электр ускуна ва жиҳозлар, компьютерлар ва нусха кўчириш ускуналари, фото ва видео ускуналар, телефон ва факсимил ускуналар, электрон мусиқа асбоблари, электрон ўйинчоқлар, маиший газ асбоблари ва қурилмалари);

совутиш ускуналари йўқлигида тез бузиладиган товарлар;

болалар озиқ-овқат махсулотлари (қуруқ сут ва ярмалар, мева ва сабзавот консерва махсулотлари);

жониворлар ва ҳайвонлар;

алкоголли ичимликлар, шу жумладан, акциз тўланадиган товарлар;

ҳашаротлар ва зараркунандаларни заҳарлашга мўлжалланган кимёвий моддалар;

диний мазмундаги материаллар.

8. Кўчма савдо объектларини қуйидаги жойларга ўрнатиш таъқиқланади:

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда, маъмурий бинолар ва маданий мерос объектлари фасад қисмига яқини ва олдини тўсадиган жойларда;

муҳандислик коммуникация тармоқлари химоя зоналарида;

жамоат транспортида бекатларининг ҳар икки томонидан
15 метрдан кам бўлган масофада (савдо автоматлари бундан мустасно);

чорраҳаларгача бўлган масофа 15 метрдан кам бўлган масофада;

ахлат идишлари ва чиқиндиларни йиғиш нуқталаридан 20 метрдан кам бўлган масофада;

сунъий конструкцияларда қурилган объектларда (бекатлар, айвонлар, кўприклар);

темир йўл кесишмаларига 50 метрдан кам бўлган масофада;

9. Кўчма савдо объектлари, истеъмолчига хизмат кўрсатиш имкониятини берувчи  витриналар, пештахталар меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник регламентларнинг мажбурий талабларига жавоб берадиган совутгич ва бошқа технологик ускуналар, кўчма савдо объекти жойлашувини аниқлаш мақсадида GPS трекер билан жиҳозланган бўлиши зарур.

10. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган кўчма савдо жойини ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга топшириш тақиқланади.

11. Кўчма савдо олиб бориладиган транспорт воситаси, энг камида, 4-экологик тоифа (Евро-4) талабларига жавоб бериши, белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказилган бўлиши ва техник жиҳатдан соз ҳамда санитария талабларига жавоб бериши керак.

12. Истеъмолчилар томонидан тўсиқларсиз, бемалол мурожаат қилиш имконини чекловчи кўчма савдо объекти фаолият юритишига йўл қўйилмайди. Кўчма савдо-сотиқни амалга оширишда харидорларга хизмат кўрсатиш йўлнинг қатнов қисми бўлмаган қаттиқ қопламали майдонда амалга оширилиши лозим.

13. Кўчма савдо субъектлари қуйидагиларга мажбурдирлар:

Кўчма савдо объектида иш вақтининг бошланиши ва тугаши, хизмат кўрсатувчи субъект телефон рақами ва манзили тўғрисидаги маълумотлар ва савдо автоматларида техник хизматнинг телефон рақамларини жойлаштириш;

Кўчма савдо объекти ҳақидаги ўзгартиришларни, ўзгартириш киритилган кундан бошлаб 10 кун ичида ўзгартиришлар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилинган ҳолда ёзма ёки электрон рақамли имзо билан имзоланган электрон шаклда ваколатли органга маълум қилиш.

14. Сотиш учун таклиф этилаётган товарлар ассортименти, кўрсатиладиган хизматлар рўйхати сотувчи томонидан кўчма савдо объекти ихтисослигига мувофиқ белгиланади.

15. Кўчма савдоси субъектлари кўчма савдони рўйхатдан ўтказишда ўзлари кўрсатган иш вақтига асосан амалга оширади.

16. Aвтотранспорт воситаси билан кўчма савдо йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ транспорт воситасига тўхташ тақиқланмаган жойларда амалга оширилиши мумкин.

иш вақтидан ташқарида кўчма савдо объектига фақат автотранспрот воситалари учун жихозланган жойларда (гаражда) тўхтаб туришга рухсат берилади. Ҳовлиларда ва турар-жой массивларда кўчма савдо объекти сақлашга йўл қўйилмайди.

17. Қоида тариқасида, савдо автоматлари орқали, талаб юқори бўлган ва паст нархдаги, стандарт шаклдаги товарлар (чой, қаҳва, салқин ва алкоголсиз ичимликлар, қандолат маҳсулотлари, нон маҳсулотлари, ширинликлар, индивидуал ноозиқ-овқат маҳсулотлари (босма материаллар ва газеталар) сотилади.

махсулот таъминоти ва автоматларга техник хизмат кўрсатиш кўчма савдо автоматини рўйхатдан ўтказган субъект зиммасига юклатилади, шунингдек субъект автомат ва товар-моддий бойликларнинг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриши, шунингдек, автомат шикастланганида товарларнинг нобуд бўлишига йўл қўймаслиги лозим.

III боб. Кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказиш тартиби

§ 1. Кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказишнинг умумий қоидалари

18.  “YER AUKSION” ЭСМдан кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш тадбиркорлик субъекти томонидан кўчма савдо жойлашув жойини кўрсатган ҳолда электрон бланкани тўлдириш йўли билан амалга оширилади.

19. Кўчма савдо жойлашув схемасига мувофиқ амалга оширилади.

Кўчма савдо жойлашув схемалари “YER AUKSION” ЭСМ орқали сотувга қўйилади.

20. “YER AUKSION” ЭСМда кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги миқдорда тўлов амалга оширилади:

Термиз шаҳрида кўчма савдо операцияларини амалга ошириш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 фоизи;

туманлар маъмурий марказларида кўчма савдони амалга ошириш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи.

бошқа аҳоли пунктларида савдо-сотиқ амалга ошириш мақсадида "YER AUKSION" ЭСМда рўйхатдан ўтиш учун тўлов амалга оширилмайди.


§ 2. Жойлаштириш харитасини тузиш


21. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ушбу Қоидаларнинг 8-банд талабларига мувофиқ жойлар сонини кўрсатган ҳолда, тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектларининг жойлашув схемаларни тузадилар.

22. Кўчма савдо объектларининг жойлашув схемалари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси, вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, вилоят қурилиш бош бошқармаси ва вилоят ер ресурслари ва Давлат кадастри бошқармаси ҳудудий бўлинмалари билан ер участкаси тўғрисида маълумотлар киритилганидан сўнг "YER AUKSION" ЭСМ орқали 3 кун ичида келишилади.

23. Кўчма савдо объектлариниг жойлашуви бўйича келишилган схемалар "YER AUKSION" ЭСМга 10 кун ичида ваколатли орган томонидан жойлаштирилади.

Жойлашув схемалари ҳар 3 йилда қайта кўриб чиқилади.

24. Тадбиркорлик сбъектлари "YERLEKTRON" AИС орқали кейинчалик "YER AUKSION" ЭСМ орқали реализация қилиниши учун кўчма савдо жойлашув схемаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритиши ега.

25. Кўчма савдо учун танланган жой уч кун ичида ваколатли органлар томонидан мазкур низом талабларига мувофиқлиги кўриб чиқилади.

26. Текширув натижалари бўйича ваколатли орган таклиф этилган кўчма савдо жойини “YER AUKSION” ЭСМга жойлаштириш бўйича таклиф киритади ёки рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда кўргазмага қўйишни рад этади.


§ 3. Кўчма савдо жойларини ким ошди электрон савдо оқарли сотиш


27. Кўчма савдо жойлари дислокация схемасига мувофиқ "YER AUKSION" ЭСМда электрон ким ошди савдоси орқали амалга оширилади ҳамда энг юқори нархни таклиф этган иштирокчи савдо савдо объектини жойлаштириш ҳуқуқини олади.

28. Аукцион нархни ошириш принципи асосида олиб борилади.

Минимал бошланғич нарх ушбу низомнинг 20-бандида кўрсатилган тўлов миқдорида белгиланади.

29. Аукционда ҳар қандай юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор қатнашиши мумкин.

30. Аукцион унда қатнашиш учун биринчи талабнома топширилган пайтдан бошланади. Aукцион ўтказиш муддати - 3 кун.

31. Ким ошди савдосида қатнашиш учун иштирокчи "YER AUKSION" ЭСМда тегишли электрон шаклни тўлдиради ва закалат тўловини амалга оширади.

Электрон шакл қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

юридик шахснинг номи ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми (мавжуд бўлса);

солиқ идентификация рақами;

кўчма савдо объектининг ихтисослашуви;

иш вақти (иш кунлари, иш вақти);

кўчма савдо объектини жойлаштириш муддати (6 ойдан ошмаслиги керак);

электрон почта манзили;

кўчма савдо объекти, унинг ходимлари, уларнинг фаолияти, шунингдек уни амалга ошириш жараёнида фойдаланишга мўлжалланган жиҳозлар қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи маълумотлар.

32. Иштирокчи электрон шаклни тўлдирганидан сўнг, электрон рақамли имзо (ЭРИ) ёрдамида "YER AUKSION" ЭСМга киритилган маълумотлар тўғрилигини тасдиқлайди.

33. "YER AUKSION" ЭСМда ким ошди савдоси қатнашчисини рўйхатдан ўтказиш учун ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган миқдорида закалат олинади.

34. Aукцион якунлангач, ким ошди савдоси ғолибининг номи ва охирги нарх миқдори автоматик равишда "YER AUKSION" ЭСМда акс этади.

35. Агар аукцион тугагунига қадар буюртма фақат битта иштирокчи томонидан берилган бўлса, ушбу иштирокчи ғолиб деб топилади.

36. Аукцион ғолиби, аукцион тугаган кундан бошлаб 2 иш кунидан кечиктирмасдан, кўчма савдо жойининг тўлиқ нархини тўлаши лозим.

Бунда дастлабки киритилган закалат суммаси кўчма савдо жойи қийматига қўшиб ҳисобланади.

37. Кўчма савдо жойининг тўлиқ қиймати белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, аукцион ўтказилмаган деб ҳисобланади ва ғолибнинг закалат қайтарилмайди.

38. Кўчма савдо жойининг қиймати тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

39. Кўчма савдо жойининг қиймати тўланганлиги тасдиқлангангач, ғолибга автоматик тарзда "YER AUKSION" ЭСМ орқали кўчма савдо объектининг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи QR-код (матрицали-штрихли код) қўйилган электрон ҳужжат юборилади.

40. Аукцион тугаллангандан сўнг закалат суммаси аукцион иштирокчиларига уч иш куни мобайнида қайтарилади, аукцион ғолиби бундан мустасно.

41. Рўйхатдан ўтган кўчма савдо жойи жойлашиш схемасида унинг кўчма савдо объектини жойлаштириш даврида бандлигини кўрсатувчи махсус белги билан белгиланади.

4-§. Кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тартиби


42. Кўчма савдони амалга оширадиган транспорт воситаси “YER AUKSION” ЭСМда рўйхатдан ўтиш жойидан ташқарида, савдо ўтказилмасдан рўйхатдан ўтказилади. Aвтомобил GPS трекер билан жиҳозланган бўлиши ва тадбиркорлик субъекти “YER AUKSION” ЭСМ операторига GPS маълумотларини олиш ҳуқуқини бериши лозим.

43. Aвтотранспорт воситасини "YER AUKSION" ЭСМда рўйхатдан ўтказиш учун тадбиркорлик субъекти тегишли электрон бланкни тўлдиради ва ушбу низомнинг 20-бандида кўрсатилган миқдорда ҳақ тўлайди.

Электрон бланкда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

юридик шахснинг номи ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми (мавжуд бўлса);

солиқ идентификация рақами;

транспорт воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказилган рақами;

кўчма савдо объектининг ихтисослашуви;

иш вақти (иш кунлари, иш вақти);

кўчма савдо объектини жойлаштириш муддати, 6 ойдан ошмаслиги керак;

электрон почта манзили;

кўчма савдо объекти, унинг ходимлари, уларнинг фаолияти, шунингдек уни амалга ошириш жараёнида фойдаланиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар ва транспорт воситаларининг қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотлар.

44. Рўйхатдан ўтиш бадали тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

45. Электрон бланк тўлдирилгач, "YER AUKSION" ЭСМ тадбиркорлик субъекти томонидан киритилган маълумотларни онлайн тарзда қайта ишлайди ва кўчма савдо объектининг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи QR-код (матрицали-штрихли код) қўйилган электрон ҳужжат юборади.

46. Рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи электрон ҳужжат тадбиркорлик субъектининг электрон почта манзилига ҳам юборилади.

47. Тадбиркорлик субъектида кўчма савдони амалга ошириш учун бир нечта транспорт воситалари мавжуд бўлса, рўйхатга олиш ҳар бир транспорт воситаси бўйича алоҳида амалга оширилади.


5-§. Кўчма савдоси объектларини ҳисобга олиш тартиби


48. Ваколатли орган электрон шаклда юритиладиган Кўчма савдо объектлари реестрида (кейинги ўринларда – реестр) кўчма савдо объектларининг ҳисобини юритади.

49. Реестрга ҳар бир рўйхатдан ўтказилган кўчма савдо объекти бўйича қуйидаги маълумотлар киритилади:

рўйхатга олиш санаси ва унинг рақами;

юридик шахснинг тўлиқ номи, якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса);

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

кўчма савдо объектининг ихтисослашуви;

кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситасининг давлат рўйхатдан ўтказиш рақами белгиси тўғрисидаги маълумотлар (транспорт воситаси орқали кўчма савдо амалга оширилганда);

кўчма савдо объектини жойлаштириш даври;

кўчма савдо объекти жойлашган жой.

50. Ушбу Низомнинг 49-бандида кўрсатилган маълумотлар реестрга ваколатли органнинг келиб тушган маълумотларни ҳисобга олиш учун масъул бўлган ходими томонидан киритилади.

51. Кўчма савдо объектлари тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспексияси;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография
ва давлат кадастри давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмаларга юборилади.


6-§. Кўчма савдосини амалга ошириш муддатини тугатиш ва кўчма савдо объектини жойлаштириш муддатларини узайтириш


52. Кўчма савдони амалга ошириш жойини ўзгартириш кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган умумий тартибда амалга оширилиши мумкин.

53. Ваколатли орган кўчма савдо объектини реестрдан қуйидаги ҳолларда чиқариб ташлашга ҳақли:

ушбу кўчма савдо объекти бўйича тақдим этилган маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланганда;

юридик шахс тугатилганда, жисмоний шахс томонидан якка тартибдаги тадбиркор сифатидаги фаолиятининг тугатганда;

кўчма савдо субъекти томонидан мазкур кўчма савдо объектидан фойдаланган ҳолда кўчма савдони амалга оширишни тўхтатганлиги тўғрисида хабарнома киритилганда.

54. Реестрдан чиқариш кўчма савдо субъектининг кўчма савдо объекти жойлашган жойда кўчма савдони амалга ошириш ҳуқуқини йўқотишига олиб келади. Реестрдан чиқариш қайта рўйхатдан ўтишга тўсқинлик қилмайди.

55. Рўйхатдан ўтишда кўрсатилган кўчма савдо объектини жойлаштириш даври тугагач, тадбиркорлик субъекти кўчма савдо жойини бўшатиши лозим.

56. Тегишли савдо жойида кўчма савдо объектини жойлаштириш муддатини икки мартадан кўп узайтиришга йўл қўйилмайди (мазкур чеклов савдо автоматларига татбиқ этилмайди). Бунда, кўчма савдо субъекти кўчма савдо объектини жойлаштириш муддати тугагунга қадар "YER AUKSION" ЭСМ да кўчма савдо объектини жойлаштириш муддатини узайтириш тўғрисидаги электрон бланкни тўлдириши лозим.

Электрон бланкни тўлдирилгандан сўнг ҳамда ушбу низомнинг
20-бандида кўрсатилган миқдордаги ҳақ тўлангандан кейин, "YER AUKSION" ЭСМ кўчма савдо субъектининг электрон почта манзилига кўчма савдо объектини жойлаштириш муддати узайтирилганлигини тасдиқловчи QR-код (матрицали-штрихли код) қўйилган электрон ҳужжат юборади.


IV-боб Якуний қоидалар


57. "YER AUKSION" ЭСМда жойлаштирилган маълумотлар танишиб чиқиш учун очиқ ҳисобланади.

58. Кўчма савдо объектларини муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш истеъмолчи ёки суб-истеъмолчи сифатида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

59. Аукцион савдолари ўтказилишидан олинган йиғимлар ва пул маблағлари суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

30 фоизи Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг махсус ҳисоб рақамига;

70 фоизи тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига ўтказилади.

60. Ушбу Низом талабларини бузган айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.