Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 177 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БОЗОРДАГИ ТАЪМИНОТ НАЗОРАТДА: ХАВОТИРГА АСОС ЙЎҚ

×

 2020-03-30 16:44:43    105

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида карантин даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, уларнинг нарх-навоси асоссиз ошириб юборилиши олдини олиш борасида доимий назорат йўлга қўйилган. Бу борада юртдошларимизни хавотирланиши ва ваҳимага тушишига ҳожат йўқ.

Икки кун мобайнида вилоятдаги олтита сектор раҳбарлари ўзлари масъул бўлган ҳудудларда бўлиб, бозорлардаги таъминотни ўрганди ҳамда уларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Юртимизга короновирус пандемияси кириб келгани хусусида хабар тарқалгач, аҳоли озиқ-овқат маҳсулотларини шошилинч сотиб олишга киришди. Дастлаб баъзи ҳудудларда картошка тақчиллиги юзага келгани, айрим маҳсулотларнинг нархи ошиши ҳолати ҳам кузатилди. Аммо бу каби камчиликлар масъул идоралар томонидан назоратга олиниб, қисқа фурсат ичида барчаси изига солинди.

 Вилоят ҳокимлиги томонидан бу борада аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, бугунги кунда шаҳар ва туманлардаги 24 та деҳқон бозорларида арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаларининг фаолияти йўлга қўйилган. Қўқон шаҳридаги марказий деҳқон бозорида бўлганимизда аҳолининг кундалик эҳтиёжи учун зарур бўлган маҳсулотлар арзон нархларда сотилаётганининг гувоҳи бўлдик. Маълум бўлишича, бу ерда 120 тонна картошка, 200 тонна сабзи, 60 тонна пиёз захира қилинди. Бир килограм картошка 3 минг 500 сўмдан сотилмоқда.

-Рўзғор учун керакли маҳсулотларни харид қилдим, нархи ҳам арзон -дейди Қўқон шаҳрида яшовчи Азизбек Раҳмонов.-Расталарда ҳамма нарса бор.

Бешариқ туманидаги деҳқон бозорида ҳам барча маҳсулотлар узлуксиз таъминланяпти. Қирғизистон ва Тошкент шаҳридан 26 тонна картошка олиб келиниб, ҳар куни сотувга чиқариляпти. Сабзи, пиёз каби маҳсулотлар ортиғи билан захира қилинган. Данғара, Фурқат, Ўзбекистон, Бувайда ва бошқа туманларда ҳам шу каби ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоятдаги барча бозорларда онлайн буюртмалар олиб етказиб бериш хизмати ташкил этилган бўлиб, уйидан чиқа олмайдиган фуқаролар учун зарур маҳсулотлар таъминланяпти.

Фарғона ва Марғилон шаҳарларидаги деҳқон бозорларида ҳам шу каби ишлар олиб бориляпти. Айни дамда бу бозорларга катта миқдорда картошка келтирилиб, захира қилиб қўйилди.


Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube