Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҚИРҒИЗИСТОН ЧЕГАРАСИДА ЮРТДОШЛАРИМИЗ КУТИБ ОЛИНДИ
2020-03-31 20:30:02 88
Коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва тарқалиши олдини олиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларида белгиланган топшириқлар ҳамда Ҳукумат томонидан қабул қилинган ҳужжатларда қайд этилган талаблар асосида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жорий йил 31 март куни соат 17-00 да Қувасой шаҳридаги “Ўзбекистон” чегара постида Қирғизистон Республикасининг Қизилқия шаҳридан келган жами 37 нафар (37 эркак, шундан, Тошкент вилоятидан 1 нафар, Андижон вилоятидан 5 нафар ҳамда Фарғона вилоятидан 31 нафар) фуқаролар кутиб олинди.
Шу ернинг ўзида уларда белгиланган санитария талаблари асосида зарарсизлантириш ишлари ўтказилди. Шундан сўнг бу фуқаролар автобусларда Қувасой шаҳридаги “Ниҳол” соғломлаштириш оромгоҳига жойлаштирилди ва тўлиқ тиббий кузатувга олинди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube