Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 106 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА КАРАНТИН ДАВРИДА АВТОМАШИНАЛАРГА РУХСАТНОМА ОЛИШ БЎЙИЧА 14069 АРИЗА КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

×

 2020-04-06 16:33:33    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Карантин аслида кўчага чиқмаслик, каронавирус касаллигини олдини олиш, аҳолига саломатлик улашиш мақсадида эълон қилинди. Айрим тартибли ҳайдовчиларимиз бу қоидаларга амал қилаётган бўлсалар, сабрсиз ҳайдовчилар ҳеч қандай рухсатсиз кўчага шошишмоқда.

- Фарғона шаҳар Давлат хизматлари марказига 2020 йил 4 апрелга қадар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларидан автомобилда ҳаракатланиш рухсатномасини олиш учун 14 минг 069 та ариза келиб тушди. Биз уларни тез фурсатларда кўриб чиқдик ва қонуний баҳо бердик, - дейди Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи Раъно Бойқўзиева. - Давлат хизматлари марказлари куну тун, 24 соат ишлади. Шунга қарамасдан, кўриб чиқилмаган кўплаб аризалар тўпланиб қолган эди. Уларни сифатли саралаш ва ЙҲХДХ идоралари билан биргаликда кўриб чиқиб, асослантирилган қарорларни қабул қилиш учун 2020 йил 4 апрель соат 18:00 дан бошлаб аризалар қабулини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлдик. 24 соат иш ташкил қилиш тартибида аризаларнинг 12 157 (86.5%) таси асосли рад этилди. Шундан 1 056 таси (7.5%) қаноатлантирилди. 856 (6 %) таси тизимнинг ўзидаёқ автоматик тарзда рад этилди. Рад этилган аризаларни қайта юбормасликни сўраймиз, чунки бу ҳолат бошқа аризаларни кўриб чиқиш жараёнини сезиларли даражада секинлаштиради.

Ажабланарли томони шундаки, 70 дан ортиқ аризалар BMW Х7, Mercedes, Chevrolet Malibu каби обрўли маркадаги автомашина эгалари томонидан етказиб бериш хизмати учун тақдим этилган. Улар етарли асосга эга эмаслиги учун қаноатлантирилмаган. Шунингдек, стикер олиш тоифаларига мос келмаганлар томонидан аризалар юборилиши, белгиланган ҳужжатларни тўлиқ тақдим этмаслик ҳолатлари ҳам рад жавоби берилишига асос бўлди.

Таъкидлаш жоизки, автомашинада ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи ушбу махсус рухсатномани қалбакилаштириш, уни сотиш, қалбаки эканлигини била туриб ундан фойдаланиш Жиноят кодексининг 228-моддасига асосан жавобгарликка асос бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 7 апрель соат 06:00 дан эътиборан, автотранспорт воситалари учун берилган стикерлардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат-рейд тадбирлари бошланади. Шу мақсадда ЙПХ ходимларига стикерлар нима учун берилгани тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube