Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 105 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚАРО ПРЕСС-КЛУБ ФАРҒОНАДАН ЯНГИ ЛОЙИҲА АСОСИДА КЎРСАТУВЛАР ТАЙЁРЛАДИ

×

 2020-04-09 15:51:31    82

PDF юклаш
Чоп этиш


Коронавирус пандемияси шароитида Халқаро Пресс-клуб томонидан “Масофадан гаплашамиз...” деб номланган навбатдаги лойиҳа ташкил этилиб, Фарғона вилоятида лойиҳа доирасида илк тасвирга олиш ишлари олиб борилди.

Лойиҳа муаллифи Шерзодхон Қудратхўжаев вилоят шаҳар-туманларида бўлиб, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, экспорт, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш сингари соҳа ва тармоқларда эришилаётган ютуқлар, фарғоналикларнинг бунёдкорлик ва яратувчанлик салоҳияти, фидокорона меҳнати ва эртанги кун истиқболи билан боғлиқ режа-мақсадлари хусусида бир-биридан ажойиб телелавҳалар тайёрлади.

Тасвирга олиш жараёнларида Халқаро Пресс-клуб ижодкорлари кутилмаганда Олтиариқ туманида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев билан учрашиб, вилоят раҳбаридан блиц-интервью олинди:

- Дунёда ва юртимизда кечаётган бугунги коронавирус пандемияси даврида экспорт вилоятимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар барқарорлигини таъминлашда жуда ҳам муҳим, - деди вилоят ҳокими. - Бу йилги экспорт фаолияти ҳозирги мураккаб шароитда ўзига хос қадр-қиммати билан ҳар жиҳатдан аввалги йиллардаги жараёндан катта фарқ қилади. Сабаби, вилоятимизда бу борада тўртта муҳим йўналиш белгиланди.

Биринчи йўналиш, саноат тармоқлари ривожини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар режаси ижросига қаратилган. Албатта, бутун дунёда давом этаётган иқтисодий инқирознинг вилоятимиз саноат тармоқлари ва тадбиркорларга таъсири катта.

Иккинчи йўналиш, коронавирус инфекциясининг вилоят маҳаллий бюджет тушумларига салбий таъсирини камайтиришни назарда тутади. Бу борада ҳам маълум бир йўқотишлар бўлиши ҳозирдан сезиляпти.

Учинчи йўналиш бюджет тушумлари билан боғлиқ. Хўш, бюджет тушумлари йўқотилса, унинг иш ўринларига таъсири қандай бўлади? Айниқса, маиший хизмат, савдо, туризм, меҳмонхона хўжалиги каби тармоқларда коронавирус пандемиясининг салбий таъсири яққол намоён бўлмоқда.

Шу боис вилоятда ушбу йўналишлардаги йўқотишларнинг ўрнини қандай омиллар ҳисобига қоплаш борасида аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Тўртинчи муҳим йўналиш сифатида барча йўқотишларнинг ўрнини бевосита қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ҳамда экспорт салоҳиятини юксалтириш ҳисобига қопланиши назарда тутилмоқда.

Бу борада ички бозорни тўлиқ таъминлаш, кейинги навбатда экспорт ҳажмини икки баробар ошириш режалаштирилган. Шунинг учун ҳар бир тадбиркор, фермер ва деҳқон хўжалиги аъзолари, аҳоли хонадонлари ва томорқа ҳамда иссиқхоналар эгалари бугун вилоят иқтисодиёти ривожи учун маҳсулот яратувчи энг қадрли манба бўлиб турибди.

Олтиариқ тумани миришкорлари ўтган йили 121 миллион доллар миқдорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини амалга оширган эди. Бу йил олтиариқликлар экспорт географияси ва ҳажмини янада кенгайтиришни мақсад қилишган. Президентимизнинг коронавирус пандемияси шароитида тадбиркорлар, кичик ва хусусий бизнес вакиллари, фермер ва деҳқон хўжаликлари учун яратиб берган бир қатор имтиёзлари нафақат олтиариқликлар, балки вилоятимиз аҳлини ютуқлар бардавомлигини таъминлашга рағбатлантиради.

Кредит фоизлари ва тўловлари муддатини кечиктириш, солиқ имтиёзлари, ижтимоий ва мажбурий тўловлардан батамом озод қилиш, қўшимча молиявий ёрдам ва ссудалар, буларнинг барчаси тадбиркорларимизни руҳлантириб юборди. Бундан буён тадбиркорларимиз масъулият ва дахлдорлик туйғусини англаб етиб, нафақат ўзи, оиласи, шаҳар ёки тумани, балки Ватани ва Президенти учун янада фидойилик билан меҳнат қилиши керак.

Айни кунларда вилоятимизнинг барча ҳудудларида тадбиркорлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолияти билан яқиндан танишяпмиз. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг олди пишиб, пешма-пеш бозорга чиқариляпти. Ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиб, томорқа ва иссиқхоналарда бир пайтнинг ўзида бир неча турдаги маҳсулотларни етиштираётган миришкорларимизнинг меҳнати таҳсинга лойиқ.

Экспорт ҳажмини ошириш ва жаҳон бозорларини эгаллашда бундай омилкорлик жуда ҳам муҳим. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Европа мамлакатлари ҳисобига экспорт географиясини кенгайтиришни устувор вазифа сифатида белгилаганмиз. Шу кунларда Қува туманида етиштирилган атиргулларни Германия ва Голландияга экспорт қилиш йўлга қўйилди. Бундай саъй-ҳаракатлар валюта жалб қилиш имкониятларини кенгайтириши билан ҳам аҳамиятлидир.

Ҳозирги кунда вилоятда 615 га яқин тадбиркорлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти билан шуғулланяпти. 461 нафар тадбиркорларимиз қарийб 200 минг тонна сиғимга эга музлатгичли омборхоналар барпо этган. Кейинги уч йил мобайнида вилоят қишлоқ хўжалиги тармоқларига халқаро молия муассасаларидан 300 миллион доллар миқдорида кредитлар жалб этилгани туфайли ушбу рақамлар салмоғи тобора юксалиб бормоқда. Вилоятда экспорт салоҳиятини жаҳон андозалари даражасида янада ривожлантириш мақсадида 6 та йирик қадоқлаш корхоналари қуриш бўйича замонавий жиҳозлар олиб келиб ўрнатилмоқда.

Фарғона вилояти қишлоқ хўжалигида иккита машҳур ибора бор. Биринчиси, ҳар бир қарич ер олтинга тенг! Иккинчиси, сув – зар, сувчи – заргар! Еримиз олтинга, сувимиз зарга тенглаштирилади. Бунинг қадрига етган ҳамюртларимиз бугун астойдил меҳнат қилмоқдалар. Айни жараёнда маҳаллий ҳокимликлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари, оила ва шахсий томорқа ер эгаларининг ўзаро самимий ҳамкорлиги бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Барчамиз елкама-елка туриб ишлашимиз жуда ҳам долзарб масала.

Дарҳақиқат, бугунги кунда вилоятимизда аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш соҳасидаги ютуқлар мамлакатимизда Фарғона тажрибаси сифатида эътироф этилаётгани бежиз эмас. Фермер хўжаликлари чигит экиш, боғбонларимиз мевазор боғлар яратиш ва пировардида элимиз дастурхони файзли ва тўкин бўлиши учун сидқидилдан меҳнат қилмоқдалар.

Шерзодхон Қудратхўжаев қизғин меҳнат жараёнларини кўриб, ҳайрат ва ҳаяжон билан “Ҳар бир Фарғоналикка таъзим қиламан”, дея ҳамюртларимизга ҳурмат-эҳтиромини намоён этди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube