Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 129 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХОТИРА ВА ҚАДРНИНГ БОҚИЙ ТАНТАНАСИ

×

 2020-05-09 17:59:50    91

PDF юклаш
Чоп этиш


      Вилоятимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан уруш фахрийларига йўллаган табрикномаси ва пул мукофоти тантанали равишда топширилди.

     Иккинчи жаҳон уруши дунё халқлари тарихида ўчмас из қолдирди. Совуқ уруш чангалидан юртимиз ҳам четда қолмади. Миллионлаб ўзбек йигитлари, навқирон ўғлонлар жанг майдонларида жон олиб, жон берди, неча юз минглаб хонадонлар ҳувиллаб қолди. Эл-юртимизнинг уруш йилларида кўрсатган мардлик ва қаҳрамонлиги биз учун улкан жасорат мактаби, ғурур-ифтихор манбаи бўлиб, вақт ўтгани сайин бу ўлмас қадриятларнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

     Шунинг учун ҳар йили 9 май - Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланади. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасига чуқур ҳурмат бажо келтирилиб, фашизмга қарши жангларда, меҳнат фронтида жонбозлик кўрсатган фахрийларимизга алоҳида эътибор ва эҳтиром кўрсатиш юртимизда олижаноб анъанага айланиб қолди. Пандемия шароитида барча белгиланган карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда фахрийлар ҳолидан хабар олиниб, ғалабага қўшган ҳиссаси эътироф этилмоқда.

     Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Фарғона шаҳар “Ойбек” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Лариса Шарова хонадонида бўлиб, унга давлатимиз раҳбарининг байрам муносабати билан йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Онахонга самимий тилаклар билдириб, Президентимизнинг совғаси ҳамда 10 миллион сўмлик пул мукофотини тантанали равишда топширди.

    -Президентимизга минг раҳмат, - дея ўзининг дил изҳорини билдирди Л.Шарова. - Бундай эътибор ва ғамхўрликдан беҳад миннатдормиз. Илоҳим, дунёда тинчлик барқарор бўлсин, юртимизга кўз тегмасин, халқимизнинг ризқи бутун бўлсин!

    91 ёшли Лариса Шарова Сталинград қамалида урушнинг энг оғир, даҳшатли кунларини бошидан кечирди. Пешонасида шундай талофатлардан омон қолиш ёзилган экан. Урушдан сўнг у тўқимачилик институтида таҳсил олди. Ўзбекистонга келиб, шу ерда бахтини топди.

Узоқ йиллар пахта саноати соҳасида меҳнат қилди. У Фарғона шаҳридаги пахта заводининг қурилишида ҳам жонбозлик кўрсатди. Икки нафар фарзандни тарбиялаб, шукроналик билан умргузаронлик қиляпти.

    Бугун шаҳар ва туманларимизда Лариса ая сингари иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва фронт ортида меҳнат қилган нуроний отахон ва онахонлар давлатимиз эътибори, халқимизнинг эъзозида ҳаёт кечирмоқда. Салкам бир асрлик тарихнинг жонли гувоҳи бўлган бу инсонлар юртимиздаги янгиланиш ва ўзгаришлардан қувониб, ёшларимиз бахту камолини тилаб дуога қўл очадилар. Умрнинг ҳар бир лаҳзаси қадрига етиш, ҳаёт дафтарини эзгу амаллар билан безашга даъват этадилар.

                                     Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

                                                     Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube