Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 76 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚУРИЛИШ ТЕХНИКАЛАРИ: ИМТИЁЗДАН ФОЙДАЛАНИНГ!

×

 2020-05-23 13:37:08    100

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида бунёдкорлик ишлари авж олган. Аммо кўплаб қурилиш ташкилотларини техника етишмаслиги масаласи қийнаб келаётганди. Бунинг учун асосий техника воситалари хориждан келтирилар, божхона тўловлари эса жуда қиммат эди. Эгаридан тушови қиммат бўладиган бу қурилиш техникаларини харид қилиш йирик корхоналарга ҳам оғир тушарди. Эндиликда бу муаммолар ҳал этилди.

Урбанизация жараёнларини жадаллаштириш, аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш ҳамда қурилиш пуд-рат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлатимиз раҳбарининг 19 майда “Ҳудудларда кўп қаватли бинолар қуриш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

     Қарорга мувофиқ, қуйидагилар божхона тўловларидан (қўшимча қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади:

2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатда кўп қаватли монолит уй-жойлар қуриш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ импорт қилинадиган бетон қуйиш қолиплари, бетон тайёрлаш машина ва механизмлари.

2021 йил 1 январгача бўлган муддатда импорт қилинадиган янги қурилиш ва махсус техникалар ҳамда юк ташиш транспорт воситалари 27 турдаги.

Божхона тўловларини тўловчилар 2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатда импорт қилинадиган қурилиш соҳасида фойдаланиладиган машина ва механизмлар, технологик жиҳозлар, кичик механизация воситалари, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар бўйича божхона тўловларини (қўшимча қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 120 кунгача кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқига эга бўлади.

    2021 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этиладиган, импорт қилинадиган янги қурилиш ва махсус техникалар ҳамда юк ташиш транспорт воситалари

 Р Ў Й Х А Т И

Т/р Қурилиш ва махсус техникалар, юк ташиш транспорт воситалари номи  ТИФ ТН КОДИ


1. Механик йўл билан (қўлда) йўл чизиқларини чизиш машинаси 8424890009

2. Электр двигатель орқали бошқариладиган тельфер (лебедка) 8425110000

3. Кўтариш мосламаси (домкрат) 8425490000

4. Бир ковушли юк кўтарувчи экскаватор, бир томонлама буриладиган 8429519900

ва бурилмайдиган бульдозер (5 куб. м гача бўлган ковуш ҳажми) 8429521009

5. Бульдозер (қуввати 200 от кучидан кам бўлган) 8429110090

6. Бир ковушли ғилдиракли мини-юклагич (5 куб. м гача бўлган қовуш ҳажми) 8429519900

7. Олд юк кўтарувчи, юкловчи (5 куб. м гача бўлган ковуш ҳажми) 8429519900

8. Мини юк кўтарувчи (5 куб. м гача бўлган ковуш ҳажми) 8429519900

9. Мини юк ортувчи (айланувчи бортли) (5 куб. м гача бўлган ковуш ҳажми) 8429519900

10. Гидроболғали, гидротизимли ўзи судралиб юрувчи (гусеничный) экскаватор (2 куб. м гача бўлган ковуш ҳажми) 8429521009

11. Ўзи судралиб юрувчи (гусеничный) экскаватор (2 куб. м гача бўлган қовуш ҳажми) 8429521009

12. Гидроболғали, гидротизимли юкловчи экскаватор (5 куб. м гача бўлган ковуш ҳажми) 8429529000

13. Гидроболғадан фойдаланишда қўлланиладиган ғилдиракли гидротизимли экскаватор (5 куб. м гача бўлган ковуш ҳажми)   8429529000

14. Ғилдиракли экскаватор (5 куб. м гача бўлган ковуш ҳажми) 8429529000

15. Манипулятор бошқарувли кранли юк машинаси    8704239109, 8704229109

16. Дизель ёқилғисида ҳаракатланувчи цемент ташувчи юк машинаси 8704239109, 8704229109

17. Цемент ташувчи юк машинаси 8704239109,   8704229109

18. Паст рамали оғир юк машинаси 8704239109, 8704229109

19. Дизель ёқилғисида ҳаракатланувчи юк машинаси (самосвал) 8704239109, 8704229109

20. Автокран (юк кўтариш қуввати 50 тоннагача бўлган) 8705100090

21. Манипулятор бошқарувли кран 8705100090

22. Бетон аралаштирувчи юк машинаси 8705400000

23. Автобетононасос 8705903000

24. Автоминора (автовышка) 8705908007

25. Пуркагичли (битум ва бошқалар) махсус юк машинаси 8705908007

26. Вакуумли тозаловчи, ювувчи махсус машина 8705908007

27. Ётиқ йўл белгиларини чизиш махсус машинаси 8705908007



Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
FacebookTelegramВеб сайтYouTube