Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 89 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАМЛАКАТ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРҒОНАГА ТАШРИФИ 

×

 2020-06-05 17:28:37    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 июнь куни Фарғона вилоятига амалий ташриф билан келди.

     Давлат раҳбари кортежи дастлаб  Қўштепа туманидаги «Турсунов Юсуфжон ери» фермер хўжалиги ёнида тўхтади. Бу ерда 50 гектар ғалла, 30 гектар пахта етиштирилмоқда. Президентимиз ғалла ривожини кўздан кечирди. Гектаридан 82 центнер ҳосил олиш кутилмоқда.

Шу ерда қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ва қўштепалик фермерлар билан мулоқот бўлди.

- Ҳар бир ҳудуднинг ери, ресурслари, имкониятлари ўзига хос. Бугун Фарғонага келишимиздан мақсад - бу имкониятларни тўлиқ сафарбар қилиб, одамларга иш ўрни, даромад манбаи учун шароит яратиш, ҳар бир туман бўйича аниқ режа шакллантириш. Қандай меҳнат қилсак, шундай ҳаёт бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев.




Хўжалик даласи ёнида «Grapes and Gardens Investment» компанияси томонидан интенсив боғ ҳам яратилган. 100 гектарда ўрик, 52 гектарда гилос экилган. Томчилатиб суғориш, сунъий соя қилиш ускуналари ўрнатилган.

Испания ва Франциядан келтирилган ўрик навининг ҳосилдорлиги жуда юқори. Бу экспортда муҳим омил бўлади. Бугунги кунда боғ участкалари кооперация асосида тажрибали тадбиркорларга берилмоқда.

Давлатимиз раҳбари дарахт қаторлари орасига саримсоқпиёз ва дуккакли экинлар экиш, бундай боғларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Шу ерда қишлоқ хўжалиги ва агросаноат лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Шундан сўнг, давлатимиз раҳбари Тошлоқ туманидаги «Уз-Сеганг» қўшма корхонасида иш жараёни билан танишди.

Фарғона вилоятидаги 6 та ихтисослашган туманда 20 та мева-сабзавотчилик ва узумчилик кластери ташкил этилган. Бу йил уларда 288 минг тонна маҳсулот етиштирилиб, 120 минг тоннасини экспортга йўналтириш режалаштирилган. Бунинг учун сиғими 330 минг тоннадан ортиқ бўлган музлаткичли омборхоналар, 25 та логистика маркази, 90 та қайта ишловчи корхона фаолият кўрсатмоқда.

Масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Уз-Сеганг» қўшма корхонаси йилига 16 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилиш қувватига эга. Бу ерда 100 миллиард сўм эвазига замонавий логистика маркази ташкил этилган. Италия, Туркия, Жанубий Корея ва Хитойдан илғор технологиялар келтириб ўрнатилган.

Масалан, Италиянинг ICEOL технологияси гилосни ранги ва катталиги бўйича саралаб қадоқлайди. Сифатсизларини лазер нури орқали аниқлаб, алоҳида жойлайди. Жанубий Кореядан келтирилган SNP линияси анорни худди шундай саралайди. Меванинг ичидаги пишмаган ёки чирий бошлаган жойни ҳам аниқ кўрсатади. Бу харидорлар ишончини қозониб, экспортни ривожлантиришда муҳим ўрин тутмоқда. Корхона маҳсулотлари “Global G.A.P.” халқаро сертификатига эга.

Жорий йилда Хитой, Жанубий Корея, Бирлашган Араб Амирликлари, Польша, Россия, Қозоғистон каби давлатларга 20 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинади. Компанияда 250 нафар йигит-қиз иш билан таъминланган.

Президентимиз бу корхонани доимий хомашё билан таъминлаш масаласига аҳамият қаратди. Бунинг учун унга ҳудуддаги боғларни бириктириш, янги боғлар ва лаборатория ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.


Президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи давом этмоқда.

                                                                                                                        

 Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube