Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 186 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИСТИҚБОЛЛИ РЕЖАЛАР БЕЛГИЛАБ БЕРИЛДИ

×

 2020-06-08 16:18:36    102

PDF юклаш
Чоп этиш


Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5-6 июнь кунлари мамлакат  Президенти  Ш. Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф буюриб, аҳоли ҳаёти, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишди.

Амалий ташриф жараёнида тўқимачилик, ҳунармандчилик, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги корхоналарида амалга оширилаётган ислоҳотларни кўздан кечирди.

Дунёга пандемия балоси хавф солиб турган синовли вазиятга қарамасдан ислоҳотларда муносиб натижага эришган оқ кўнгил, меҳнаткаш халқимизнинг иродаси ва шижоатига муносиб баҳо берди. 

Фарғона шаҳрида вилоят ва туман ҳокимлари, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари билан йиғилиш бўлиб ўтди.


Унда мамлакатда камбағалликни қисқартириш, одамларни иш билан таъминлаш, даромадини ошириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан Фарғона вилоятида ҳам 43 мингдан зиёд оилани йил якунига қадар камбағалликдан чиқариш мақсад қилиб олинганлиги айтиб ўтилди.

Кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш орқали қарийб 14 минг оила илк бор тадбиркорлик фаолиятини бошлайди, бундай лойиҳаларни молиялаштириш учун кредит ресурслари ҳажмини 25 фоизга ошириш, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 400 миллиард сўм кредит ажратиш бўйича кўрсатма берилди. Бундан ташқари, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва эркин иқтисодий зоналар орқали 6 мингдан, қишлоқ хўжалиги соҳасида 17 мингдан ортиқ оилани камбағалликдан чиқариш, ғалладан қисқарган 4 минг гектар, оборотдан чиққан 3,5 минг гектар ерда боғ ва токзорлар ташкил этилади. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузурида Доривор ўсимликлар илмий маркази ташкил этилиб, 10 минг гектарда шу турдаги ўсимликлар етиштириш йўлга қўйилади.


Ирригация тизимидаги йўқотишларни камайтириш ва замонавий технологияларни жорий этиш, бунинг учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 50 миллион доллар ажратиш тўғрисидаги қарори ҳам фарғоналикларни беҳад қувонтирди.

Шунингдек, йиғилишда давлатимиз раҳбари Сўх туманида бўлган воқеаларга ҳам муносабат билдирди.  2020-2022 йилларда Сўх туманини комплекс ривожлантиришга 500 миллиард сўм маблағ йўналтириш белгиланган. 11 минг янги иш жойи ташкил этиш режалаштирилган. Кенг кўламли ишлар баробарида сўхлик ёшлар учун водий вилоятларидаги олий таълим муассасаларида янги ўқув йилида давлат гранти асосида мақсадли равишда қўшимча 500 та ўрин ажратилганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Мамлакат Президентининг амалий ташрифига бағишлаб ўтказилган йиғилишда уй-жойлар қуриш, ичимлик суви таъминоти ва оқова тармоқларини яхшилаш каби бир қатор муҳим тармоқлар юзасидан ҳам аниқ ва истиқболли режалар белгилаб берилди.

Сўнгги сўз ўрнида шуни алоҳида таъкидламоқчимизки,  Human.uz ва унга ҳавола қилиб бошқа сайтларда эълон қилинган гўё Шуҳрат Ғаниев Фарғона вилояти ҳокими лавозимидан озод қилингани, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Обидов истеъфога чиққани ҳақидаги хабарлар ёлғон ва туҳматдан иборатдир.

Фарғона вилояти ҳокимлиги бу ҳолатда ва бундан кейин ҳам ёлғон ахборот тарқатган оммавий ахборот воситаларига нисбатан қонуний чора кўрилишини талаб қилиб, масъул идораларга мурожаат қилади.  


Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
FacebookTelegramВеб сайтYouTube