Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 169 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР МАРКАЗИ - ЗАМОН ТАЛАБИ АСОСИДА

×

 2020-06-08 17:17:18    273

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун ёшларимиз орасида рақамли технологияларга қизиқиш кучли. Аслида замон талаби ҳам шу. Ахборот-коммуникациялардан яхши хабардор киши янги –янги инновацион ғоялар устида изланади, янгиликдан чўчимайди.

Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича белгилаб берилган 5 та муҳим ташаббуснинг учинчиси аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.

Фарғона вилоятида ҳам мазкур йўналишда аниқ тадбирлар белгиланган бўлиб, унинг ижроси таъминланмоқда. Марғилон шаҳрида янги қуриб, фойдаланишга топширилган Рақамли технологиялар маркази ана шулардан биридир.

Марказнинг очилиш маросими катта шодиёнага айланди. Унда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев қатнашиб, марказ вилоят ёшларини ахборот технологиялари соҳасида тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, замонавий билим ва кўникмаларини бериш ҳамда шу йўл билан уларни даромадини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

 2,5 гектар майдонни эгаллаган замонавий марказнинг бунёд этишга маҳаллий бюджетдан 14 миллиард сўм маблағ сарф этилди. Марказ рақамли технологиялар ва иқтисодиёт бўйича ягона марказлашган комплекс тизим яратиш ҳамда хизматлар тақдим этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Бу ерда электрон ахборот ресурс маркази, 60 ўринли анжуманлар зали, музокаралар хонаси, видеостудия бўлиб, ёшларга ахборот технологиялари ва электрон тижорат соҳасида инновацион тадбиркорлик асосларини ўргатиш, ахборот технологиялари соҳасида стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлашнинг замонавий ҳамда самарали механизмларини яратиш, компьютер технологиялари, дастурлаш, робототехника ва киберспорт асосларини ўргатиш учун барча шароитлар яратилган. Хусусан, дастурлаш, мобиль илова, веб дизайн, робототехника, киберспорт, стартап маркази, фрилансерлар мактаби, дизайн каби йўналишларда фаолият олиб борилади.

-Марказ фаолиятини йўлга қўйишда Россия Федерациясининг Перм шаҳридаги “Morion digital” технопарки ва Кореянинг тажрибаси ўрганилган, -дейди Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали директори ўринбосари Баҳром Жалилов.- Шунингдек, бу ерда ёшлар ўртасида рақамли кўникмаларни шакллантириш, “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини амалга ошириш учун ҳам барча имкониятлар яратилган. Ёшлар, тадбиркорлар ва ҳунар ўрганиш истагидаги бўлганлар марказимизда ахборот технологияларини ўзлаштириб, дастурий маҳсулотлар яратиши ҳам мумкин. Шу билан биргаликда вилоятдаги ташкилотлар билан ҳамкорликда соҳада иш олиб борамиз.

Марказда йил давомида 2 мингдан ортиқ мутахассисларни тайёрлаш имконияти бор.

 Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

FacebookTelegramВеб сайтYouTube