Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 72 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҲАР БИР МУРОЖААТЧИ МУРОДИГА ЕТДИ

×

 2020-06-09 21:59:02    105

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун ҳар бир юртдошимиз жўшқин ҳаёт нафасидан баҳраманд бўлиб, ислоҳотлар жараёнида шунчаки томошабин сифатида четда туришни истамайди. Шу боис вилоят ҳокими, вилоят биринчи сектори раҳбари Шуҳрат Ғаниев билан бўлиб ўтган навбатдаги сайёр қабулда мурожаатчилар жуда ҳам фаол иштирок этди.

Фарғона туманидаги самимий мулоқотда ичимлик ва оқова сув тармоқлари тортиш, электр таъминоти сифатини яхшилаш мақсадида бетон таянч устунлар ўрнатиш, маҳалланинг ички йўлларини ободонлаштириш, ишга жойлашиш сингари ўнлаб масалалар шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Шаҳноза Мадалиева давлат-хусусий шерикчилик тамойили асосида янги боғча қурилишини якунига етказиш, Маъмиржон Жўраевнинг замонавий мактабгача таълим муассасаси қурилиши учун ер ажратиш тўғрисидаги мурожаати вилоятдаги мутасадди идоралар раҳбарлари иштирокида қонуний асосда ҳал этилиши таъминланди.

—Имтиёзли кредит ёрдамида янги боғча қуриб битказилди, яқинда расмий очилиш маросимини ўтказмоқчимиз, — деди Фарғона туманининг Илғор массивида яшовчи Муножат Расулова вилоят раҳбарига миннатдорчилик билдириб.

— Вилоят ҳокимлиги номидан боғча фаолияти самарали ташкил этилиши учун совға сифатида “Дамас” автомашинаси ажратилади, — дея Шуҳрат Ғаниев тадбиркорни рағбатлантирди. — Биз Сиз каби тадбиркорларни ҳамиша қўллаб-қувватлаймиз.

«Каптархона» МФЙда яшовчи Хосиятхон Чўжаевага ногиронлик аравачаси ҳамда Новкент МФЙда истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Турғунбой Деҳқоновга эшитиш мосламаси, санаторийга имтиёзли йўлланма топширилди. Беруний МФЙда яшовчи Анваржон Раҳимовга 10 ёшли қизи Наргиза Акрамованинг жарроҳлик амалиёти учун 9 миллион сўм маблағ ажратилди. Шунингдек, Феруза Шокирова, Гулноза Нуриддинова, Нодирбек Темиров, Абдураҳим Омонов каби беш нафар мурожаатчиларнинг бандлиги таъминланди.

Сайёр қабулда 30 нафар мурожаатчилар билан алоҳида суҳбат ўтказилиб, улар томонидан кўтарилган муаммо ва масалалар тегишли ташкилотлар мутасаддилари билан ҳамкорликда тушунтириш ишлари олиб борилди, керакли йўл-йўриқлар кўрсатилди.

Қувасой шаҳридаги қабулда вилоят ҳокимининг ўринбосари Саидмурод Аминжонов иштирок этди. Унда 20 нафарга яқин мурожаатчиларнинг муаммо ва масалалари ўрганилди.

“Тараққиёт капитал” оилавий корхонаси раҳбари Исоқжон Аҳмедов мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва экспорт қилиш учун 200 тоннали музлатгичли омборхона қуришни режалаштирмоқда. Унинг мурожаати Марказий банкнинг Фарғона вилоят бош бошқармаси бошлиғи Туробжон Қундузов томонидан ўрганилиб, банк мутахассислари томонидан бизнес-лойиҳа тайёрлашга кўмаклашиладиган бўлди.

Одилжон Акрамовнинг Полмон МФЙ, Махмутали Юсупжоновнинг Лашкар МФЙдаги қишлоқ врачлик пункти фаолиятини қайта тиклаш мақсадида қилган мурожаати бўйича вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари масаланинг қонуний асосларини тушунтиришди.

М.Солижоновнинг тиббий-диагностика маркази ташкил этиш, А. Маматхалиловнинг “Фарғона-Қувасой” автомагистралида кўча чироқлари ўрнатиш, Ж. Бурхонованинг Қувасой шаҳар Мактабгача таълим бўлими маъмурий биноси қуриш учун маблағ ажратиш, А. Раҳмонёровнинг Лашкар, Намуна, Қўчқорчи маҳаллаларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, Наргиза Бекмуратованинг “Лағмон маркази” ошхонаси кириш йўлагини очиш сингари масалаларда қилган мурожаати тегишли тартибда ўрганилди.

Сайёр қабулда Юқори Мўян МФЙда истиқомат қилувчи Асилбек Каримов, Абдулазиз Адҳамжонов, Валижон Ҳайитбоевлар якка тартибда қурилган уй-жойлари ноқонуний деб топилиб, бузилишга тушгани учун ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Мутахассислар томонидан бу муаммоли масала судда кўриб чиқилиши билдирилиб, тегишли суд идораларига мурожаат қилиш зарурлиги тавсия этилди. Ҳақиқатан ҳам бу каби оғриқли муаммолар ҳаётий ҳақиқат эканлиги таъкидланиб, эндиликда бундай қонунбузарликларга барҳам бериш учун уй-жой қуриш, тадбиркорликни амалга оширишга ер майдони туман ёки шаҳар ҳокими қарори асосида эмас, адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида тендер савдолари орқали сотиш тартиби жорий этилгани айтиб ўтилди.

— Коронавирус пандемияси даврида давлатимизнинг юксак меҳр-эътиборини ҳис этиб яшаётганимиздан беҳад мамнунмиз, — дейди Тўхтасин Абдуқодиров. — Шу боис барча Қувасой аҳли номидан Президентимизга чексиз миннатдорчилик билдирамиз.

Шу кунларда элимизнинг ризқи бўлган ғалла ўрим-йиғими бошланди. Шаҳар ҳудудидаги 4,5 минг гектар мевали боғларимиз шарбатга тўлиб пишди. Мева-сабзавотчилик борасида белгиланган экспорт режасини бажариш, ички бозорларимиз барқарорлигини таъминлаш учун астойдил меҳнат қилмоқдамиз.

Юзма-юз мулоқотларда ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмади ва сайёр қабулга келганларнинг кўнгли хотиржам бўлишига эришилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube