Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТЕЗКОР, ҚУЛАЙ ВА ИННОВАЦИОН ХИЗМАТЛАР

×

 2020-06-10 17:53:25    80

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона вилояти, Риштон тумани ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси учун қуриб битказилган янги бино фойдаланишга топширилди.

Тантанали очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев, вилоят ИИБ бошлиғи Дониёр Ташходжаев ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Вилоят раҳбари Шуҳрат Ғаниев янги бинода яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, соҳа ходимлари фаолиятига муваффақият тилади.   

Замонавий қулайликлар ва шарт-шароитларга эга янги бинода тезкор, қулай ва инновацион хизматлар йўлга қўйилгани эътиборга сазовордир. Бу тирбандлик ва асаббузарликларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Бинода кутиш зали ташкил этилилиб, ташриф буюрувчиларга олдиндан  электрон навбат олиш қурилмаси ўрнатилди. Бундан буён электрон навбат олган ҳолда белгиланган вақтда ташриф буюриб, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш билан боғлиқ юмушларни қисқа фурсатда амалга ошириш мумкин.

Бу ерда онлайн ахборот олиш бурчаги, ҳуқуқий ахборот, оналар ва болалар учун алоҳида хоналар мавжуд. Шунингдек, бўлинма ходимлари учун янги кўчма мобиль қурилма билан жиҳозланган автомашина ҳам тақдим этилди.

- Автомашинада туман марказидан узоқда жойлашган маҳаллаларга бориб, кам таъминланган, бемор ва ногирон ҳамюртларимизга биометрик паспорт расмийлаштириш жараёнини бевосита аҳоли хонадонларида амалга ошириш имконияти яратилди, - дейди Риштон тумани ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси бошлиғи Мирзаабдулла Ғофуров. – Бундай эътибор ва рағбат соҳа ходимларини халқимизга адолат ва шаффофлик тамойиллари асосида сидқидилдан хизмат қилишга ундайди.


Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube