Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 223 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЎХДА 6 МИНГДАН ОРТИҚ АҲОЛИНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ

×

 2020-06-11 15:48:37    76

PDF юклаш
Чоп этиш



Сўх туманидаги асосий муаммолардан бири ишсизликдир. Аксарият аҳоли Россия Федерацияси ва бошқа давлатларда ишлаб, даромад топарди. Пандемия туфайли кўплаб сўхликлар жорий йилда хорижга ишга бора олмади. Айни кунларда уларнинг бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Тумандаги 6 минг 845 нафар ишсиз, банд бўлмаган фуқароларни вилоят бошқармалари томонидан ишга жойлаштириш кўзда тутилган.


Равон қишлоғидаги академик лицейда ташкил этилган меҳнат ярмаркасида 28 та ташкилот ва корхоналар ёшлар учун бўш иш ўринларини таклиф қилди. Офтобру қишлоғида яшовчи Шоҳзамон Маъруфжонов ҳуқуқшунослик коллежини тамомлаган. Ярмаркада у туман пенсия жамғармасига ишга жойлашадиган бўлди.



- Туманимиздаги педагогика коллежини тамомлаганман, - дейди Қалъача қишлоғилик Санохон Хўжаева. - Ўзимнинг мутахассислигим бўйича туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабига ишга йўлланма олдим.



Вилоят ташкилот ва бошқармаларидан келган вакиллар ҳар бир бўш иш ўрни бўйича зарур маслаҳатлар берди. Кўплаб ёшлар ўзлари мақбул топган ишга жойлашадиган бўлди.

ЎзА мухбирлари билан ҳамкорликда тайёрланди

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube