Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 124 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ШОҲИМАРДОН ВА ЁРДОНЛИКЛАР ҲУЗУРИДА

×

 2020-06-13 18:17:23    70

PDF юклаш
Чоп этиш



Дилбар Фарғонанинг мунис бағрида жойлашган, йилнинг тўрт фаслида ҳам зилол сувли сойлари зариф қўшиқлар куйлаб оқадиган Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқлари сўлим табиати, бетакрор табиий ёдгорликлари билан машҳур.

Вилоятнинг анклав ҳудудида жойлашган мазкур икки қишлоқ аҳолиси турмуш шароити ва фаровонлигини яхшилаш давлатимизнинг доимий эътиборида бўлиб, коронавирус пандемияси даврида ҳам ушбу ҳудудда яшовчи ҳамюртларимиз ана шундай эътибор ва рағбатдан баҳраманд бўлмоқдалар.


Шу йилнинг 13 июнь куни эрта тонгда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Шоҳимардон ва Ёрдонга навбатдаги кўмак карвони йўлга чиқди. “Шоҳимардонни Ўзбекистоннинг гавҳарига айлантирамиз” шиори остида йўлга чиққан кўмак карвонида жамланган кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари – ун ва ўсимлик ёғи ҳудуд аҳолисига беғараз ёрдам сифатида тарқатилди.

Шунингдек, деҳқончилик юмушлари учун арзонлаштирилган нархда минерал ўғитлар савдоси ташкил этилди. Қувасой шаҳридаги “Кварц” АЖда тайёрланган қурилиш ойналари ва оила бекалари қиш мавсумига мураббо, турли тузламалар тайёрлаши учун шиша банкалар имтиёзли нархларда етказилди.


Айни пайтда Шоҳимардон МФЙда 3397 нафар ҳамда Ёрдон МФЙда 2900 нафар аҳоли истиқомат қилади. Кўмак карвонининг бу галги ташрифи ҳудуд аҳолисини жуда ҳам мамнун этди.

- Нуронийлар, маҳалла фаоллари бизни хурсандчилик билан кутиб олиб, доимий меҳр ва эътибор учун муҳтарам Президентимизга ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди, - дейди Маънавият ва маърифат маркази Фарғона тумани бўлими раҳбари Феруза Омонова. – Таъкидлаш жоизки, бу каби кўмак карвонлари вилоят ҳамда Фарғона тумани ҳокимлиги томонидан мунтазам равишда ташкил этиб келинмоқда.


Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube