Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИДА 203 НАФАР ИШСИЗ ИШЛИ БЎЛДИ

×

 2020-06-15 11:21:37    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни пайтда мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш ва шу мақсадда янги иш ўринлари яратиш учун аниқ ишлайдиган самарали тизим яратилди. Бу жараёндаги изчил саъй-ҳаракатларни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида “Темир дафтар” юритиш тартиби жорий қилиниб, тўртта сектор фаолияти ана шу мезон асосида ташкил этилмоқда.

Фарғона шаҳридаги 70 та МФЙда бугунги кунда 90 мингдан зиёд оилалар мавжуд. Секторлар кесимида хонадонма-хонадон юриб ўрганишлар натижасида 3 минг 380 нафар меҳнатга лаёқатли аҳоли коронавирус пандемияси туфайли иш ўрнини йўқотгани аниқланиб, “Темир дафтар” рўйхатига киритилди. Ўтган қисқа даврда 2 минг 710 нафарининг бандлиги таъминланган бўлса, 670 нафарини ишга жойлаштириш бўйича манзилли режа ишлаб чиқилган.

Фарғона шаҳридаги “Фарғона механика заводи” МЧЖда жойлашган кичик саноат зонасида меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Бизнес-омбудсмани Дилмурод Қосимов, Адлия вазирлиги ва вилоятдаги тўртта сектор ташаббуси билан ташкил этилган ярмаркада корхона-ташкилотлар ҳамда кичик саноат зонасидаги тадбиркорлик субъектлари қатнашдилар.

Меҳнат ярмаркаси доирасида корхона-ташкилотлардаги бўш иш ўринлари бўйича кўргазмали воситалар ташкил этилиб, амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар, иш ҳақи ва яратилган бошқа қулайликлар хусусида тўлиқ ахборот берилди. Шунингдек, мазкур кичик саноат зонасида фаолият олиб бораётган тадбиркорларнинг янги маҳсулотлари тақдимотлари ўтказилди. Тижорат банклари, Давлат хизматлари агентлиги, “Томорқа хизмати” МЧЖ каби тузилмалар мутахассислари ўз хизматларини таклиф этди.

- “Фарғона механика заводи” МЧЖ ҳудудидаги кичик саноат зонасида жойлашган корхонамизда 80 та иш ўрни яратилган, - дейди “Долина мастер мебель” МЧЖ мутахассиси Умиджон Қурбонов. – Германия технологияси асосида ишловчи корхонамизда буюртма асосида кенг ассортиментдаги маҳсулотлар тайёрланиб, унинг салмоқли қисми хорижга экспорт қилинмоқда. Бугунги ярмаркада 15 та бўш иш ўрни билан қатнашмоқдамиз.

Фарғона шаҳрининг барча маҳаллаларидан ташриф буюрган муқим иш ўрнига эга бўлиш истагидаги аҳоли вакиллари “Фарғона механика заводи”, “Форес Колор”, “Фер Антеп Корпетес”, “Фарғона глобал текстил”, “Фарғона сабо поябзал” сингари корхоналардаги бўш иш ўринларига катта қизиқиш билдириб, икки томонлама манфаатли келишувларга эришдилар.

Меҳнат ярмаркасида 203 нафар ишсиз ўзига маъқул бўлган ишга жойлашди ва “Темир дафтар” рўйхатидан чиқарилди. Фарғона шаҳрида бу борадаги тизимли ишларни изчил давом эттириш режалаштирилган.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube