Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 59 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


«ДАРДИ» БОРКИ МУРОЖААТ ҚИЛАДИ

×

 2020-06-15 18:48:48    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев Фарғона шаҳар аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабул ўтказди. Унда 20 дан зиёд жисмоний ва юридик шахсларнинг шахсий, ижтимоий ва иқтисодий масалаларга тааллуқли мурожаатлари кўриб чиқилди.

Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ишчиси Шаҳноза Каримова бундан икки йил аввал ўзи истиқомат қилаётган кўп қаватли уй атрофидаги ташландиқ жойда иссиқхона ташкил қилди. Мазкур 4 сотихли жойда мавсумий гул кўчатлари етиштирмоқда. Унинг мақсади тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ёшларни иш билан таъминлаш.

– Бошқа туманлардан, қўшни вилоятлардан гул келтириб, шаҳар кўчаларига экилган йиллар бўлган. Ободонлаштириш бошқармаси ва бригадамиз аъзолари билан маслаҳатлашиб, Ал Хоразмий номли кўчадаги тош- шағалли майдонда мўъжазгина иссиқхона ташкил қилдик. Ўзимизнинг кучимиз билан етиштирилаётган гул кўчатлари бугун шаҳримиз кўчаларини безамоқда. Шу атрофда яна 10 сотихга яқин жой бор. Лекин кўп йиллардан буён ташландиқ ҳолатда. Бугун вилоят ҳокимига мазкур майдонларни менга бириктириб бериш бўйича мурожаат қилдим. Тадбиркорлик қилиб, яна 4 та иссиқхона ташкил этиш, лимон, помидор, гул кўчатлари етиштириш, қолаверса, Абдулла Қодирий мавзеида истиқомат қилувчи ёшлар бандлигини таъминлаш ниятидаман. Вилоят ҳокими мурожаатимни қўллаб-қувватлаб, амалий ёрдам берди, - дейди Шаҳноза Каримова.



Қабул чоғида Шаҳноза Каримованинг синглиси Шоҳида Каримованинг ногирон фарзандлари эҳтиёжи учун моддий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаати ҳам ечимини топди.



Фарғона политехника институтини кимё-технология йўналиши бўйича тамомлаган Жавоҳир Турсунбоев ўз соҳаси бўйича иш қидириб, бир неча идорага кириб чиқди. Аммо олий маълумотли йигит қуруқ ваъдаларни эшитди-ю, амалий натижани кўрмади.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Жавоҳирнинг мурожаатини тинглаб, мутахассислиги бўйича бир нечта саволлар берди. Ижобий жавоблар олгач, “Фарғонаазот” АЖ мутасаддиларига ёш мутахассисни иш билан таъминлаш учун тавсия берди. Вакант иш жойи мавжуд бўлган корхона масъул ходимлари ғайрати жўшиб турган йигитнинг бандлигини таъминлади.

Очиқ мулоқот тарзидаги сайёр қабулда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатига алоқадор муассасалар, давлат ва бошқарув идоралари, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги бошқармалари раҳбарлари иштирок этганлиги боис, мурожаатларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ечими қонунчилик доирасида маълум вақт талаб этадиган масалалар бўйича соҳа мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилиб, ижроси вилоят ҳокими томонидан қатъий назоратга олинди.

Вилоят ҳокими сайёр қабул вақтида ташриф буюрган жисмоний ва юридик шахсларнинг барчаси “дарди”ни эшитди. Бироқ...улар орасида аслида қабулга келиши шарт бўлмаган фуқаролар ҳам бор эди. Қонунчилик талабини ёки ўз ҳақ-ҳуқуқини билмаслик ҳолатлари уларнинг бир неча ойлаб сарсон бўлишига олиб келган. Жумладан, айрим фуқаролар банк муассасасидан олган кредитини вақтида тўлай олмаётганлиги сабабли моддий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун ер ажратиш, уй-жой билан таъминлаш, бузилган ҳуқуқини тиклаш каби бир қатор масалалар вилоят ҳокими томонидан эмас, балки мавжуд қонунчилик доирасида ҳамда тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан кўриб чиқилишини ё билмаганлар ёки қонуний меъёрларга риоя қилишни истамайдилар.




Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube