Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 126 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


АСОСИЙ МАҚСАД – СЎХ ТУМАНИДА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

×

 2020-06-16 13:40:12    77

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу йилнинг 16 июнь куни халқ депутатлари вилоят ва Сўх туман Кенгашларининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Сессия ишини халқ депутатлари вилоят Кенгаши раҳбари, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев олиб борди.

Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоятдаги тегишли бошқарма ва бўлимлар раҳбарлари иштирок этдилар. Шунингдек, онлайн мулоқот тарзида ўтказилган қўшма сессия ишини Сўх тумани ҳокимлиги студиясидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари кузатиб бориши таъминланди.


Қўшма сессияда Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларига кенг имокниятлар яратиш мақсадида тумандаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини жисмоний ва юридик шахсларга аукцион савдолари орқали бериш масаласи кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи Нодиржон Машрабовнинг ҳисоботи эшитилди.


Таъкидлаб ўтилганидек, муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 5-6 июнь кунлари вилоятимизга амалга оширилган ташрифлари давомида анклав ҳудуд – Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, оилалар фаровонлигини ошириш, айниқса, хотин-қизлар учун муносиб турмуш шароити яратиш борасида бир қатор эзгу ташаббуслар илгари сурилди.


Айни жиҳатларни инобатга олиб, Сўх туманида тадбиркорлик, ишлаб чиқариш тармоқлари фаолиятини кенгайтириш ва шу орқали аҳолини бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар, ёшлар учун янги иш ўринлари яратиш бугунги куннинг устувор вазифалари сирасига киритилгани таъкидланди. Шу мақсадида туманда қишлоқ хўжалигидаги фойдаланилмайдиган захира ер майдонларини тадбиркорлик ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун халқ депутатлари туман кенгаши розилиги билан ҳоким қарори асосида  ташаббускорларга бериш таклиф қилинди.


Маъруза юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Раҳматилло Камолов, халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорларнинг мурожатларини кўриб чиқиш Халқ қабулхонаси Сўх туман бўлими мудири Маъсуджон Жумаев ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Музокараларда бундай эътибор ва рағбатдан фойдаланган ҳолда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларда ҳар бир сўхлик фаол иштирок этиши кераклиги таъкидланди. Эзгу мақсадларни рўёбга чиқаришда ўзаро аҳил-иноқ бўлиб ҳаракат қилиш кераклиги айтиб ўтилди.


Халқ депутатлари вилоят ҳамда Сўх туман Кенгаши қўшма сессияси кун тартибига киритилган масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube