Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КОРОНАВИРУС ЯНА ТАҲДИД ҚИЛМОҚДА

×

 2020-06-16 22:35:45    78

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида коронавирус пандемияси даврида мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва бу борадаги муҳим вазифалар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш, аҳолининг муқим даромад манбаларига эга бўлишини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Шу билан бирга юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг иккинчи тўлқини бўлмаслиги учун бир дақиқа ҳам ҳушёрликни йўқотмаслик, ҳар биримиз карантин қоидаларига риоя қилиш бўйича шахсий масъулият ва интизомни унутмаслигимиз зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Видеоселектор йиғилишидан сўнг вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошчилигида вилоят карантин штаби раҳбари, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, фавқулодда вазиятлар ва соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари иштирокида тезкор йиғилиш ўтказилди.

- Энг муҳими, ўзини ўзи яккалаш, вилоятимиз “яшил” ҳудудда бўлганлиги сабабли карантин тартиблари енгиллаштирилишига беписанд муносабатда бўлмаслик керак, - деди вилоят раҳбари. – Афсуски, енгиллик берилган илк кунлардаёқ вилоятимиз аҳолиси ўртасида карантин қоидаларига амалга қилмаслик билан боғлиқ ҳолатлар кўп учрамоқда. Ноқонуний равишда умумий овқатланиш шохобчалари фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлар, такси ҳайдовчилари, буюм бозорлари сотувчилари, ёш болаларни ниқобсиз сайрга олиб чиқаётган ота-оналар коронавирус таҳдиди туфайли карантин тартиблари яна кучайтирилишига сабабчи бўлиб қолишлари мумкин. Шу сабабли энг биринчи масала – ниқоб тақиш, ҳамма ушбу вирусдан ўзини асраши зарурлигини унутмаслик лозим.

Таъкидлаш жоизки, пандемия даврида тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар натижасида вилоятда 1 триллион 270 миллиард сўм миқдоридаги кредит муддатлари узайтирилди. Тадбиркорларга ўз фаолиятини бир маромда давом эттириши учун 379 миллиард сўмлик субсидиялар ажратилди. Вилоятда 10 минг 600 нафар тадбиркорлар белгиланган солиқларни тўлаш муддатини жорий йилнинг 1 октябрига қадар узайтириш бўйича тақдим этилган имтиёзлардан фойдаланади.

Йиғилишда вилоят карантин штаби, тегишли мутасадди идоралар раҳбарлари фаолияти таҳлил ва танқид руҳида ўрганилиб,  коронавирус пандемиясига қарши ўзаро ҳамкорликда олиб борилиши зарур бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube