Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ШУҲРАТ ҒАНИЕВ МАРҒИЛОНДА НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛНИ ЎТКАЗДИ

×

 2020-06-17 16:39:25    81

PDF юклаш
Чоп этиш


Марғилон шаҳридаги 10-умумтаълим мактаби ўқувчиси Робияхон Сардорова шахмат бўйича кўплаб мусобақаларнинг ғолиби. Хусусан, у ўтган икки йил давомида Грузия, Тожикистон каби давлатларда ўтказилган мусобақаларда юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, Осиё чемпиони бўлди.

Сардор ва Ҳалимахон Отахоновалар фарзандининг ютуқларидан фахрланиб, барча шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилишяпти. Афсуски, чемпион қизнинг 5 миллион сўмликдан ортиқ сафар ҳаражатлари айрим мутасаддиларнинг бефарқлиги боис тўланмасдан келинмоқда. Унинг ота-онаси мазкур масалада ёрдам сўраб, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга юзланди. Вилоят жисмоний тарбия ва спорт ҳамда молия бошқармалари томонидан бу мурожаат ижобий ечимини топди.



Одамларни ҳаётидан рози қилиш, муаммоларини ҳал этиш осон иш эмас. Ҳудудларда бўлиб ўтаётган сайёр қабулларда фуқароларнинг мурожаатлари эътибор билан тингланиб, кўтарилган масалалар ҳал этилмоқда.

Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниевнинг навбатдаги Марғилон шаҳрида ташкил қилинган сайёр қабулида тадбиркорликни йўлга қўйиш, кредит, ишга жойлашиш, таълим, моддий ёрдам олиш каби масалаларда ўттизга яқин мурожаатнинг аксарияти шу ернинг ўзида ечимини топди. Сайёр қабулда иштирок этган вилоятдаги ташкилот ва бошқарма раҳбарларига тааллуқли масалаларни бартараф қилиш бўйича муддат белгиланиб, назоратга олинди.



“Терактаги” маҳалласида яшовчи Абдуғаффор Иброҳимов Фарғона политехника институтининг 1 –босқич талабаси. Иккинчи гуруҳ ногирони бўлган бу талабанинг оилавий шароити ҳаминқадар. Пандемия сабабли институтда масофавий ўқитиш йўлга қўйилган. Аммо унда компьютер бўлмаганлиги учун дарсларни ўзлаштира олмаяпти. Вилоят раҳбарига талаба шу масалада мурожаат қилди.



- Вилоят ҳокими шу ернинг ўзида менга ноутбук совға қилди, -дейди А.Иброҳимов.-Бундай бўлишини умуман кутмагандим. Хурсандчилигимнинг чеки йўқ.

Собиржон Маҳмудов, Маликахон Юсупова, Маъмур Нишонов, Адҳам Тўхтасинов, Саидолим Жалолов кабиларнинг мурожаатлари ҳам қаноатлантирилиб, мутасаддиларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.


Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube