Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 186 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ШУҲРАТ ҒАНИЕВ МАКТАБ ВА КОЛЛЕЖ БИТИРУВЧИЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ҚИЛДИ

×

 2020-06-17 21:20:03    92

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғонанинг бугунги ёшлари интилишларига ҳайрат ва ҳавас билан боқмасликнинг иложи йўқ. Сабаби илм-фан, адабиёт, санъат ва маданиятнинг боқий анъаналарини яратган ушбу замин нафақат зукко китобхон ёшларни, балки рақамли технологияларнинг ёш билимдонларини ҳам тарбиялаётгани фахрлидир.

Эркин Воҳидов номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернати тадбирлар залида бўлиб ўтган учрашувда ана шундай катта мақсадли, илм, касб-ҳунар чўққиларига интилаётган мактаб ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари иштирок этишди.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувда жорий ўқув йилида Марғилон шаҳридаги таълим муассасаларини тамомлаётган 6441нафар битирувчиларнинг 250 нафарга яқин вакиллари вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошчилигидаги корхона ва ташкилотлар, бошқарма ва муассасалар раҳбарлари, фаол тадбиркорларга ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

Ҳудуддаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати битирувчиси Абдулҳамид Ёқубов ёш бўлишига қарамай работотехника, буюмлар интернети соҳасига қизиқади, изланишлари ҳам талайгина. У яқинда пойтахтимиздаги Турин политехника институтининг онлайн имтиҳонларидан муваффақиятли ўтди. Халқаро олийгоҳнинг талабаси бўлган ёш технолог вилоятимизда биринчи бўлиб ташкил этилган Рақамли технологиялар марказида мукаммал дастурлар устида иш олиб бориш имкониятига эга бўлди.   

- Марказимиз муҳтарам Президентимизнинг ташаббус ва таклифлари асосида бунёд этилди, - дейди унинг раҳбари Баҳромжон Жалилов. – Энг замонавий техник воситалар, илғор технологиялар билан жиҳозланган марказ бир вақтнинг ўзида 300 нафардан зиёд рақамли технологияларга қизиқувчан ёшларни қамраб олади.

8-ўрта таълим мактаби битирувчиси Муҳаммадюсуф Эркинбоев хорижий олий ўқув юртларига онлайн имтиҳон топшириш давлат назоратида бўлиши, 31-ўрта таълим мактаби битирувчиси Сарварбек Маҳмудов Ёшлар иттифоқи бўлимларида “Ёш таржимонлар” гуруҳини ташкил этиш, иқтисодиёт коллежи битирувчиси, ёш ҳунарманд Икромжон Каримов, 1-ўрта таълим мактаби битирувчиси Машҳура Холбоева, 10-ўрта таълим мактаби битирувчиси Салоҳиддин Қаҳҳоровлар ўз ҳунармандлик фаолиятларини кенгайтириш мақсадида имтиёзли кредит ажратилиши юзасидан таклифларини билдиришди.  

Азимахон Қосимжонова, Тоҳиржон Рўзиев, Санжарбек Маҳмудов сингари ўнлаб битирувчилар жорий ўқув йилида олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказиладиган онлайн ва амалий имтиҳонларнинг талаб ва қоидалари ҳақида ўзларини ўйлантирган саволларга мутахассислардан жавоблар олишди.

- Инглиз тили бўйича IELTS имтиҳонларини онлайн тарзда юқори баллга топширдим, - дейди 6-ўрта таълим мактаби битирувчиси Жаҳонгир Рўзибоев. – Қўлга киритган натижамни тасдиқловчи сертификат орқали олий ўқув юртига киришда имтиёзга эга бўламан. Бизнинг мана шундай интилишларимизни қўллаб-қувватлаб, орзуларимизга қанот бераётган Юртбошимизга раҳмат.

Робияхон Сардорованинг шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Осиё чемпиони бўлгани унга Ўзбекистон Миллий университети жисмоний тарбия факультетида давлат гранти асосида ўқиш бахтини ҳам туҳфа этди.

Марғилон шаҳридаги “Ёдгорлик” мажмуаси раҳбари Аъзамхон Абдуллаев, “Олтин металл маҳсулотлари” МЧЖ раҳбари Эркинжон Юнусов, “Uzwoolentex” тўқув фабрикаси менежери Шавкатжон Собиров сингари ўнлаб фаол тадбиркорлар ёшлар билан фикрлашдилар, битирувчиларга ҳар томонлама мақбул иш ўринлари таклиф этилди.

- Ҳунармандчиликка иштиёқманд йигит-қизларга атлас, адрас тўқувчилиги, гиламдўзлик, тикувчилик, дизайнерлик сингари 15 та йўналиш бўйича 400 та иш ўрнини таклиф этаяпмиз, устоз-шогирд анъанаси асосида ҳам иш ўргатиб, орангиздан сафимизга муносиб ҳунармандларни тайёрлаймиз, - дейди “Исмоилжон гиламлари” корхонаси раҳбари Иброҳимжон Султонов. 

Ўзбекистон халқ шоири, Олий Мажлис Сенати аъзоси Энахон Сиддиқова юксак парвозларга шайланаётган ёшларни қутлар экан, ҳудудда шахсан давлатимиз раҳбарининг топшириғи асосида бунёд этиладиган янги олий ўқув юрти келгусида марғилонлик йигит-қизларнинг истиқболига асос бўлажагини таъкидлади.

Учрашув ниҳоясида бир гуруҳ ёшларга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари, китоб жамланмалари топширилди.

Мулоқот давомида битирувчиларнинг тадбиркорлик, илм-фан, касб-ҳунар эгаллашга, интилиши эътибор ва рағбат остида бўлиб, ҳар бир битирувчининг камолида қутлуғ Фарғонамиз, она Ўзбекистонимизнинг толейи яшайди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube