Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ШУҲРАТ ҒАНИЕВ: БИЗГА БЕРИЛГАН БАҲО - ХАЛҚНИНГ РОЗИЛИГИ

×

 2020-06-20 21:54:15    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 20 июн куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Тошлоқ туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказди. У билан бирга бу ерга вилоятнинг барча “казо-казо”лари келдилар.

Ўттизга яқин фуқаро ҳокимга муаммоларини тўкиб солди. Ҳар бирининг “эгаси”, масъули бор эди ҳоким ёнида. Биронта мурожаатчи масаласи ҳал бўлмасдан қайтмадилар. Кимдир тадбиркорлик учун кредит, кимдир ишга жойлашиш, яна бирови уй-жой.....дегандек. Шуҳрат Ғаниев ҳар бир фуқарони сабр ва босиқлик билан тинглар, айрим масалалар хатто маҳалла даражасида ҳал бўладиган бўлсада, мурожаатчи сўзини бўлмасди.

Тошлоқ туманидаги Арабмозор маҳалласига сўнгги йилларда Тегирмонбоши ҳудуди ҳам қўшилди. Аслида бу ернинг ўзида 3 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Фуқаро Зуҳриддин Қурбонов Тегирмонбоши номи билан янги маҳалла тузишни ва янги чек кўчасидаги 1,5 км масофага бетон электр устунлар ўрнатишни илтимос қилди.

Туман ҳокимлиги, молия ҳамда вилоят электр таъминоти идораларига тегишли топшириқлар берилди.

С. исмли аёл бир оёғи қисқароқ эканини айтди.

- Мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказиш лозим, - деди унинг мурожаатини изоҳлаб вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров.  

- Моливий томонини ўйламанг, муҳими Сизга бахтли кунлар хадя этолсак бас, - деди Ғаниев.

        Аёлнинг чеҳраси ёришди. Юзига қизил югурди. Бундай муносабатнинг ўзи унинг шифо топишидаги дастлабки қадам эди, гўё.

Турбат қишлоғидан Арофатхон Исоқова қон томир касаллигига дучор бўлган. Илмий марказ қошидаги ихтисослашган клиникага эса бепул даволаниш учун ордер керак. Ҳоким топшириғи билан Арофатхоннинг соғлиги дастлаб мутахассислар томонидан таҳлил қилинадиган, сўнгра клиникага юбориладиган бўлди.

- Биз борди-келди ҳаражатларини ҳам ўз зиммамизга оламиз, - дейишди туман мутасаддилари.

- Қирқ ёшли ўғлим вафот этди. Келиним ногирон, набиралар қўлимда қолди... – Юзлари синиққан, пешонасини ажин излари қоплаган аёл (исмини айтмадик) паст овозда аранг мурожаат қилди.

        Вилоят ҳокими ҳам таъсирчангми, хомуш тортди. Сукут сақлади. Назаримизда бир дақиқа ўзини дили пора она ўрнида хис қилиб кўрди.

- Онажон, - деди ҳоким меҳр билан. – Сиз ёлғиз эмассиз, давлатимиз, фарғоналиклар сизни ҳеч қачон ташлаб қўймайди.

        Қабулдан сўнг мен она билан бир муддат суҳбатлашдим.

- Буғдой нонинг бўлмасада буғдой сўзинг бўлсин, дейдилар. Бугун мен Шуҳратжон ўғлимдан буғдой нон олиб, дардимга малҳамдек буғдой сўз ҳам эшитдим. Рўзғоримни бутлаб берадиган, ўзимни эса дам олгани сиҳатгоҳга юборадиган бўлишди (кулади). Набираларимни боғчага жойлар эканлар. Ё оллоҳ менга меҳр берганларга сенинг раҳматинг ёғилсин!

        Вилоят ҳокими қабулини эшитиб Сойбўйи МФЙ дан келган Дилнозахон Нурматова қайнотаси юра олмаслиги ва ҳаракат аравачасига муҳтож эканликларини айтди.

Ҳаётда меҳрибон фарзандлар қатори келинлар ҳам борлиги қанчалар ёқимли. Шу заҳотиёқ Дилнозахон қўлига ногиронлик аравачаси тутқазилди.

- Қайн отангизга биздан салом айтинг, - деди ҳоким.

 - Яна ким бор?

– Бу савол бир неча бор янгради. Шуҳрат Ғаниев шундан кейингина вилоят, туман мутасаддиларига юзланди.

- Бизга берилган баҳо - халқнинг розилиги. Буни ҳеч ким, ҳеч қачон унутмасин.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати