Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 177 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БИТИРУВЧИ М.МАМАСИДДИҚОВ: УМИДЛАРИМ БУГУН МУСТАҲКАМЛАНДИ

×

 2020-06-20 22:22:59    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғанивнинг мактаб ва коллеж битирувчилари билан учрашувлари давом этмоқда. Бугун 20 июн куни Тошлоқ туманида навбатдаги учрашув ташкил этилди.

Нурилло Шералиев микрофон олдига шахд билан келди.

- Мен Самарқанддаги туризм олийгоҳига ўқишга кираман, мақсадим келгусида Фарғонанинг саёҳат имкониятларини бутун дунёга тарқатиш, - деди, у.

        Ҳоким Нуриллонинг ахди қатъий эканини унинг бир сўзиданоқ сезганди.

- Сизни ҳозироқ вилоят туризм бошқармасига ишга жойласак, олий таълимни эса сиртдан олсангизчи?

Музаффар ака (бошқарма бошлиғи) Нурилло Сизга ёқдими?

        Ҳеч ким, на бошқарма бошлиғи, на Нурилло воқеа бундай тус олишини кутмаган эди.

- Бизда битта мутахассис ўрни бўш, бу йигит ишга кирдим юеб ҳисоблайверсин. Бизга айнан касбини севадиган билимли ёшлар керак.

        Барча қувончдан қарсач чалиб юборди.

        Бобуршох Шукралиев агросаноат коллежини битирди. У IELTS сертификатидан 6,5 баллга ҳам эга.

- Орзуим хорижий олий ўқув юртида ўқиш, - деди у.- Лекин ота-онам Ўзбекистонда ўқигин, дейди.

        Ғаниев ўзига хос хайриҳохлик билан табассум қилди.

- Яхши. Мен сиз томон. Бундай қилсангизчи. Сиз Фарғонадаги Латвиянинг ISMA ёки Ўзбекистон-Кореа университетларидан бирига ўқишга киришга ҳаракат қилинг. Шунда ҳар икки истак бажо келади хўш?

        Йиғилганлар яна қарсак чалдилар. Улар бу билан ҳоким таклифини қўллагандилар.

- Бу ҳаммаси эмас, агар синовлардан ўтиб, талаба бўлгач аъло баҳоларга ўқисангиз биз контракт тўловларини зиммамизга оламиз.

        Ҳокимдаги самимият ва мулоқотда ёшларга хос ишонувчанликни кузатган битирувчилар бирин кетин микрофон олдида навбатга турдилар.

- Мен болаликдан катта-катта самолётларни бошқаришни, учувчи бўлишни орзу қиламан. Мана, ихтисослашган мактабни битирдим. Лекин, фуқаро авиацияси учувчилиги олий ўқув юрти Санкт Питербургда экан... Раҳимбердиев Оллоберди умидсизлик билан ерга қаради.

        Вилоят ҳокими парвозга шай “полопон”нинг қўлидан тутди.

- Ўғлим, - деди меҳрибонлик билан. – Мен ҳам болалигимда осмонда учаётган самолётларга хавас билан боқардим. Аммо...ҳоким бўлдим. Сен орзуингга етишинг учун биз ёнингдамиз. Агар Санкт-Питербург фуқаро авиацияси институтига имтиҳон топшириб талаба бўлолсанг шартнома тўловларини ёшлар жамғармасидан тўлаб берамиз. Фарғоналик йигитлар BOING самолётини бошқаришни мен ҳам жуда-жуда истайман.

Оллобердининг орзуси қанот ёйган эди.

- Нега водий вилоятларидаги олий ўқув юртларида журналистика йўналишлари йўқ?  - Шахд билан савол берди 41-мактаб битирувчиси Рўзихон Мўсинова.

- Ҳам ўқиб ҳам тадбиркорлик билан шуғуллансам бўладими? Бунинг ҳуқуқий асослари қандай? – Коллеж битирувчиси Абдуллажон Эркинбоев мутасаддиларга масала қўйди.

Салкам уч соат вилоят ҳокими ва битирувчилар обдон мулоқот қилдилар.

Стипендия, шартнома тўловлари, Фарғона олийгоҳларида янги таълим йўналишалари, таълим кредитлари олиш тартиби...

Шуҳрат Ғаниев ва унинг командаси ёшларга батафсил маълумот бердилар. Учрашув сўнггида битирувчилар вилоят ҳокимини даврадан қўйиб юбормай биргалашиб суратга тушдилар. Қўл телефонларини кўтарган йигит-қизлар “селфи” қилайлик дейишар эди...

- Менинг тўрт акам бор. Аммо ҳеч бири ёшликларида вилоят ҳокими билан юзма-юз, бугунгидек учрашмаган эканлар, - дейди Муҳаммадрозиқ.

Ишонч. Энг катта натижа давлат, халқ, ҳоким ёшларнинг эзгу ниятлари амалга ошишида ҳамфикр ва кўмакдош эканига ишонч эди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати