Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 171 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТДА ДАСТУР ДОИРАСИДА 43 МИНГТА ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ

×

 2020-06-23 22:57:21    77

PDF юклаш
Чоп этиш


Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш ва шу мақсадда янги иш ўринлари яратиш бўйича аниқ ишлайдиган самарали тизим яратилди. 

Бу жараёндаги саъй-ҳаракатларни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида “Темир дафтар” юритиш тартиби жорий қилинди. Вилоятдаги тўртта сектор фаолияти ана шу мезон асосида ташкил этилиб, ҳудудларда эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш ва уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўқув семинарлари ўтказилмоқда.

Шу йилнинг 23 июнь куни вилоят Тадбиркорлар марказида ташкил этилган навбатдаги семинарда бу борада олиб борилаётган ишлар таҳлил ва танқид руҳида сарҳисоб этилди.

Таъкидлаб ўтилганидек, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5-6 июнь кунлари вилоятга ташрифи давомида илгари сурилган эзгу ташаббуслари доирасида вилоятдаги тўртта сектор кесимида 2020 йил давомида 20 минг 168 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Натижада вилоятда эҳтиёжманд оила аъзолари учун 43 минг 314 та янги иш ўрни яратилади. Бу вилоятда аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар самарасини оширишда муҳим аҳамиятга эга.

Семинар давомида Республика Марказий банкининг Фарғона вилоят бош бошқармаси бўлим бошлиғи Зоҳиджон Деҳқонов, вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Рустам Мамадалиев, вилоят туризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи МузаффарТемировларнинг маърузаси тингланди. Маърузаларда вилоятда эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, жамоат ишларига жалб этиш ҳамда туризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, семинарда иштирок этган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзоҳид Убайдуллаев ҳозирги кунда вилоятнинг барча шаҳар- туманларида 4 та сектор раҳбарлари, сектор штаблари томонидан 43 минг 314 та эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилганини таъкидлади. 

Бу борада меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларнинг асосий қисмини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жойлаш, ўзини ўзи банд қилишига эришиш, агросаноат лойиҳаларини ишга тушириш ва ғалладан бўшаган ерларга такрорий экин экиш орқали бандлигини таъминлаш бугунги куннинг устувор вазифаси эканлиги қайд этилди.


Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати