Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 93 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОРЗУЛАРИ БИР ОЛАМ БУВАЙДА ЁШЛАРИ

×

 2020-06-24 19:33:30    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Бувайда тумани қўли гул ҳунармандлари, тадбиркорлари, қишлоқ хўжалиги ва томорқачилик миришкорлари билан машҳур. Бувайданинг асрларни қаритган тарихий қишлоқлари, зиёратгоҳ ва обидалари бутун мамлакатимиз миқёсида танилган. Булбулнафас санъаткорлари, ҳассос шоир-ёзувчилари, олимлари халқимизнинг илм-маърифат, маданият, санъат соҳасидаги эзгу қадриятлари бардавомлигига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Бувайданинг қалби орзуларга тўла йигит-қизлари бундай қадрият ва анъаналарни изчил давом эттириш учун ҳамиша фаол. Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг тумандаги умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари билан бўлиб ўтган юзма-юз мулоқотида ҳам бувайдалик ёшларга хос эзгу фазилатлар яққол намоён бўлди.

-        Бугун сизлар билан учрашиб, келгуси режалар ва орзуларингиз ҳақида дилдан суҳбатлашгани келдим,-деди вилоят ҳокими. – Шу боис сизлар кўпроқ гапириб, биз эшитсак маъқул бўлади. Вилоят ҳокими, вилоятдаги олий таълим муассасалари ректорлари, тегишли бўлим ва бошқармалар раҳбарлари, бувайдалик таниқли тадбиркорлар режа-мақсадлар, амалий таклифларингизни эшитиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр.

Марварид Мухторова Бувайда педагогика коллежини тамомлаб, олий таълимда сиртдан ўқиш билан бирга қадрдон қишлоғидаги мактабда ўқувчиларга мусиқа фанидан сабоқ бериш ниятида. Учрашувда унинг орзуси ушалиб, уйи яқинида жойлашган мактабга мусиқа ўқитувчиси сифатида ишга жойлашди.

Муҳаммадюсуф Нурмуҳаммедов ҳарбий, Сўғдиёна Алиқўзиева ҳуқуқшунос, Меҳрангиз Абдураҳмонова шифокор бўлишни ният қилмоқда. Фарғона давлат университети, Қўқон давлат педагогика институти, Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали раҳбарлари битирувчи ёшларнинг тест жараёни, қабул квоталари билан боғлиқ саволларига батафсил жавоб беришди. Дилноза Раҳмонова, Мубинабону Муҳаммадалиева, Диёрбек Жўрамирзаев, Паризода Туропова, Одинахон Қосимова каби йигит-қизлар таълим кредити, ўрта-махсус таълим тизимидаги янгиликлар, ўқишга ҳалақит бермаган ҳолда ишлаш тартиблари бўйича мутасаддиларга ўзларини қизиқтирган саволлар орқали мурожаат қилишди.

Хабарингиз бор, яқинда Фарғона шаҳрида Ўзбекистон-Корея халқаро университети янги биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Жаҳон андозалари даражасида таълим беришга ихтисослашган мазкур олий даргоҳда йигит-қизлар 10 га яқин йўналишларда ўқитилади.

Учрашувда Жанубий Кореядан ташриф буюрган ўқитувчилар иштирок этиб, ёшларга университет хусусида етарлича маълумот беришди. Бу ерда ўқиш истагини билдирган ёшларга йўл-йўриқлар кўрсатишди.

-        Бу йил Бувайда педагогика коллежини тамомладим,-дейди Қиличбек Шукуров. – Қишлоғимда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, фитнес клуби очишни режалаштирмоқдаман. Бугун вилоят ҳокими бизнес-лойиҳам билан танишиб, имтиёзли банк кредити ҳамда қурилиш учун ер майдони ажратишга кўмаклашди. Бундай эътибор ва рағбатдан жуда ҳам мамнунман.

Вилоят ҳокими юзма-юз мулоқотда туманда ҳунармандчиликни ривожлантириш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор эзгу ташаббусларни илгари сурди.

        Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube