Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 150 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ТОПИЛДИ

×

 2020-06-26 13:02:08    61

PDF юклаш
Чоп этиш


25 июнь куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон туманида сайёр қабул ўтказди. Унда фуқароларнинг мурожаатларига шу ернинг ўзида ечим топилди.

- Дўнгсарой қишлоғимиздаги 39-мактаб дастур асосида таъмирланиб, 160 ўринли янги ўқув биноси қурилмоқда. Бундан жуда хурсандмиз, - деди Соҳибахон Маҳкамова. – Қишлоғимизда болалар боғчаси йўқ. Шу масалада ёрдам берсангиз.

- Ёшларимиз - бизнинг келажагимиз. Соғлом, баркамол авлодни вояга етказиш масаласида хар қанча эзгу ишларни бажарсак арзийди, - деди вилоят ҳокими. – Мактабгача таълим бошқармаси мутасадди раҳбарлари ҳозироқ ўз хулосаларини беради. Сиз бугунги қабулдан албатта рози бўлиб кетасиз.

- Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиб, болалар оёқ кийимлари ишлаб чиқаряпмиз. 13 та иш ўрни яратганмиз. Маҳсулотларимиз сифати чет элникидан қолишмайди. Ички бозорда харидоргир, - деди “Фаровон келажак” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ёш тадбиркор Жасурбек Абдусаматов. - Тадбиркорлик фаолиятимизни ривожлантириш учун 300 млн. сўм миқдорида кредит олмоқчимиз.

- Сиз каби ғайратли, ёш тадбиркорлар – Фарғонанинг ислоҳотчиси, - деди вилоят ҳокими. - Бизнес лойиҳангизни тайёрлайверинг, кредит албатта ажратилади.

Сайёр қабулга ташриф буюрган 62 нафар фуқаролар томонидан йўлни таъмирлаш, ишга жойлашиш, кредит ажратиш, электр энергияси, ичимлик суви таъминоти, мулкий муносабатлар, оилавий масалалар ва уй-жой билан боғлиқ муаммолар айтилди.

Кўтарилган масалалар бўйича вилоят, туман бошқарма, муассаса ва ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
, Telegram, Веб сайт, YouTube