Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 96 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФУҚАРО МУРОЖААТИ - ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

×

 2020-06-29 15:37:47    109

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун бир ибора деярли барчага ёд бўлиб кетди: “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак”.

Мамлакат Президентининг жорий йилнинг 24 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида таъкидлаб ўтилган бу талаб  барча даражадаги раҳбарларнинг фуқаролар мурожаатларни кўриб чиқиш ва ижобий ҳал этишдаги шахсий масъулияти ва жавобгарлигини оширишда муҳим қадам бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилган.

Ушбу талаблар Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунида янада ўз аксини топди.

Қонун ва қабул қилинаётган қарор ва Фармойишлар унинг ижроси билан кучли. Вилоят ҳокими Ш.Ғаниев раҳбарлигида вилоят ҳокимлигига келиб тушган мурожаатларни холисона ҳар томонлама ва ўз вақтида текшириш, шикоятга сабаб бўлган ноқонуний, ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш юзасидан шошилинч чора-тадбирлар кўриш, қоидабузарликларга олиб келган сабабларни аниқлаш борасида тизимли ишлар ташкил этилган.

Энг аввало, вилоят ҳокими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарида ўтаётган қабуллар давомида аҳоли томонидан кўтарилган ҳамда Виртуал қабулхонага аҳолидан тушган муаммоларни ижобий ечимини таъминлаш чоралари кўрилади. 2017-2018 йиллари мурожаатларнинг 50 фоиздан ортиғи уй-жой ва моддий ёрдам масалалари ташкил этаётганлигини ҳисобга олиб, барча шаҳарларда бўш турган бинолар қайта реконструкция қилиниб, оилавий ётоқхоналарга айлантирилди. Уй-жойга ўта мухтожлиги ва ногиронлиги бор 670 та оилаларга беминнат топширилди. Бундан ташқари, вилоятдаги 782 та эхтиёжманд оилалар арзон уй-жойлар билан таъминланди ва оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш борасида ҳам ижобий ишлар қилинди.

 Халқнинг ичига кириб бориш мақсадида  вилоят ҳокими сектор аъзоларининг уйма-уй юриш ва аҳоли билан учрашувлари асосида худудларни ривожлантириш бўйича “Йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, уни ҳаётга тадбиқ этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Бу борадаги амалий ишлар кўламини кенгайтириш мақсадида Халқ депутатлари сессияларида ҳисобот бериш тизими, ҳокимлар ўринбосарларининг мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича рейтинги жорий этилиб, уларнинг мурожаатлар билан ишлаш борасидаги фаолияти баҳоланиб борилмоқда.

Фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ҳам асосий масалалардан биридир. Шаҳар, туман ҳокимликларининг соҳага масъул ходимлари, МФЙ раис ва маслаҳатчилари иштирокида ўтказилган 4 та ҳудудий ўқувлар давомида  жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат этиш борасидаги ҳуқуқий саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиляпти. МФЙ фаоллари ўз ҳудудларида яшовчи фуқаролар билан қайси масалалар бўйича қандай давлат идораларига мурожаат этиш ҳақида давра суҳбатларини  ўтказдилар. Бу ўз ўрнида фуқароларнинг мурожаат этиш борасидаги дунёқарашларини ижобий томонга  ўзгартирди.

Шундай ҳоллар ҳам бўладики, такрорий мурожаатларни қайта ижро учун ижрочиларга қайтаришга тўғри келади. Бунда коммунал инфраструктурани ривожлантириш борасида тушган мурожаатлар умумлаштирилиб, таалуқли бошқармаларга вилоят ҳокимлиги раҳбарлари томонидан имзоланган топшириқ хати билан манзилли Дастурларга қўшиш учун юбориш, мурожаатларда қўйилган қонуний талабларни бажармаган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш каби чоралар қўлланилди.

 Меҳнат унинг натижаси билан баҳоланади. Бу борада олиб борилган ишлар натижасида кейинги 2 йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига Фарғона вилояти аҳолисидан тушаётган мурожаатларнинг 2 бараварга камайишига эришилди.

Жумладан, 2020 йил 5 ойи давомида вилоят ҳокимлигига барча манбаалар орқали  7535 та мурожаатлар келиб тушди. Шундан вилоят ҳокимлигининг ўзига 1414 та мурожаатлар тушиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1028 тага камайган.

Ушбу мурожаатлардан 1231 таси ёзма ва 183 таси оғзаки мурожаатлардир.

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари асосида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ Қабулхоналари ва Виртуал қабулхоналари қисқа давр мобайнида аҳолининг мурожаат этиши ва муаммоларининг ечими учун асосий ишончли манбааларга айланиб улгурди.

Вилоят ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ кабулхоналари орқали 2019 йилнинг 5 ойида 9 минг 172 та мурожаат келиб тушган бўлса, 2020 йилнинг шу даврида ушбу кўрсатгич 6 минг 121 тани ташкил этиб, 3 минг 51 тага камайишига эришилди

 Вилоят ҳокимининг 2019 йил давомида Халқ қабулхоналарида ўтаётган қабулларида 2000 дан зиёд  жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, улар томонидан билдирилган ариза ва шикоятлар кўриб чиқилиши ва 53 фоизини ижобий ҳал этилиши таъминланди.

Жорий йилда мурожаатларни ижобий ҳал этиш даражаси суд тизимида

8,6 фоиз олий ва ўрта-махсус таълим тизимида 9,2 фоиз, молия соҳасида 9,9 фоиз, вилоят ва туманлар ҳокимликлари тизимида 12,0 фоиз, прокуратура тизимида 16,2фоиз  бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳасида 20,7 фоизни ташкил этмоқда.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида ҳам “Энди давлат идоралари раҳбарлари ва ҳокимларнинг ушбу мурожаатларни қай даражада ҳал этаётгани бўйича ҳисоботини халқ депутатлари кенгашларида мунтазам эшитиш тизими йўлга қўйилади”, деб таъкидладилар. Демак эндиликда ҳар бир раҳбарнинг фуқаролар қонуний талабларини ижобий ҳал этганлик даражаси унинг фаолият мезони бўлиб ҳисобланади.

Албатта, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига тушган мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 54,2 фоизни ташкил этиб, республикадаги вилоятлар ичида салмоқли ўриндамиз. Бу борада вилоятнинг Давлат кадастр бошқармаси, ТМЭК, Сувоқава, электр тармоқлари корхонаси, Халқ таълими, вилоят маънавият ва маърифат маркази каби бошқармалари раҳбарлари фаолиятини алоҳида таъкидлаш жоиз.

 Шу жумладан вилоят ҳокими Ш.Ғаниевнинг Ҳалқ қабулхоналарида ўтказилаётган қабуллари, Фарғона шаҳар, Қува, Ўзбекистон, Қўштепа, Учкўприк туманларида ўтган сайёр қабуллари давомида тушган 150 дан зиёд мурожаатлардан 55 фоиздан ортиғининг ижобий ҳал этилиши қабулга келувчиларнинг хурсандчилигига сабаб бўлди.

 Жумладан, жорий йилда вилоят ҳокимига уй-жой масаласида Марғилон шаҳар, Тўралар кўчаси 1-а уйда яшовчи Муножаат Холматованинг мурожаати вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, 2 хонали уй-жой билан таъминланди. Шунингдек, вилоятдаги 10 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар, шоир ва ёзувчиларнинг ижод билан шуғулланишлари учун ижодий муҳит яратиб бериш мақсадида вилоят ҳокими ташаббуси билан уй-жой билан таъминланди.

  Шунингдек, Қўқон шаҳар, Тўрон кўчаси 36- уй, 31-хонадонда яшовчи Сўпиевлар оиласи моддий қийинчиликка учраётганлиги тўғрисидаги оғзаки мурожаати вилоят ҳокимлиги томонидан жойида кўриб чиқилиши натижасида оиланинг 3 нафар аъзоси - Фаррух Сўпиев, Нозимжон Сўпиев, Гулмира Сўпиевалар иш билан таъминланишди.

Вилоят ҳокимининг 2020 йил 12 феврал куни ўтган қабуллари давомида 12 нафар фуқаролар ишга жойлашиш, 4 нафар фуқароларнинг уй-жойга таалуқли масалалари ижобий ҳал этилган бўлса, 5 нафар фуқаронинг кредит маблағи бўйича, меҳнат низолари бўйича муаамолари ҳал этилди. Жумладан, Фарғона шаҳар, Ойбек кўчасида яшовчи Феруза Иминова, Наврўз кўчаси 161-уйда яшовчи Муҳаммаджон Аъзамов, М.Шайхзода кўчаси, 77-уй, 9-хонадонда яшовчи Муҳаммаджон Искандаров, Белова кўчаси 147-уйда яшовчи Муаттархон Қодированинг фарзанди Фарғона шаҳридаги ташкилотларга, Риштон тумани, Мезон кўчаси, 18-уйда яшовчи А.Тожибоев тумандаги 40-сонли мактабга ўқитувчи этиб ишга жойлаштирилди.

 Шунингдек, Фарғона шаҳар, Шаршара кўчаси, 75–уйда яшовчи Нодирбек Аҳмедовнинг уйини кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришга амалий ёрдам бериш тўғрисидаги мурожаатига асосан унинг уй-жойи ҳужжатлари ўрганиб чиқилди ва кадастр ҳужжати тақдим этилди.

  Қува туманида ўтказилган сайёр қабуллар давомида ҳам аҳолидан тушган 30 яқин муаммолардан 65 фоизи ижобий ҳал этилди.

Жумладан, Қува тумани, Қайқубод кўчаси, 233-уйда яшовчи Юрий Лапшиннинг ер майдонига эгалик ҳуқуқини бериш тўғрисида мурожаати бир неча йиллардан буён ўз ечимини топмаётганди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасига қилган мурожаати асосида  у вилоят ҳокимининг қабулига таклиф этилди, қабул жараёнида ҳуқуқшунослар иштирокида  ўрганилиб, яшаб турган уйи қонуний ҳужжатлаштирилиб берилди.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг Ўзбекистон тумани аҳолиси билан  ўтказган сайёр қабулларида банк кредитлари бўйича мурожаатлар тушган бўлса, уларнинг барчаси ижобий ҳал этилишига эришилди. Туманнинг Хамроқулов кўчаси 110-уйда яшовчи К.Комиловага, “Кичик Оқмачит” кўчаси

40-уйда яшовчи У.Маҳмудовга, “Мевазор” кўчасида яшовчи С.Иброҳимовларнинг ҳар бирларига қўйчиликни ривожлантириш учун 30 млн сўмдан, айни дамда Фарғона шаҳар, Теракзор кўчаси, 95-уйда яшовчи А.Азизовга   тадбиркорликни ривожлантириш учун 5 млн сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши таъминланди.

 Бундай тадбирлар вилоятнинг Қўштепа, Учкўприк туманларида ҳам ўтказилиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларнинг барҳам топишига эришилди.

Пандемия даврида вилоятимизни “яшил” ҳудудга ўтказилиши муносабати билан 2020 йилнинг июнь ойидан бошлаб вилоят ҳокимининг аҳоли билан қабуллари давом этмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бири Фарғона туманида бўлиб ўтди. Унда “Янгичек” кўчасида яшовчи Анваржон Рахимовнинг оилавий шароити ўрганиб чиқилиб, унинг қизини даволаниши учун 8 млн. сўм ҳомийлик маблағлари ажратилди. Фуқаро Турсунали Дадажоновга қабул жараёнининг ўзида эшитиш мосламаси, фуқаро Хосиятхон Чўжаеванинг онаси учун ногиронлик аравачалари етказиб берилди. Вилоят ҳокими Ш.М.Ғаниев томонидан бу каби қабуллар режали асосда давом эттирилмоқда.

 Вилоят ҳокимлигининг қабулхонасига қилинган мурожаатлар, вилоят ҳокимининг “Ишонч”телефонига Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни ҳам атрофлича кўриб чиқиш ишлари ҳам доимо диққат эътиборимизда бўлиб турибди. Чунончи,  “Ишонч” телефонига тушган Қўқон шаҳар, Хўқандий кўчаси 26-а уйда яшовчи К.Турлиқулованинг, Далачилик кўчаси, 77-уйда яшовчи М.Нўъмонованинг, Олтиариқ тумани, Повулғон қишлоғи, Узумчи кўчаси 76-уйда яшовчи Қ.Тўхтаевнинг ичимлик суви масаласидаги оғзаки мурожаатлари ўз ўрнида ижобий ҳал этилди. Бундай мисолларни яна кўплаб келтиришимиз мумкин.

Халқнинг корига яраш, уларга камарбаста бўлиш демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан биридир. Мақсадимиз эса битта -  халқимизни рози қилиш, жамиятимизнинг ҳар бир фуқароси фаровон турмуш тарзига эга бўлишида олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишдан иборат.


М.Ахунжанова,

Вилоят ҳокимлиги бўлим мудири.

FacebookTelegramВеб сайтYouTube