Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАРҒИЛОНДА БУРСА УЛУДАҒ УНИВЕРСИТЕТИ ФИЛИАЛИ ОЧИЛАДИ

×

 2020-07-03 18:38:46    81

PDF юклаш
Чоп этиш


   Фарғона вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси, Савдо-саноат палатаси ҳамда Туркия Республикасининг Бурса вилояти ҳокимлиги, Бурса Улудағ университети проректори, Бурса савдо-саноат палатаси вакиллари иштирокида онлайн видеоконференция тарзида учрашув бўлиб ўтди.

  Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари М.Абдураҳмонов Фарғона вилояти тўғрисида қисқача сўзлаб, ўзбек ва турк халқларини азалий дўстлик, биродарлик ҳамда қардошлик ришталари ўзаро боғлаб туришини, ҳар икки халқнинг дини бир, маданияти, урф-одатлари ўхшаш эканлигини таъкидлади. Туркиянинг ривожланган саноати, транспорт коммуникациялари, денгиз йўллари, қишлоқ хўжалиги, туризм салоҳияти, улкан давлатчилик тажрибаси Ўзбекистон учун долзарб аҳамиятга эга эканлиги хусусида ҳам айтиб ўтди.

    Мамлакатимиз Туркияни Марказий Осиёда энг асосий шерикларидан бири деб билади. Охирги уч йил ичида юртимизнинг улкан бозори, тобора либераллашиб бораётган иқтисодиёти, қулай инвестициявий муҳити,  Ўзбекистон—Туркия муносабатлари ривожланиб бораётганлиги ҳамда ўсиш даражаси ўзаро ҳамкорликнинг барча жабҳасида кўзга яққол ташланаётганлиги ҳақида ҳам фикрлар билдирилди.

    Учрашувда Марғилон шаҳрида очилиши режалаштирилаётган Туркиянинг Бурса Улудағ университети филиали ҳақида музокара олиб борилди.

    Ҳар томонлама алоқаларни ривожлантириш мақсадида Бурса савдо-саноат палатаси ҳамда Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси билан яқин кунларда онлайн видеоконференция ташкил қилиш, вилоятларимиз раҳбарлари иштирокида навбатдаги кенгайтирилган видеоконференциянинг ўтказилиши ҳам режалаштирилиб олинди.  

    Марғилон шаҳрида Бурса Улудағ университетининг текстил муҳандислиги, пиллачилик саноати, ипак қурти зоти дурагайларини яратиш, тўқимачилик маркетинги, дизайнерлик ва савдоси йўналишлари бўйича филиалини очиш юзасидан электрон битим имзоланди, ҳозирда мулоқотлар олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube