Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 145 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ШУҲРАТ ҒАНИЕВ: ЕР ОЛТИНГА, СУВ ЭСА ЗАРГА ТЕНГ!

×

 2020-07-13 17:45:06    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими такрорий экин майдонларида меҳнат қилаётган ёшлардан хабар олмоқда.

Фарғона вилоятида камбағал оилалар сонини камайтириш, уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. Хусусан, жорий йилда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавжуд имкониятлар ишга солиниб, 18 минг оила камбағалликдан чиқарилади.

Ер -ризқ-рўз манбаи, у минглаб оилаларни боқиши мумкин. Пандемия таъсирида ишсиз қолган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида ўтган даврда туманларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш учун ер майдонлари ажратиб берилди. Анорчилик, узумчилик, малиначилик каби кооперациялар ташкил этилиб, минглаб ёшларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.

Эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам бериш билангина уларни камбағал қатламдан чиқариш истиқболли дастур эмас. Халқимизда қўлдан берганга қуш тўймас деган, нақл бор. Уларга даромад топиш учун манба яратиб берилса, тадбиркорлик иштиёқи уйғотилса мақсадга тезроқ етилади. Айни кунларда фермер хўжаликларининг ғалладан бўшаган ер майдонлари бир қисмига такрорий экин экиш учун ёшларга берилаётгани катта имкониятдир. Бу майдонлар экин экиш учун тайёр ҳолатга келтирилиб, уруғликлар ҳам бепул тарқатиляпти.

Фарғона туманидаги Ямбароқ қишлоғи ҳудудидаги қаровсиз ерлар ўзлаштирилиб, кам таъминланган, “темир дафтар”га киритилган ва ишсиз қолган оилаларга экин майдони сифатида берилмоқда. Март ойида 5,5 гектар ер майдонида ёшларнинг малиначилик кооперацияси ташкил қилинди. Айни кунларда улар малина билан бирга, яна ғалладан бўшаган майдонда мош, ловия парваришини ҳам олиб боряптилар.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев мазкур кооперацияда бўлиб, иш жараёни билан танишди.

-Бир сотих ердан 3-4 миллион сўмгача даромад олиш мумкин, -дейди вилоят раҳбари. - Мазкур ажратилган ерлар учун ҳеч қандай солиқ, ижара тўлови йўқ. Асосий мақсад шундай ерлардан такроран фойдаланиб, ёшларнинг бандлигини таъминлашдир. Ҳар бир қарич ер олтинга, сув эса зарга тенг. Бу ерда ишлаётган ёшларимизда меҳнатсеварлик фазилатлари шаклланади, ота-онасига ёрдам беришни ўрганади.

Чимён қишлоғининг “Зилол” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Баҳодир Тошбековлар оиласи “темир дафтар”га киритилган. Оила бошлиғи ёлланма ишчи сифатида 7 нафар жонни боқяпти. Вилоят ҳокими 200 бош паррандани бу оилага беғараз ёрдам сифатида туҳфа қилди.

“Саткак” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Тафаккур файз гулшани” фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган ер майдони 102 нафар эҳтиёжманд оилаларга ажратиб берилди. Айни кунларда бу ерда мош парваришланмоқда. Вилоят ҳокими бу ерда экин ривожини кўздан кечириб, деҳқончилик қилаётган ёшларга ўз тавсияларини берди.

Қўштепа туманида 2 минг 43 та камбағал оила рўйхатга олинган. Айни кунларда 1 минг 234 та хонадонларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш учун ер берилди. Марказий Фарғона ҳудудида эса 560 гектар оборотдан чиққан ернинг ўзлаштириши натижасида кўплаб оилалар даромадга эга бўлишмоқда. Айниқса, ёшларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди ва 151 нафар йигит-қизларга 0,5 гектардан ер майдони такрорий экин экиш учун бириктирилди.

Вилоят ҳокими тумандаги “Сармазор бахт замини” фермер хўжалигидаги такрорий экин экиш учун ажратилган ер майдонидаги экинлар  парвариши билан ҳам танишди. Бу ердаги мош экинининг ривожини кўздан кечириб, суғоришдан сўнг ерга ишлов берилмагани сабабли қатқалоқ юзага келганлигини тилга олди. Зудлик билан культивация қилиш учун техника ажратиб, зарур агротехник тадбирларни амалга оширишга кўрсатма берди.

Вилоят раҳбари Ш. Ғаниев шу ерда деҳқончиликнинг ҳадисини олган миришкор Обиджон Умарқулов билан суҳбатлашди.

- Илгарилари такрорий экин эккан киши жиноятчи бўларди, -дейди вилоят раҳбари. –Одамлар яширинча дала уватларига қўшимча  экинлар экарди. Бугун эса мана вазият умуман ўзгарди. Ғалладан бўшаган ва фойдаланишдан чиққан ерлар қайта ўзлаштирилиб, кам даромадли, эҳтиёжманд оилаларга бўлиб бериляпти. “Томорқа хизмати” экин билан боғлиқ ишларни ўз зиммасига олиб, яқиндан ёрдам кўрсатяпти.

-Ўзим эрта баҳорда томорқамиздаги бир сотих ерга плёнка остига редиска экаман, -дейди Шуҳрат Ғаниев ёшларга шахсий ҳаёти ва оилавий томорқа тажрибалари ҳақида ҳикоя қилар экан.- Уни сотиб, шу ерда булғори етиштирдим. Ҳозир учинчи экин - қалампир бор. Бир йилда камида тўрт марта ҳосил оламиз. Ер  катта даромад манбаи эканлигини барчамиз ҳис этишимиз керак.

Фарғона вилоятининг барча туманларида ғалладан бўшаган майдонларда етиштирилаётган экинлар назоратдан ўтказиляпти, зарур ҳолатда агротехник ёрдам кўрсатилмоқда. Айни чоғда бўш қолган ерлар ёшлар ва кам таъминланган оилаларга бириктирилиши давом этмоқда.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube