Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги

×

 2020-07-15 11:30:56    71

PDF юклаш
Чоп этиш






Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармони ижроси юзасидан Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобига қишлоқ жойларида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали даромади юқори бўлмаган ҳамда уй-жой шароитларини яҳшилашга муҳтож бўлган оилалар учун уй-жойлар қуриш мақсадида:

Фарғона вилоят ҳокимлиги

2020 йилда қишлоқ жойларида кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун тадбиркорлик субъектларини танлаш юзасидан танлов савдоларини эълон қилади

 № 2020-01

Танлов савдолари эълон қилинган сана:  2020 йил 1 июл

Танлов таклифларини тақдим этиш учун охирги муддат:  Эълон чоп этилган санадан 30 кундан сўнг

Кўп қаватли уй-жойларни қуришни молиялаштириш манбаси: Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари, тижорат банкларидан олинган кредитлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар 

     1. Танлов иштирокчилари қуйида санаб ўтиладиган ҳар бир танлов пакетлари учун муҳрланган танлов таклифларини тақдим этишлари мумкин.

     2. Фарғона вилоят ҳокимлиги тадбиркорлик субъектларини қуйида келтирилган лотлар бўйича кўп қаватли уй-жойлар қурилишини амалга ошириш учун муҳрланган танлов таклифларини тақдим этишга таклиф қилади.

     3. Танлов савдолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 4 июндаги 355-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида ўтказилади.

     4. Танлов иштирокчилари қўшимча маълумот олиш ва танлов ҳужжатлари билан танишиш учун Қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш ҳудудий консалтинг марказларига қуйида кўрсатилган манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин:

Фарғона вилояти қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг маркази Манзил: Фарғона шаҳри, Ал-Фаргоний кўчаси 36 уй Телефон: (0 373) 244-68-91 Факс: (0 373) 224-68-92

     5. Танлов ҳужжатларинн нусхасини олиш учун иштирокчилар қуйидаги тартибда юқорида кўрсатилган манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин: “_______вилояти, _________тумани, ____________массивидаги,  _________ лот               ____та кўп қаватли уй-жойлар қурилишни амалга ошириш учун танлов ҳужжатларини беришингизни сўрайман.” шаклида юқоридаги манзилларга ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиш лозим.

Танлов ҳужжатларини эълон чоп этилган санадан бошлаб барча иштирокчилар олишлари мумкин.

Кейинчалик қайтариб берилмайдиган пул тўлови танлов ташкилотчиларининг – Қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш ҳудудий консалтинг марказларининг тегишли бўлимлари банк ҳисоб рақамларига ўтказилиши лозим. Бир тўплам танлов ҳужжатлари учун кейинчалик қайтариб берилмайдиган 1 (бир) БҲМга тенг.

 Банк ҳисоб рақами реквизитлари қуйида келтирилган: Фарғона вилояти. Банк: Инвест финанс банк Фарғона шаҳри филиали  ИНН: 202 529 457 Х/р: 2021 0000 2037 6761 8001

     6. Танлов таклифлари қуйидаги тартибда тақдим этилиши лозим:

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳудудий консалтинг марказларига;

Таклифларни такдим этиш сўнгги муддатигача;

Лотлар рўйхатида кўрсатиб ўтилган сана ва вақтгача;

Танлов ҳужжатларида кўрсатилган тартибда таклиф кафолати сифатида декларация такдим этиш;

Кўп квартирали уй-жойларни жойлаштиришнинг бош режаси, техник тавсифи ва лойиҳа эскизи;

Квартиранинг бир квадрат метрининг (1 м2) реализация нархи;

Кўп квартирали уй-жойни ўз маблағлари ҳисобидан қуриш учун етарли маблағни мавжудлиги тўғрисида маълумотнома.

     7. Танлов таклифларини очилиши таклифлар такдим этишнинг охирги кунида танлов савдоларида қатнашиш истагини билдирган барча ташкилотлар иштирокида қуйида келтирилган манзилда ўтказилади:

Фарғона вилояти ҳокимлиги Манзил: Фарғона шаҳри,  А.Навоий кўчаси 15 Телефон: +0 (373) 244-34-04 Факс:  +0 (373) 244-34-04

8. Танлов савдоларида қатнашиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари қуйидаги талабларга жавоб беришлари лозим:

Лотлар рўйхати



Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube