Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 119 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ШУҲРАТ ҒАНИЕВ ТАДБИРКОРГА: МЕН СИЗНИНГ ЭНГ ЯҚИН ЁРДАМЧИНГИЗМАН!

×

 2020-07-15 16:48:32    81

PDF юклаш
Чоп этиш


Бағдод туманида 1300 дан зиёд хонадонга ғалладан бўшаган ер такрорий экин экиш учун берилди.

– Бу ҳали кам, – деди вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев  “Караван Бағдод” ёшлар ишлаб чиқариш кооперацияси далаларида бўлганида. – Бирон қишлоқ, бирон маҳаллада муҳтож оила, ишсиз ёшлар қолмаслиги керак. Такрорий экин учун ер, сув етарли.

Мазкур кооперацияда 20 сотихдан 90 та ёшларга ер берилган эди.

– Биз булғор қалампири уруғ ва кўчатларини етказиб бердик, – дейди ёшлар сардори. – Сабаби харидор-буюртмачи бор. Бу ерда етиштирилган ҳосилни  у тўлиғича сотиб олади ва уни қайта ишлаб, яъни қуритиб экспорт қилади. Бу ишда бизнинг ҳиссамиз борлигидан хурсандмиз.

Вилоят ҳокими булғор қалампирининг ички бозордаги нархи баландлигини эслатди.

– Бу аввало экспорт ҳажми ошиб кетгани билан боғлиқ. Шунинг учун такрорий экин сифатида бир қарич ҳам ерни бўш қолдирмай тезпишар маҳсулот кўчатларини, масалан, булғор ва аччиқ қалампир экишни тавсия қиламан.

Бағдоднинг чўл ҳудудидаги яна бир истеъмолдан чиққан ерлари қайта ўзлаштирилиб,  туман халқ таълими тизимидаги битирувчи ёшлар ва муҳтож оилаларга бўлиб берилди.

– 712 та мактаб битирувчиси ва таълим тизимидаги техник ходимлар оиласи 85 гектар майдонда деҳқончилик қиляпти. Улар булғор қалампири ва ерёнғоқ экишди, – дейди туман халқ таълими бўлими мудири Тўлқиной Тожиева.

– Давлатимизга раҳмат, пандемия шароитида иш ҳақимизни узлуксиз бераяпти, мана энди ер ҳам ажратди, – дейди 43-мактаб ишчиси Муяссар Саримсақова. – Бир чопиқдан сўнг ҳосилни йиғиштирамиз.

– Мен эса ерёнғоқ экдим, – дейди 25-мактаб битирувчиси Зебо Одилжонова. – Отамдан сўнг онам бизни боқар эди. Энди мен ҳам оиламизга ёрдам бера оламан. Ерёнғоқнинг ҳосили ҳам, пояси ҳам харидоргир.

Шуҳрат Ғаниев Зебохон даласидаги кўчатларни бир-бир кўздан кечирди.

– Баракалла  қизим, – деди вилоят ҳокими. – Кўчат яхши унибди, лекин айрим жойлари “оч” қолган. Сизга минерал ўғит юбораман. Яна бир маслаҳатим шуки, шарбат билан суғорсангиз ҳосили мўл, пояси тетик бўлади.

Шағалли адирлар  орасида бир  кўркам  иморат  турарди. Бу – “Аромати Багдада” МЧЖга қарашли сабзавот қуритиш корхонасидир. Бу ерда кунига 40 тонна, йилига эса камида 8-10 минг тонна сабзавотнинг барча турлари қуритилиб, қадоқланиб экспорт қилишга барча имконият бор. Унинг раҳбари Фурқат Бердалиев вилоят ҳокимига сабзавот, жумладан булғор ва аччиқ қалампир эккан ёшлар етиштирган маҳсулотни юз фоиз сотиб олишга тайёрлигини билдирди.

– Ҳозир уларнинг ҳар бири билан шартнома тузиб ҳатто бўнак бераяпман. Ўзим ҳам далаларга бориб маслаҳатимни аямайман. Чунки менга қайта ишлаш учун маҳсулот керак!

Фурқат Бердалиевнинг сўзларини тинглар экан, вилоят ҳокими Бағдод тумани раҳбарига топшириқ берди:

– Бу ерда кооперация тузиш лозим. Маҳсулот етиштирувчи ва қайта ишловчининг ҳамкорлиги расмий ҳужжатлар билан эътироф этилиши керак. Шунда етиштирувчи провард иқтисодий натижадан манфаатдор бўлади ва ҳосилдорликни оширишга интилади.

“Ғофуржон деҳқон” МЧЖ  ҳам чўл ўртасида энг замонавий чорвачилик мажмуасини яратди.

        – Австриядан қисман “Халқ банки” кредити асосида шу йил бошида 214 бош “Сементол” наслли қочган сигирлар олиб келгандик. Бугунгача улардан 34 бош бузоқ олдик ва уларнинг барчаси соғлом, – дейди жамият раҳбари Одилжон Хожиев. – Сигирларнинг ҳар биридан 32-35 литрдан сут оляпмиз. Лекин бу бошланиши. Келгусида улар 40-42 литрдан сут берадиган бўлади.

Вилоят ҳокими жамият фаолияти билан танишар экан бу ерда ишлаётган ёшларни суҳбатга тортди. Уларнинг бир нечтаси чорвачилик комплекси туфайли илк бор ишли бўлганини яширмади.

– Фаолиятни кенгайтириш ҳақидаги таклифларингиз билан танишдик, – дейди вилоят ҳокими. – Агар чорва бош сонини 500 ёки 1000 тага етказсангиз, албатта, янги иншоотлар қурилишига белгиланган тартибда ер ажратилади. Қуёнчилик, паррандачилик тармоғини ҳам яратиб янги иш ўринлари очиш истагингизни қўллаб-қувватлайман. Билинг, мен Сиздек тадбиркорнинг энг яқин ёрдамчисиман.

“Ғофуржон деҳқон” МЧЖнинг 90 гектар озуқа майдонида ҳам шу қишлоқ ёшлари меҳнат қилмоқда.

 Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube