Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ШУҲРАТ ҒАНИЕВ: БИЗ БИР ОИЛАНИНГ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ. ЮТУҚ ВА ТАШВИШЛАРИМИЗ ҲАМ БАРЧАМИЗНИКИ

×

 2020-07-16 17:31:20    85

PDF юклаш
Чоп этиш


- Оилани камбағалликдан чиқаришнинг самарали йўлларидан бири такрорий экин учун ғалладан бўшаган ер ва қайта ўзлаштирилиб истеъмолга киритилган майдонларни аҳолига, ёшларга беришдир, - деди Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев бугун Бувайда туманида бўлган чоғи. У Қўнғирот МТП ҳудудидаги “Қўнғирот замин кўрки” фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган майдонларида кам таъминланган оила вакиллари ва битирувчи ёшлар билан суҳбатлашди.

- Биз буларнинг ҳар бирига 30-40 сотихдан ер ажратиб бердик, уни ҳайдаб, мош уруғини ҳам экдик. Мана энди улар суғориб сўнг чопиқ қиладилар. 40-45 кунда ҳосилни йиғса бўлади, - дейди фермер Аброр Эргашев.

- Очиғи, ҳали ҳам ишонолмайман, шу ер ҳеч қандай тўловсиз оиламизга баҳоргача фойдаланиш учун берилганига,-дейди Бусаодат Тўйчиева. – Уруғни экиб олдик. Бугун бу ерда қиладиган ишимиз йўқ, аслида. Лекин қувончимиз ичимизга сиғмай, даламиздан хабар олгани келгандик. Мана, ариқ “қулоқ”ларини тартибга соляпмиз.

- Бир ҳафта илгари уйга келиб ота-онамга менга такрорий экин учун ер беришди, десам кулишган эди, - дейди мактаб битирувчиси Нурилло Турсунов. –Кейин билсам, ота-онам ишонмаган эканлар. Энди улар ҳам менинг еримга келиб маслаҳат бериб туришибди. 20 сотих ердан камида 500 кило мош оламан. Бу кўтара баҳолаганда ҳам 6 миллион сўм бўлади. Бир ярим ойлик меҳнат ва менинг биринчи иш ҳақим!

Янгиқўрғон – Бувайда  йўл ёқасидаги далаларнинг бирида яна бир гуруҳ ёшлар ишлаётган эди. Вилоят ҳокими дастлаб Иномовлар оила аъзолари билан суҳбатлашди. Оиланинг кенжаси Хожиакбар Иномов дадил-дангал жавоблари билан Шуҳрат Ғаниевни ҳайрон қолдирди.

- Карамларнинг тури кўп. Гулкарам, тошкарам, салаткарам... Биз тошкарам навидан экдик,- дейди Хожиакбар. – Еримизнинг бир қаторида 280 бош карам кўчати,  ажратилган 10 сотихда эса 20 та қатор бор. Демак 5600 бош карам оламиз. Энди, бозорда бир боши 2 минг сўм бўлганида ҳам....хў-ҳў, 10 миллиондан ошар экан даромад. Ҳамма кулиб юборди. Ғаниев Ҳожиакбарни бағрига босди.

- Бу мажбурий меҳнат эмас асло! Президентимиз ташаббуси ва топшириқлари билан ғалладан бўшаган ерни кам таъминланган оилаларга ҳеч қандай солиқ тўловларисиз тарқатиб экин экиш учун берилди. – Вилоят ҳокими барчанинг диққатини ўзига қаратиб яна такрорлади:

 – Бу ер оилага берилган. Шунинг учун дарс машғулоти йўқ пайтда 7- синф ўқувчиси  Ҳожиакбар  ота-онасига ёрдамлашаётгани мажбурий меҳнат эмас, балки бунинг учун уни рағбатлантириш лозим.

Бувайда туманида бу йил ҳозиргача 281 гектар ғалладан бўшаган ер такрорий экин экиб фойдаланиш учун мактаб битирувчилари, ишсиз ёшлар ҳамда “темир дафтар”даги оилаларга берилди. Деярли барча майдонда кўчатлар баравж.

- Қишлоқда яшайдиган хотин-қизларни тўқимачилик корхоналарига ишга жойлаш ҳам биз учун устувор масала, -дейди туман ҳокими Беҳзод Иброҳимов. – 2019 йилнинг октябр ойида ишга солинган “SUNTEKS.UZ” МЧЖда 200 та иш ўрни яратилди.

Ҳолида Каримова келин бўлиб тушибдики, уйда қолиб кетганини айтиб берди, вилоят ҳокимига. Ҳолбуки, чеварчилик қўлимдан келар эди. Мана энди бу ерда ишлаяпман, деди у.

Ҳолида каби уйда қолган аёллар, 39 нафар мактаб битирувчилари ҳам шу корхона туфайли даромад манбаи – ишли бўлдилар.

- Мақсадимиз бежирим, юз фоиз пахта толасидан тикилган маҳсулотларни экспортга чиқариш, - дейди тадбиркор Маҳамадали Ҳакимов.

Ҳозиргача  Россия, Тожикистон ва Озарбайжон тадбиркорлари билан экспорт шартномалари тузганлар. Демак, корхона истиқболига, яна ўнлаб ёш қизларнинг ишли бўлишига ишонч бор.

Шуҳрат Ғаниев ҳеч эринмасдан тикувчи, бичувчи, тахловчи аёллар, ёш ишчилар билан худди ака-сингилдек самимий суҳбатлашди. Иш ҳақи, яратилган шароит, орзулари ҳақида сўради.

–  Бирон муаммо чиқса, тўғри менга мурожаат қилинг, - деди ҳоким. – Биз бир оиланинг фарзандларимиз. Ютуқ ва ташвишларимиз ҳам барчамизники.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube