Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ШУҲРАТ ҒАНИЕВ: ҲОЗИР БИЗГА КИЧИК, МАХСУЛОТ ТУРИНИ БОЗОР ЭҲТИЁЖИГА ҚАРАБ ЎЗГАРТИРАДИГАН КОРХОНАЛАР КЎПРОҚ КЕРАК!

×

 2020-07-29 19:33:39    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Коронавирус пандемияси даврида давлат аввало одамларнинг саломатлигини ўйлаб барча чора-тадбирларни кўрмоқда. Лекин айни чоқда иқтисодиёт ҳам муҳим. Бундай шароитда карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда иш ташкил этиш, ички ва ташқи бозорга маҳсулот чиқариш, экспорт мажбуриятларини бажариш раҳбар ва ташкилотчилардан масъулиятгина эмас, балки бошқарув қобилияти ҳам талаб этади.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг шаҳар-туманлар аҳолиси билан уларнинг иш жойига бориб ўтказаётган учрашувлари давом этмоқда. Бугун вилоят раҳбари Тошлоқ туманидаги ишлаб чиқариш корхоналарида бўлди. “Мартошмахсускийим” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишган Шуҳрат Ғаниев корхонанинг бугунги ишларини чуқур таҳлил қилди.

- Асосан Россияга махсус кийимлар тикмоқдамиз, - дейди уста Зулфия Холиқова вилоят ҳокимига. – Шароитлар яратилган. Тушлик, транспорт бепул. Иш ҳақимиз ўз вақтида бериб турилибди.

Вилоят раҳбари бу ердаги ютуқларини эътироф этган ҳолда қишлоқ жойларидаги вақтинча ишсиз аёллар учун янги иш ўринлари яратиш борасида кўрсатмалар берди.

Мутаҳассисларнинг айтишича, ишлаб чиқарилаётган махсулотнинг 80, баъзи ойларда 90 фоизи экспорт қилинмоқда. Бундан ташқари шу йилнинг 6 ойида ички бозорига 600 миллион сўмлик ўзлари тиккан кийим-кечак етказиб берилган.

Вилоят ҳокими ишчи мутаҳассисларнинг яна бир масаласини шу ердаёқ ҳал қилди. Корхона табиий газ тармоғига уланмаган эди.

- Шуҳрат Ғаниев бизнинг цехга келиб хол аҳволимизни, саломатлигимизни сўради, биз билан самимий суҳбатлашди, - дейди тикувчи Маҳлиё Алибоева. – Энг таъсирлиси шу бўлдики, вилоят ҳокими бизга ўзининг уяли телефони рақамини берди. Муаммо бўлса менга кеча-кундуз демай қўнғироқ қилаверинглар, деди.

Тошлоқнинг яна бир тадбиркори Фарҳод Ботиров “Агроимпекс VALLEY” Ўзбекистон – Корея қўшма корхонасини ташкил этган.

 – Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев корхона муассислари билан мулоқот чоғида Тошлоқ туманида аҳоли зичлигини айтиб, бу каби ишлаб чиқаришга эҳтиёж катталигини таъкидлади.

- Ҳозир гигант корхоналар қуриш эмас, кичик, бозор шароитидан келиб чиқиб махсулот турини ўзгартира оладиган ишлаб чиқаришлар самара беради,-деди Шуҳрат Ғаниев.

– Жанубий Кореялик инвестор иккимиз муассислигимизда ташкил этилган корхонада кунига 30-60 тонна метал қувур ва профиллар ишлаб чиқарамиз. Унга 2 млн доллар инвестиция киритдик,-дейди жамият раиси Фарход Ботиров. – Шу йил август ойида, мамлакат мустақиллиги байрами арафасида иш бошлаймиз.

 2019 йилда Фарҳод Ботиров автомобилларга юқори ўтказгичли свечаларнинг кабелларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйганди. Илгари бу каби муҳсулотлар Ўзбекистонга фақат импорт қилинарди ҳолос. Корхона ҳозирда кунига 3000 та автомашина учун юқори сифатли кабеллар ишлаб чиқариш қувватига эга. Келгусида уни кенгайтириб экспортни йўлга қўйишмоқчи.

Тошлоқлик ишчи ва мутаҳассислар, тадбиркорлар вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг жойларга бориб аҳоли билан бу каби мулоқотлари эртанги кунга ишончимизни мустаҳкамламоқда, дедилар.

Фарғона вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати