Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 119 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ БАЁНОТИ

×

 2020-08-03 04:36:35    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда жумладан “Кун.уз” ва “Озодлик” радиосининг “sizdantelegram” саҳифасида “Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига тегишли стикер-рухсатномалари водийда тан олишмаябди(ми)?”, “Рухсатнома ва стикерлар нега бекор қилинди?” каби сарлавҳа остида Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари – коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича вилоят идоралараро мувофиқлаштирувчи Штаби бошлиғи ўринбосари Файзулла Қосимов имзолаган йиғилиш қарори муҳокама қилинмоқда. Уларда таъкидланишича, гўё бу қарор билан мувофиқлаштирувчи штаб республика идоралари қарорларини инкор этаётганмиш. Шу юзасидан Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни билдиради.

Биринчидан, мазкур ахборотлар республика экспортчилар уюшмаси раиси ўринбосари Дилшод Менглиевнинг ёлғон, хақиқатдан йироқ, бир ёқлама маълумотига асосланган. Ф.Қосимов имзолаган қарорда аниқ ва равшан қилиб Адлия вазирлиги хузуридаги ДХА стикерлари ўз кучида экани айтилади. ДХА стикерлари эса республика махсус комиссияси қарорига асосан тасниф этилган тоифа автомашиналарига берилади. Бу рўйхатга эса тадбиркор, экспорт билан шуғулланувчилар автомашиналари ҳам киритилган. Вилоят штаби қарорида :

“Туман, шаҳар ҳокимликлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари томонидан автотранспорт воситаларини ҳаракатланиши учун жорий этилган барча турдаги рухсатномалар, рўйхатлар, маълумотномалар ва стикерлар (ДХА томонидан берилган стикерлар бундан мустасно) 2020 йил 22 июль кунидан бекор қилинсин”, дейилган.

       Жаноб Дилшод Менглиев эса бу ҳужжатлардан хабарсиз кўринади.

Иккинчидан, Дилшод Менглиевга таянган республика экспортчилар уюшмаси ахборот хизмати шундай маълумот тарқатади:

“Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳокими Холмирза Ниёзов сўзларига кўра, мана шу икки кун мобайнида жуда кўплаб деҳқон – фермер хўжаликларининг экспортга ва маҳаллий бозорга чиқариладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 20-30 фоизи далаларнинг ўзида яроқсиз ҳолатга келмоқда. (Албатта бу экспортни тушишига, маҳаллий бозорда нарх-наво сунъий ошишига ва деҳқон фермерлар зарарга киришига сабаб бўлувчи факторлар)”.

Олтиариқ тумани ҳокими Холмирза Ниёзов дархақиқат Дилшод Менглиев билан у вилоятга келган чоғи кўришгани, аммо унга юқорида унинг номидан келтирилган сўзларни мутлақо айтмаганини, бу республика амалдорининг тухмати эканини таъкидлади. (Олтиариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати баёнотига қаранг)

Фарғона вилоятида, жумладан Олтиариқ туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти куну-тун давом этмоқда. Биргина июл ойида Олтиариқ туманининг ўзида 17 237,6 тонна маҳсулот хорижий давлатларга экспорт қилинди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда маълумот тарқатишда хар бир сўз учун масъулиятни унутмаслик зарурлигини эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати