Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 233 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА-ТУРКИЯ: 71.5 МЛН. АҚШ ДОЛЛАРЛИК ИНВЕСТИЦИОН ҲАМДА 170,1 МЛН. АҚШ ДОЛЛАРЛИК ЭКСПОРТ КЕЛИШУВЛАРГА ЭРИШИЛДИ.

×

 2020-08-03 21:53:53    58

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига амалга ошриган ташрифлари давомида вилоятга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида вилоят расмий делегацияси Туркия Республикасига хизмат сафарини амалга оширди.

Ташриф давомида савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, экспорт ҳажмини ошириш, инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш, ҳудудлар ўртасидаги товар айланмасини келгусида икки бараварга кўпайтириш, Фарғона вилояти ҳамда Бурса вилоятлари ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш борасида музокаралар олиб борилди.Учрашув чоғида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан самарали келишувларга эришилди.

Жумладан,

1.   Туркия Олий мажлиси депутати, Режа ва бюджет комиссияси раиси Лутфи Элван, Олий мажлис депутати Жевдет Йилмаз, Бурса вилояти ҳокими ўринбосари Ахмет Қарақая ва Бурса Улуғдоғ университети проректори, профессор Ирфан Киришти ўғли билан учрашув ўтказилди. Унда Бурса Улуғдағ университетининг Марғилон шаҳрида филиалини очиш масаласи муҳокама қилинди.

Бурса вилояти ҳокими ўринбосари Ахмет Қарақая билан бўлган учрашувларда ҳозирги пандемия шароитида ҳам икки томонлама ҳамкорлик муносабатларида узулишларга йўл қўймаслик, икки ҳудуд бошқарма ва ташкилотлари ўртасида институционал ҳамкорликни видео конференциялар шаклида давом эттириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Бу борада биринчи навбатда икки ҳудуднинг савдо саноат палаталари ва қишлоқ хўжалиги бошқармалари ўртасида видеоконференциялар ўтказилишига келишиб олинди.

2. Макка, буғдой, арпа уруғчилиги билан шуғулланувчи “TI-NA Global” корҳонаси олий навли ва элита уруғларини етиштириш борасида фикрлар алмашилди. Компания Фарғона вилояти билан ҳамкорликни йўлга қўйишдан мамнунлигини ҳамда 200 гектаргача бўлган ер майдонида маҳаллий фермерлар билан шартнома асосида ўз фаолиятини йўлга қўйишга тайёр эканлигини билдирди.

3. Кам даромадли аҳоли қатлами учун арзон, кўп қаватли уйлар қурилиши масаласида Туркия Олий мажлиси депутати, режа ва бюджет комиссияси раиси Лутфи Элван, Олий мажлис депутати Жевдет Йилмаз ҳамда салоҳиятли тадбиркор Али Ялчин иштирокида музокара ўтказилди. Бу масалада Туркия Республикасининг ТОКИ тизими ҳақида тушунчалар бериб ўтилди. Мазкур тизимни Ўзбекистонда, хусусан Фарғона вилоятида тажриба лойиҳаси сифатида амалга оширилиши бўйича мавжуд вазият таҳлил қилинди. Шунингдек, қурувчилик соҳасида фаолият юритувчи “IN-CO & NRG” ҳамда “Yeshil Chizgi” фирмалари билан арзон ва сифатли турар ва нотурар бино ҳамда иншоотларни қуриш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

4. Туркиянинг Манас компанияси билан Фарғона вилояти ҳамда Туркия шаҳарлари, хусусан, “Фарғона-Истанбул, Фарғона-Анталия” ва бошқа йўналишларда авиа қатновларни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилди. Бу борада Манас компанияси авиақатновларни амалга ошириш учун тегишли идоралар ўртасида бўладиган видеомулоқотларга тайёрлигини ва ўзига қарашли бўлган самолётлар бу йўналишларда қатнаши мумкинлигини билдирди.

5. Туркия Олий мажлиси депутати, режа ва бюджет комиссияси раиси Лутфи Элван, Олий мажлис депутати Жевдет Йилмаз ва Туркия Палаталар ва Биржалар уюшмаси Туркия-Ўзбекистон савдо саноат палаталари ишчи хайъати ҳам раиси Осман Шахлан билан ўтказилган учрашувларда Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, саралаш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сақлаш масалалари муҳокама қилинди.

6. Туркия олий таълим Қўмитаси Раиси вакили, профессор Рахми Эр ва Халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи Мустафо Ефе билан Туркия Олий таълим Қўмитасида Фарғона вилоятида Туркия Олий таълим муассасалари ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама этилди. Унда Бурса Улуғдағ университетининг Марғилон шаҳрида очилиши режалаштирилган филиалини тезлатишга келишиб олинди.

7. Туркия хамкорлик ва ривожланиш агентлиги раҳбари Серкан Қаялар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилоятида ижтимоий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, Фермер хўжаликлари раҳбарларининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги малакаларини оширадиган таълим марказини ташкил этиш, вилоятнинг боғдорчилик ва сабзавотчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари малакасини Туркияда оширишларини ташкил этиш, вилоятда ҳунармандчиликни ривожлантириш каби масалаларда музокаралар ўтказилди. Хусусан, Риштон туманидаги тарихий обидаларни таъмирлашда Туркия ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги иштирок этишига келишиб олинди.

8. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ҳамда савдо саноат палатаси Бош секретари Адем Кула билан ўтказилган учрашувда Фарғона вилоятига турк инвесторларини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

9. Истанбул шаҳридаги тадбиркор Хусамеддин Сабри билан бўлган учрашувда Фарғона вилоятига 2 млн АҚШ доллар ҳажмидаги инвестиция киритиб, ун ва ун маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича дастлабки келишувга эришилди.

10. Савдо-иқтисодий ҳамда инвестицион келишувлар соҳасида Ўзбекистон туманидаги “Шўрсув цемент” МЧЖ билан Туркиянинг Balci Nurtidin компанияси ўртасида инновацион усулда қурилиш материалларини ишлаб чиқиш бўйича 50 млн АҚШ долларлик инвестицион ҳамда Қўқон шаҳридаги “Indorama Kokand Textile” АЖ ҚК билан Туркиянинг Kaviltex Teknik Tekstil Danismanlik San Ltd.STI билан пахта толаси ва газлама маҳсулотларини етказиб бериш бўйича қиймати 22 млн АҚШ долларлик экспорт келишувлари каби 39 та битимларга эришилди.

Хизмат сафари якунлари бўйича қиймати 71.5 млн. АҚШ долларлик инвестицион ҳамда 170,1 млн. АҚШ долларлик экспорт келишувларга эришилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати