Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МЕҲР УЛАШИБ...

×

 2020-08-04 16:23:54    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Инсон табиати шундайки, унинг руҳини бардам қиладиган аввало маънавият, атрофидагиларнинг меҳри. Бугунги шароитда ана шундай руҳий қўллаб - қувватлашга энг муҳтож инсонлар – булар аввало якка-ёлғиз қариялар, етимлар, ногиронлар...

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев дастлаб Фарғона шаҳридаги “Мурувват” уйида бўлди. Бино мукаммал лойиҳа асосида қурилган, болаларнинг яшаши учун барча қулайликлар муҳайё. Ҳовли саранжом-саришта. Ноёб дарахт ва гулларга бурканган. Ям-яшил майдонда эса ногирон болажонлар турли спорт турлари билан шуғулланар эди.

Ҳоким муассаса раҳбарларига эътироз билдирди.

- Ногиронлиги бўлган болаларда касалликка қарши курашиш иммунитети заиф бўлади. Нега уларнинг ҳеч бирида ниқоб йўқ?

Бош врач ер чизиб қолди.

Шундай бўлсада, ижтимоий масофага риоя қилган ҳолда Шуҳрат Ғаниев болалар билан уларнинг “тили”да самимий суҳбатлашди.

* * *

Ёшлари бир жойга бориб қолган ёлғиз кексалар яшайдиган “Саҳоват” уйи

 навбатдаги манзил бўлди.

-Бу ерда 141 нафар қариялар бор. Шароитларимиз жуда яхши. Давлат таъминоти барча эҳтиёжимизни қоплайди, қолаверса саҳоватпеша инсонларнинг оёғи узилмайди, - дейди бош врач ўринбосари.

Ҳоким ҳар бир ходим – шифокордан ошпазгача учрашди, иш ўринларини кўрди, улар билан касби нуқтаи-назаридан суҳбатлашиб, “имтиҳонидан” ўтказди.

Ёлғиз отахону-онахонлар билан мулоқот қилди. Уларга малҳам сўзлар топиб қувват бўла олди.

- Шуҳратжон болам, телевизордан кузатамиз сизни, ҳеч тинмайсиз, оллоҳ куч-қувват берсин, -деди уларнинг бири дуога қўл очиб. – Бизни йўқлаб келганингиз учун раҳмат.

Вилоят ҳокими бу ерда ҳам карантин қоидаларидан чекиниш бўлаётгани учун муассаса раҳбариятига жиддий танбеҳ берди.

* * *

41 нафар тарбияланувчи бўлган “Гўдаклар уйи”га ташриф ҳажонли дақиқалар билан бошланди. 3-7 ёшли юзига ниқоб тақиб ҳовлидаги айвонда машғулот ўтаётган болакайлар югурганича Шуҳрат Ғаниевга талпиндилар. Уларнинг бири қўйиб бири нималардир дерди. Болалардан масофаланган ҳоким қизалоқларнинг ватан ҳақидаги шеърларини тинглади.

-“Гўдаклар уйи” тарбияланувчилари вилоятимиз раҳбарини таниб олишган. Чунки улар бу ерга вақт топиб келиб турадилар,- дейди муассаса раҳбари Фаридахон Холдорова. – Ҳар гал болажонларга совға – салом олиб келишади. Бу гал маъмуриятимиз биносини таъмирлаш ва боғимизни суғоришда сув таъминотини йўлга қўядиган  масъулларни олиб келибдилар.

-Яна қандай масалалар, муаммолар бўлса барчасини ҳал қиламиз, - деди ҳоким хайрлашаётиб.

Дунё ташвишларидан йироқ бўлган болажонлар уларга меҳр улашган инсонда яқинларидан кутган ҳисларни туйдилар.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube