Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ДАШТГА СУВ ЧИҚАРИЛДИ, УЗУМЗОРЛАР ЯРАТИЛДИ

×

 2020-08-04 18:32:26    86

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ туманидаги қишлоқ хўжалигига яроқсиз, қир адир ва дашт ерлардан 150 гектар ажратилиб вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан илгари Россияда ишлаган собиқ меҳнат мухожирларига бўлиб берилди. Биринчи босқичда 200 нафар ёшлар 20-30 сотихдан ер олиб енгил услубдаги иссиқхона қурдилар. Дастлаб помидор кўчатлари экилди. Ўша кунлари вилоят ҳокимлиги ажратган маблағга учта ер ости сув қудуғи қазиб ишга туширилди.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бугун ана шу майдонларда олиб борилаётган ишлар ва иссиқхоналар фаолияти билан танишди.

- Биринчи ҳосил мўл бўлди, - дейди Мавсум Умаров. – Ҳар биримиз бир сотихдан 2 миллион сўмлик, жами 40-60 миллион сўмликдан помидор сотдик. Буниси эса иккинчи хосил. Сизнинг ёрдамингиз билан артезан суви чиқарилганди. Томчилатиб суғориш услубини йўлга қўйдик.

Пайкалларда бодринглар қаторлаган аскардек тизилиб ётибди.

Вилоят ҳокими тоғ этакларига туташ адирларда барпо қилинган янги узумзорларни бориб кўрди. Олтиариқнинг анъанавий услубида сўритоклар қилинган, хали калтаги ишкомга етмаган кўчатлар орасига эса дуккакли экинлар экилган эди.

- Узум вояга етгунча мош, ловия, ерёнғоқ экканмиз оралиққа, - дейди Ғофур Содиқов.

У коронавирус пандемияси туфайли Россияга кета олмаганлигини, лекин бунинг учун афсусда эмаслигини айтди, ҳокимга.

- Менга 20 сотих ер берилди. Ўзлаштирдим.  Мана, сўритоклар ҳам тайёр. Бугун эса сув қудуғи ишга тушди, - деди у ҳокимга

Бир неча дақиқада кўшни ерларда ишлаётган ёшлар ҳам етиб келишди.

- Ҳоким бува, илтимос, сув насосини биринчи сиз ишлатиб беринг. Эсдалик бўлиб келсин.

  Шуҳрат Ғаниев ёшлар илтимосини рад этмади.

Тугмача босилди. Қувурдан (400 метр ер остидан), бир ариқ сув шаррилаб оқиб чиқа бошлади. Ҳамма қувончдан олқишлади. Зум ўтмай зилол оби-хаёт Ғофуржоннинг узумзори томон югуриклади.

- Ҳали бу ерларни жаннатмисол обод қиламиз. Сизлар учун уй-жой, ижтимоий иншоотлар қурамиз,-деди вилоят ҳокими ёшларга.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube