Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 97 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ТУРКИЯЛИК ИНВЕСТОРЛАР КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ҚУРАДИ

×

 2020-08-06 17:06:11    56

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида шаҳар ва қишлоқларни замонавий архитектура қиёфасини янгилаш, уй-жой ва ижтимоий-маиший қурилишни жадал ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Фарғона ва Қўқон шаҳрида олиб борилган бунёдкорлик ишлари мазкур ҳудудларнинг чиройини янада очмоқда. Айни кунларда барча шаҳар ва туманларнинг бош режаси ишлаб чиқилиб, муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари 5-6 июнь кунлари вилоятга ташрифи чоғида мазкур йўналишда бир қатор вазифаларни белгилаб берди. Вилоятда урбанизация жараёнларини жадаллаштириш мақсадида Фарғона аэропорти билан чегарадош ҳудудда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган 1 300 гектар бўш ер майдонида Фарғона шаҳрини кенгайтириш бош режасини Жанубий Корея тажрибасини ўрганган ҳолда ишлаб чиқиш бошланди. Шунингдек, туркиялик лойиҳачиларни жалб этган ҳолда Фарғона шаҳрининг Мустақиллик массивида кўп қаватли уйлар қуриш лойиҳаси бўйича массивнинг батафсил режалаштириш лойиҳасини қайта ишлаб чиқиб, таклифлар киритиш вазифаси ҳам топширилган эди. Айни кунларда мазкур топшириқлар ижросини таъминлашга киришилди.

Бугун, Фарғона шаҳар ҳокимлигида Туркиянинг қурилиш соҳасидаги компанияларининг вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда ана шу масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Д. Ҳожиаҳмедов шаҳар ва туманларда қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот бериб, бу борада туркиялик инвестор ва лойиҳачилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифини билдириб ўтди.

 Фарғона шаҳрида жорий йилда 1343 та хонадонлик 28 та кўп қаватли уйлар қуриб, фойдаланишга топширилади. Мустақиллик массивида ҳам 2 та 16 қаватли уйлар бунёд этилмоқда. Мазкур ҳудуднинг батафсил режасини ишлаб чиқиш ҳамда қурилиш ишларига хорижлик инвесторларни жалб этиш асосий вазифалардан биридир.

Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар уюшмасининг раиси Эржан Булут қурилиш соҳасида тажрибага эга компаниялар Ўзбекистонга катта қизиқиш билдираётганини таъкидлади. Хусусан, “OSC” компанияси бугунги кунда юртимизда қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасида бир қатор лойиҳаларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Учрашувда туркиялик ишбилармонлар билан ҳамкорликда қурилиш соҳасида манфаатли лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube