Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 116 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“БИР МАКОН, БИР ЙЎЛ” БОЛАЛАР РАСМЛАРИ ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

×

 2020-08-07 18:21:42    164

PDF юклаш
Чоп этиш


Баҳорнинг биринчи кунларида Хитой халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими ҳамкорликда икки мамлакат халқларининг тарихий ришталари, урф-одат, маданият ва санъати, иқтисоди ва савдо-сотиқ меъзонларини акс эттирувчи “Бир макон, бир йўл” шиори остидаги болалар расмлар танловини эълон қилган эди.

Унга мамлакатимизнинг деярли барча вилоятларидан 283 иштирокчи 336 та ўзи чизган расмлар билан қатнашди.

5-16 ёшли болалар чексиз қумлар оралаб кетаётган савдо карвонлари, бугунги Ўзбекистон ва Хитой кўринишлари, икки давлат раҳбарларининг учрашувлари каби мавзуларда тасаввурларини турфа хил рангларда жило бериб чизганлар.

Ниҳоят нуфузли ҳайъат танлов иштирокчиларидан 15 нафарини ғолиб деб топди. Бухоролик Адел ва Далер Ҳикматовлар, хоразмлик Зебохон Жуматурдиева ва Камола Омонбоева, Навоий вилоятидан Гуласал Муҳиддинова, Андижон вилоятидан Ойдиной Раҳимова, Қашқадарёдан Асила Абдурашидова, Фарғона вилоятидан Гўзал Иброҳимова, Бибихоним Олимжонова каби ғолиблар чизган суратлар мазмунан ва ранг танлаш, тасвирлаш маҳорати каби меъзонларда бошқа иштирокчилар расмларидан устун эди.

Ғолибларни тақдирлаш бугунги шароитдан келиб чиқиб онлайн видеоконференция тарзида бўлиб ўтди. Унда 15 нафар ғолиблар, Хитойнинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Цзян Ян хоним ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими раиси Муҳаммаджон Обидов иштирок этдилар.

–Танлов ғолиби бўлган болажонларни табриклар эканман, уларнинг маҳорати, юксак тасаввур олами кенг ва икки давлат халқларининг тарихий ҳамда замонавий муносабатлари ҳақида етарлича билимга эга эканлигини алоҳида таъкидламоқчиман, -деди элчи Цзян Ян хоним. – Ишончим комилки, менинг ёш рассом дўстларимда ҳали улар тасаввур қилиб чизган дунёдаги энг катта Таклимакон қум-барҳанлари, Пекин, Хотан, Сиан каби тарихий шаҳарларни ўз кўзлари билан кўриш имкони бўлади.

“Бир макон, бир йўл” танлови ғолибларига рассомларнинг расм чизиш ускунаси ва 24 хил бўёқлар жамламаси совға қилинди.

–Мазкур танловда ғолиблар бор, аммо мағлублар йўқ, - деди Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими раиси Муҳаммаджон Обидов. – Чунки мавзу юзасидан расм чизиш учун болалар ўқиб ўргандилар, ахборот изладилар, дунёқарашлари кенгайди, билимлари ошди. Бизнинг асосий мақсадимиз ҳам аслида шу эди.

Онлайн видеоконференция чоғи ғолиба, бухоролик Адел Ҳикматова сўз олиб, ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирар экан, мен кўҳна Бухоро тарихи “Буюк ипак йўли” билан боғлангани, Чин деган мамлакат ҳунармандчилиги ва санъат асарлари шу йўл туфайли юртимизга келганини билиб олдим, деди.

Ўн ёшли Бибихоним Олимжонова икки халқ болалари қўл тутиб келажакка одимлаётганини тасвирлаган эди. Бу ёш рассом қиз элчи Цзян Ян хонимга миннатдорчилик билдирди.

–Мен шу танлов орқали ўзим каби ёш рассом дугона, дўстлар орттирдим, - деди у.

–Тақдирлаш тадбири менга бир умр унутилмас хотира қолдирди, -деди фарғоналик Гўзал Иброҳимова. –Бу биринчидан бугун Цзян Ян хонимдек Хитойнинг давлат арбоби билан мулоқот қилганим бўлса, иккинчидан, улар бизни ўзбек тилида табриклагани бўлди. Келгусида мендан рассом чиқадими, билмадим, аммо Цзян Ян хонимга ўхшаган илмли, барча миллат, халқларни ҳурмат қиладиган инсон бўлишга интиламан.

Тақдирлаш тадбирида элчи, ижодий уюшма раҳбари ва болалар ўртасида қадрдонлардек самимий мулоқот бўлди.

–Ижодкор болажонларимиздаги қизиқишни кўриб, шундай хулосага келдик, биз келгусида “Ўзбекистон – Хитой муносабатлари ҳақида нима биласиз?” деган мавзуда иншо танлови ўтказамиз, - деди элчи Цзян Ян хоним.

Шу куниёқ ғолибларга уларнинг совғалари юборилди, Фарғона водийсидан бўлганларига эса ижодий уюшма вилоят бўлимида топширилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube