Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 106 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МЎЙНАЛИ МАТО КЕРАКМИ? ФАРҒОНАГА КЕЛИНГ!

×

 2020-08-13 20:51:44    56

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўқон эркин иқтисодий зонаси таркибидаги “ММА Камтар Бегойим” МЧЖ мўйнали мато ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

- Хитойдан 350 минг долларга технологик ускуналар сотиб олдик ва созлаш-ўрнатиш ишларини тугаллаб маҳсулот чиқара бошладик, - дейди тадбиркор Исроилжон Абдуллаев. – Бу аввало яна 40 та янги ишчи ўрни дегани.

        Сунъий мўйнали мато шу пайтга қадар мамлакатимизга импорт қилинар эди. Унга пойафзал, мебел саноатида эҳтиёж катта. Энди у Фарғона вилоятидан етказиб берилади.

- Биз ўнлаб пойафзал корхоналари ва яқин хорижий мамлакат тадбиркорлари билан экспорт шартномаларини туздик, - дейди Исроилжон Абдуллаев. – Шу йилнинг ўзида жами 1 млн АҚШ доллари миқдорида экспорт қилмоқчимиз.

        Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши муносабати билан унинг тантанали очилиш тадбирида иштирок этди.  

- Биз бу каби тадбиркорни бошимизга кўтарамиз, уни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаймиз, - деди вилоят раҳбари.

        “ММА Камтар Бегойим” МЧЖ яқин келажакда мўйнали матодан ёпқич (одеял) ишлаб чиқармоқчи.

       

  Шуҳрат Ғаниев карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда фаолият кўрсатаётган корхона ишчилари билан суҳбатлашди.

- Қўқон эркин иқтисодий зонаси туфайли яратилган имтиёзлардан фойдаланган корхонамиз йилдан-йилга кенгайиб, иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамланмоқда, - деди ишчи Манзурахон Отахонова. – Шу ҳудуддаги ҳар бир оиладан икки, хатто уч нафар одам шу ерда ишламоқда. Бундай шароит яратиб берган Президентимизга раҳмат.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати