Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 165 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ ЎН ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИДА

×

 2020-08-17 16:48:34    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун 17 август куни олтинчи чақириқ халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг навбатдаги ўн тўртинчи сессияси видеоселектор тарзида бўлиб ўтди.

Унда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, сиёсий партия раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессия кун тартибидаги асосий масала  жорий йилнинг 12 август куни мамлакат Президенти Ш. Мирзиёев иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида  коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазифалар юзасидан  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаеванинг маърузаси тингланди.

Маърузачи ўз сўзи аввалида, бугунги кунда  ҳар бир фуқаро соғлиғи ва ҳаёти учун курашни кучайтирган ҳолда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида 15 августдан карантин қоидалари юмшатилганлигини айтиб ўтди.

Унга кўра автотранспорт воситаларининг кун давомида юриши, маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови учун рухсат бериш, санаторийлар, меҳмонхоналар, музейлар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлилар ижараси, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолияти ҳам тикланди. Пандемия қоидаларига амал қилган ҳолда уйда 30 кишилик оилавий маросимлар ўтказиш мумкин бўлади. 20 августга қадар ҳудудлар ўртасида автотранспорт қатнови, жамоат транспорти ва шаҳар атрофидаги автобуслар қатнови тикланиши, буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари, йирик савдо дўконлари, спорт заллари, фитнес клуб ва бассейнлар ишлай бошлайди.

Шундан келиб чиққан ҳолда Сенат раиси республика махсус комиссиясига ҳар бир фаолият тури бўйича қатъий  санитария талабларига амал қилиш вазифаларини белгилаши зарурлигини уқтириб ўтди.

Бундан ташқари эпидемиологик вазият яхши бўлган давлатлардан келган шахсларни карантинга олиш ва ундан чиқариш тартибини енгиллаштириш, пневмониядан тузалган аҳолини реабилитация қилиш марказларини ташкил этиш каби яна бир қатор масалаларга эътибор қаратиш  кераклиги таъкидланди.

 Сессияда Республика Педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори профессер Дилором Аҳмедова сўз олиб, карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда яшаш ва меҳнат қилиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳамда тўғри овқатланиш, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини ташкил этиш масалалари юзасидан аҳолига мурожаат қабул қилиш ҳамда тиббиёт ходимлари масъулиятини ошириш зарурлиги ҳақида гапирди.

Шундан сўнг, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаровнинг вилоят аҳолисига мурожаати тингланди.

Сессияда  кўрилган масала юзасидан халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутатлари М. Салимова, Ф. Мадалиева, сенатор,  халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати Т.Холдаровлар сўзга чиқишиб, ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

        Сессия ишида  кун тартибига киритилган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди ва  тегишли қарорлар қабул қилинди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube