Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 157 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ҚАБУЛИДА

×

 2020-08-18 15:38:48    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Г.А. белгиланган имтиёз ва тартиб  асосида узоқ муддатли кредит олиб уй-жойли бўлмоқчи. Аммо... банк унга кредит беришни рад этган. Бундан норози бўлган Г. вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев қабулига келди.

–Бу қанақаси, мен эртаю-кеч ишласам, яхшигина маош олсам, лекин менга кредит беришмаса. Ахир мен ҳам Ўзбекистон фуқаросиман ва ипотека кредити асосида уй-жойли бўлишга ҳақлиман!

Ҳоким эътирозни босиқлик билан тинглади, қайси банкка айтгани кимга мурожаат қилгани, қайси уйдан ололмаганлиги, қаерда, ким бўлиб ишлашигача сўраб-суриштирди.

Маълум бўлишича, Г. ишлайдиган муассаса хусусий бўлиб, иш берувчи иш ҳақини нақд пулда, ҳисобхонадан ташқари берар экан. Банк учун Г. расман олганда ишсиз, яъни иш ҳақи оладиган бирон-бир жойда рўйхатга олинмаган. Аммо у ишлайди, лекин нолегал, иш ҳақидан солиқ тўламайди, у ишлайдиган муассаса ҳам Г. кўрсатаётган хизмат ва даромадни солиқдан яширади. 

Қабул чоғида, бу каби ҳолатлар ягона эмаслиги намоён бўлди.

–Тарғибот-ташвиқот, тушунтириш ишлари етарлича бўлмаган,-деди ҳоким ҳамроҳларига.

Насиба Атохонова уй сотиб олгани, лекин пулини бергач ноториал расмийлаштирмагани учун фирибгар қўлига тушиб қолганидан арз қилди. Абдуқаххор  Юнусов, Нилуфар Тоғаева якка тартибда уй қуриш учун ер олиш, Гўзал Ёрматова имтиёзли уй-жой масаласида ёрдам сўраб келган. Ҳолбуки, бу масалалар ечими ҳукумат қарорлари билан белгилаб қўйилган ва бунинг учун вилоят ҳокимигача келиш эмас, қурилиш идоралари,   ташкилотларига мурожаат қилиш кифоя эди. Шунга қарамай, вилоят ҳокими хар бир арзчини диққат билан тинглар ва масъулларга топшириқлар берар эди.

 Қабул чоғида бир неча мурожаатчи ихтисоси бўйича ишга жойлаштирилди. Вилоят электр тармоқлари, соғлиқни сақлаш, меҳнат бандлик бошқармаларидан шу жойдаёқ масалани ҳал қилар эдилар.

 Судда ечим топиши мумкин бўлган низо иштирокчиларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди, тавсиялар берлиди.

–Мен 2018 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган эдим. Аммо ишга жойлаша олмадим,–дейди Мафтуна Хамдамова.–Вилоят ҳокими аралашуви билан  мени  бугуноқ электр тармоқлари тизимига ишга қабул қилдилар.

Вилоят ҳокими қабулига бу гал Фарғона ва Қувасой шаҳри фуқаролари келгандилар, навбат билан кирган Ҳусанбой Мамамирзаев ҳокимга юзма-юз келдию, қўлини кўксига қўйди.

–Мени Қувасойнинг Юқори Муян маҳалла аҳли  вакил қилиб юборди,-деди у самимият билан. –Ўтган сафар қабулингизга отахонлар келиб маҳалланинг сув таъминоти, кўчаларни асфальтлаштириш масалаларида ёрдам сўраган эди. Барча топшириқларингиз бажарилди. Шуни айтгани келгандим.

Қўлига қоғоз –қалам олиб, бу йигитнинг муаммоси нима экан, деб ўйлаган ҳокимнинг чехраси ёришиб кетди.

–Муянликларга мендан салом айтинг!

Ҳусанбой яна нималардир демоқчи бўлди. Лекин хаяжондан бир оғиз сўз айта олди холос:

–Халқ сиздан рози. Катта раҳмат.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube